А Р И З А Сизга ариза беришимдан мақсад 2020 йил 6-июль кунида Андижон туманлараро фуқаролик судида жавобгар Собирова Н.нинг ноқонуний эгаллаб турган ер майдонидан мажбурий тартибда кўчириш хақидаги 2-1701-2005-2519 сонли иши кўриб чиқилиб жавобгарни ер майдонидан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисида Хал қилув қарори қабул қилинган.
Бундан ташқари 2020 йил 29-сентябр куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди кассация инстанциясининг очиқ суди бўлиб ўтди. Унда Андижон туманлараро судининг 2020 йил 6-июльдаги қарори ўзгаришсиз кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдириш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилган.
Хал қилув қарори юзасидан 17.03.2021 йил куни мажбурий ижро бюроси шахар бўлими томонидан хуқуқбузар томондан қуриб олинган қурилма мажбурий тартибда бузиб юборилган. Лекин фуқаро Собирова томонидан айнан ўша ер майдонида қайтадан қурилиш ишлари қилиб аввалги холатда қурилмани тиклаб олган. Хозирда ушбу юзасидан бизнинг шикоятимизга асосан Андижон шахар ИИО ФМБ 3 сон ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, суриштирув якунига кўра мурожаат юзасидан тўпланган хужжатлар чора кўришлик учун Жиноий ишлар бўйича Андижон шахар судига фуқаро Собирова Насибахонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтҚ нинг 60-моддаси 2-қисми билан , тўпланган хужжатлар кўриб чиқиш учун юборилган.
Фуқаро Собирова Н.нинг шахар хокимлигига тинмай ариза билан мурожаат қилаётганлиги юзасидан шахсан сизнинг жойни кўриб тегишли мутассади ташкилотларга ушбу аёлнинг фаолияти : жумладан солиқга оид , санитария ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш , шахарсозлик тўғрисидаги қонун хужжатлари юзасидан топшириқлар бергансиз.
Хозирги кунда фуқаро Собирова Насибанинг бир неча йиллардан бери тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганлиги , жумладан сизни ўзингизга хам мен тадбиркорман деб гап қайтаришлари асоссиз бўлиб чиқмоқда бунга мисол Андижон шахар Давлат хизматлари маркази томонидан 13.07.2021 йил №1-9-53/2 сонли жавоб хати ва Андижон шахар солиқ инспексиясининг 16.08.2021 йил 15/2-09569 сонли Андижон шахар <> адвоқатлик бюросига жўнатилган маълумотномаларда фуқаро томонидан солиқдан қочиш , беркитиш , ёлғон маълумотлар бериш тадбиркорлик фаолиятини ўз ихтиёри билан беркитиб қўйиб амалда ноқонуний пирашка сотиш амалиёти билан мунтазам шуғулланиб келганлиги маълум бўлди. Маълумотномаларда тасдиқланишича солиқ тўламасдан олиб борилган фаолият 87 ойни яъни 7 йилдан зиёд вақтни ташкил этмоқда.
Шу сабабли Махаллий Хокимият тўғрисидаги қонуннинг моддаларига асосан ваколатингиздан келиб чиқиб фуқаро Собирова Насибанинг солиқ тўлашдан қастдан қочиб амалда фаолият олиб борганлиги , хамда юқоридаги маълумотномаларга асосан Шахар Давлат солиқ инспециясига ушбу юзасидан фуқаронинг харакатларига қонуний бахо беришини , қилинган хуқуқбузарлик юзасидан суриштирув ишлари олиб боришини ва тўпланган хужжатлар асосида Андижон шахар Прократурасига жўнатилишини таъминлаш юзасидан ёрдам беришингизни ва назоратга олишингизни сўрайман.
Ундан ташқари сиз томондан ушбу масала бўйича тегишли ташкилотларга берган таклифларингаз юзасидан хулосаридан ва вилоят хокимлигига жўнатилган ахборотномани нусха беришга рухсатингизни сўрайман.