Сақлагичларнинг турлари ва тузилиши
Электр занжирда қисқа туташув ѐки ўта юкланиш бўлса уни автоматик равишда
бир марта узиш учун хизмат қиладиган жиҳоз сақлагич, деб аталади. Занжирни сақлагич
воситасида узиш эрувчан қўйманинг эриши орқали амалга ошади, бу эрувчан қўйма
ўзидан муҳофазаланмаган занжирнинг токи ўтганда қизиб эрийди. Занжир узилгандан
сўнг эрувчан қўйма қўлда алмаштирилиши лозим.
Конструкциясининг соддалиги ва арзонлиги сабабли эрувчан сақлагичлар саноат
электр тизилмаларида, электр станциялари ва подстанцияларида, турмушда кенг
қўлланилади. Сақлагичлар турли конструкцияларга эга бўлиши мумкин ва миллиампердан
минглаб амперларгача токларга мўлжалланади. Ҳамма сақлагичларда асосий элементлар
бўлиб: корпус, эрувчан қўйма, контакт қисм, ѐй сўндирувчи қурилма ѐки ѐй сўндирувчи
муҳит ҳисобланади.
Сақлагичлар
эрувчан қўйманинг номинал токи билан, яъни эрувчан қўйма узоқ
ишлаши учун ҳисобланган ток билан тавсифланади. Сақлагичнинг биргина корпусига
турли номинал токларга мўлжалланган эрувчан қўймалар ўрнатилиши мумкин, шунинг
учун айни сақлагич
сақлагичнинг номинал токи билан тавсифланиб, у мана шу
конструкциядаги сақлагич учун мўлжалланган эрувчан қўймаларнинг
номинал токлари ичида энг каттасига тенг. Нормал режимда
юклама токи таъсирида эрувчан қўймадан ажраѐтган иссиқлик
атроф–муҳитга тарқалади ва сақлагичнинг ҳамма қисмларининг
ҳарорати рухсат этилгандан ошмайди. Ўта юкланиш ва қисқа
туташувларда қўйма ҳарорати ортиб, унинг эришига олиб
келади. Демак, ток қанча катта бўлса, қўйманинг эриш вақти
шунча кичик бўлади. Эриш (ишлай бошлаш) вақтининг токка
боғлиқлиги
сақлагичнинг вақт–ток тавсифи деб юритилади
(19.3–расм).
Эрувчан қўйма –сақлагичнинг асосий элементи бўлиб,
мис, рух, қўрғошин ва кумушдан тайѐрланиши мумкин. Рух ва
қўрғошиннинг эриш ҳарорати кичик (тегишлича 419 ва 327
0
С).
Рух коррозияга чидамли, шунинг учун эрувчан қўйманинг
кесими ишлатиш вақтида ўзгармайди, тавсифистикаси доимий қолади. Бироқ мустаҳкам
оксид плѐнка туфайли қўйма эриганда бузилмайди, суюқ металл плѐнка ичида сақланади.
Бу эса I
чег
нинг кенг чегараларда ўзгаришига олиб келади. Рух ва қўрғошиннинг
солиштирма қаршилиги катта, шунинг учун улардан тайѐрланган эрувчан қўймалар катта
кесимга эга. Бундай қўймаларни сақлагичларда тўлдиргичларсиз ишлатиш мумкин. Рух ва
қўрғошиндан қилинган қўймали сақлагичлар ўта юкланишдан катта тутиб туриш вақтига
эга.
Қўйма эригандан сўнг электр ѐй ҳосил бўлиб, уни мумкин қадар тез ўчириш лозим.
Сақлагичларда ѐйни сўндириш учун тор тирқиш, газларнинг юқори босими, пуфлаш
эффектидан фойдаланилади. Ҳеч қандай шикастланиш ѐки деформация содир бўлмасдан
сақлагич узиши мумкин бўлган энг катта ток
узишнинг чегара токи деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: