Anri Fayolning boshqaruv tamoyillari
3.1. Fayol Anri (1841 — 1925) ilmiy boshqarish nazariyasi, menejment fani asoschilaridan biri.
Fayol Anri (1841 — 1925) — fransuz olimi va muxandisi, ilmiy boshqarish nazariyasi, menejment fani asoschilaridan biri. 30 yil (1888— 1918) mobaynida fransuz togʻkon metallurgiya kompaniyasi ("Comamhaulf") ning rahbari boʻlib ishlagan. 1918 yilda Maʼmuriy tadqiqotlar markazini tashkil etgan.
F. boshqaruv faoliyatini boshqa faoliyat turlaridan ajratgan holda uni tashkil qilishning umumiy kridalarini ishlab chikdi, birinchilardan boʻlib boshqaruv nazariyasining shakllanishiga asos soldi. U boshqaruv idorasi bajaradigan 5 ta maʼmuriy funksiyani: taxmin qilish, rejalashtirish, tashkil etish, muvofiqlashtirish, nazoratni ajratib koʻrsatdi. Boshqaruv vazifalari: 1) texnika (texnologiya) sohasidagi faoliyat; 2) tijorat faoliyati (resurelarni xarid qilish, tayyor mahsulotni sotish, ayirboshlash); 3) moliyaviy faoliyat (kapital qidirish va uni samarali ishlatish); 4) himoyaviy faoliyat (mulkni va shaxsni himoya qilish); 5) hisobkitob sohasidagi faoliyat (taftish, molmulkni hisobdan oʻtkazish, balans hujjatlarini yuritish, sarfxarajatni hisobga olish, statistika hisobotini amalga oshirish); 6) maʼmurlik (shaxsiy tarkibga taʼsir koʻrsatish, vazifalar, buyruqlar berish, ishga kabul qilish, ishdan boʻshatish). F. tashkiliy rejalashtirish masalasiga alohida eʼtibor bergan. Asosiy asari 1916 yilda yozilgan "Umumiy va sanoat maʼmuriyati" kitobi. F. qarashlari boshqaruv tizimini yaratish va boshqaruv tarkibini shakllantirishning meʼyoriy konsepsiyasini asoslashga xizmat qiladi.
3.2. Мумтоз менежмент намоёндаси А. Файоль олға сурган тамойиллар
“Илмий менежмент” намояндалари ўз илмий ишларини асосан корхона, ташкилот, бошқарувини такомиллаштиришга бағишлашган. Улар бошқарувнинг қуйи даражасидаги масалалар билан, яъни фақат ишлаб чиқариш даражасидаги бошқарув билан шуғулланишган. Маъмурий мактабнинг вужудга келиши муносабати билан мутахассислар энди умумташкилот даражасидаги бошқарув муаммолари билан шуғуллана бошладилар.
Тейлор ва Гилбертлар оддий ишчидан муваффақиятга эришиб, шуҳрат қозониб мартабага минганлар. Айнан шу тажриба уларнинг бошқарув тўғрисидаги тушунчаларига кескин таъсир этган. Улардан фарқли ўлароқ, мумтоз маъмурий мактабининг асосчилари:
Йирик бизнес соҳасида машҳур, бошқарувнинг юқори бўғинида эса юксак тажрибали амалиётчи раҳбарлар бўлишган.
Уларни ташвишлантирган бош масала-бу умумташкилот миқёсида самарадорликка эришиш бўлган. Шундай мақсад қўйилган бўлса-да, улар бошқарувнинг социал жиҳатларига унчалик эътибор беришмаган, устига-устак уларнинг ишлари шахсий тузатувлар доирасидан чиқмаган. Шу сабабли уларнинг ёндошувлари илмий методологик асосга эга бўлмаган.
“Мумтоз”чилар ташкилотга кенг қамровли келажак нуқтаи назаридан ёндошиб, ундаги умумий хусусиятлар ва қонуниятларини яратиш орқали муваффақиятга эришиш эди. Улар бошқаришнинг қуйидаги икки жиҳатига эътиборни қаратишган:
-ташкилотнинг оқилона бошқарув тизимини ишлаб чиқиш. Улар ташкилотни бўлинмалар ёки ишчи гуруҳларга бўлишни, молия, ишлаб чиқариш ва маркетинг бошқаришни такомиллаштиришнинг муҳим томонлари деб ҳисоблашган;
-ташкилотнинг оқилона таркиби ва ишловчиларнинг оқилона бошқарилишига эришиш. Шу мақсадда бошқаришда яккабошлик бўлишини ва ишчи фақат битта бошлиқдан топшириқ олиши ва унга бўйсуниши лозим деган ғояни илгари суришган.
А. Файоль бошқарув фанининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган француз олимлардандир. У Франциядаги кўмир қазиб олувчи йирик компанияни бошқарган. А. Файол ўзининг бой амалий тажрибасини «Умумий ва саноат бошқаруви» (1916 номли китобида умумлаштирган. Унинг илгари сурган қуйидаги бошқарув ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган (4-жадвал).
Франциялик мухандис Анри Файолнинг хам бошқарув назариясини бойитишда муносиб ўрни бор. У ишлаб чиққан тамойиллар бугунги байналмилал менежмент, хусусан Европа мамлакатлари, АҚШ ва Япония мамлакатлари учун ўз ахамиятини йўқотмаган.
А. Файолнинг фикрича, мехнатни ташкил этишда қуйидаги тамойилларга амал қилиш лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |