7.1–расм. Узгич ва қисқа туташтиргичларнинг уланиш схемалари:
а–110 кВ ва ундан юқори тизилмаларда; б–35 кВ ли тизилмаларда.
Очиқ
конструкцияли
узгич
ва
қисқа
туташтиргичлар об–ҳаво шароитларида (совуқ,
яхлаш) етарли даражада ишончли ишламайди.
Эксплуатация вақтида ишламай қолган ҳоллари
ҳам кузатилади. Бу конструкциялар ўрнига элегаз
билан тўлдирилган, ѐпиқ
камерада жойлашган
контакт тизимли узгич ва қисқа туташтиргичлар
ишлаб чиқарилган.
Қўзғалувчи контакт ерга туташтирувчи шина
билан
эгилувчан
боғламалар
орқали
бириктирилган. Контакт камеранинг бўшлиғи
ортиқча 0,3 МПа босимли элегаз (SҒ
6
) билан
тўлдирилган. Юқорида айтилганидек, элегаз
юқори электр мустаҳкамликка эга.
Атмосфера
босимида унинг мустаҳкамлиги ҳавоникига
қараганда 2–3 марта юқори, 0,3 МПа босимда эса
элегазнинг мустаҳкамлиги тоза трансформатор
мойининг мустақкамлиги билан тенг. Элегаз
ѐнмайди, ѐнишга кўмаклашмайди,
шунинг учун
элегазли жиҳозлар портлаш билан ѐнғинга хавфли
эмас.
Камера
ичидаги
босим
атмосфера
босимигача камайганда контактлар орасидаги бўшлиқ
шикастланмасдан энг катта иш кучланишни ушлаб
туриши мумкин. Камеранинг герметиклиги чинни
корпуслар ва металл фланецлар орасига қўйилган
7.2–расм. К3–35 қисқа
туташтиргичи:
1–пичоқ; 2–қўзғалмас контакт; 3–
изолятор; 4–ерга
туташтириш
шинаси; 5–рама
7
.4–расм. КЭ–110 қисқа ту–
таштиргичнинг контакт камераси:
1–силикагелли халтача;
2–қўзғалмас контакт;
3–чинни корпус; 4–экран;
5–қўзғалувчан контакт;
6–эластик боғлама; 7–мойли
гидрозатвор; 8–сальникли зичлагич.
7
.3–расм. КЭ–110 типдаги элегаз тўлдирилган ѐпиқ қисқа
туташтиргич:1–контакт чиққич; 2–контакт камераси; 3–
гидравлик затвор; 4–шинани ерга ту–таштирувчи улнма; 5–асос;
6–мановакуумметр; 7–ТШЛ–0,5 типдаги ток трансформатори;
8–юритма; 9–тортқи; 10–изолятор; 11–элегазли баллон; 1 2 –
фильтр.
резина ҳалқали қистирмалар (расмда кўрсатилмаган) ва қўзғалувчан тортқи ўтадиган
жойдаги гидравлик затвор билан таъминланади.Пастки контакт цилиндр билан
экранланган стержендан иборат. Қўзғалмас контакт розетка кўринишида тайѐрланган.
Контактнинг ламеллари ѐнишдан экран билан муҳофазаланган.
220 кВ ли КЭ–220 қисқа туташтиргичидаги иккита контакт камера ҳам шу
конструкцияга эга.
Элегаз
билан
тўлдирилган
ѐпиқ
ишланган
узгич
(16.4–расм)
куч
трансформаторларининг магнитловчи токларини ҳамда линияларнинг
заряд токларини
улаш ва узиш учун хизмат қилади. Узгич ОЭ–110 автоматик улаш ва узишни
таъминлайди.
Учта қутблар умумий асос 9
да ўрнатилган. Ток ўтказувчи симлар контакт
чиққичларга юқори ва ўрта фланецларда уланади. Қонтакт
камеранинг ичида розетка
кўринишидаги қўзғалмас контакт ва экранли ичи бўш қўзғалувчан контакт мавжуд. Улаш
ППО юритма пружиналарининг кучи ҳисобига бажарилади. Контактлардаги босим
сиқилган пружина 4
ва пружиналанадиган розеткасимон контакт ҳисобига ҳосил қилинади.
Узиш узгич асосида жойлашган узувчи пружиналар ҳисобига автоматик равишда содир
бўлади.
110 кВ ли узгичнинг контакт камераси жуда юқори кучланишли жиҳозлар учун
модуль ҳисобланади. Масалан, 220 кВ ли узгичда иккита камера бўлиши керак.
Ёпиқ ишланган қисқа туташтиргич ва узгичларнинг афзаллиги бўлиб, аниқ ишлаши
ҳамда улаш (КЭ) ва узиш (ОЭ) вақтининг кичиклиги ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: