ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
«ЭЛЕКТРОТЕХНИКА, ЭЛЕКТРОМЕХАНИКА ВА
ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИЯЛАР»
К А Ф Е Д Р А С И
«
СТАНЦИЯ ВА ПОДСТАНЦИЯЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ҚИСМИ
»
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Андижон – 2017
«СТАНЦИЯ ВА ПОДСТАНЦИЯЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ҚИСМИ»
(маъруза матни)
КИРИШ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2016-йилда
мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2017-йилга
мўлжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузасида куйилган масалалар мамлакатимизни
ривожланишида
дастури амал булиб,мазкур маърузалар матнининг кириш сузида
айтилган фикрлар асосида “Бош максадимиз - кенг кўламли ислохотлар ва модернизация
йўлини катъият билан давом эттириш” шиордан бошламоқчиман.
2017-йил ва ундан кейинги йилларда дастурий вазифаларимизни амалга оширишда
йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш устувор
ахамият касб этади.
Бугун мамлакатимизни
модернизация килиш ва янгилаш, иктисодиѐтимизнинг
сифат жихатидан янги, замонавий таркибий тузилмасини шакллантириш, худудларимизни
комплекс ривожлантириш бўйича барча режаларимизнинг муваффакиятли амалга
оширилиши инфратузилма тармокларини юксак суръатлар билан ривожлантиришга узвий
боғликдир.
Инфратузилмани ривожлантириш бўйича кабул килинган дастурларда якин
истикболда
янги энергетика кувватларини, электр энергиясини узатиш тармокларини
барпо этиш ва мавжудларини реконструкция килиш бўйича 26 тадан ортик инвестиция
лойихасини амалга ошириш кўзда тутилган.Булар,
аввалам бор, Таллимаржон иссиклик
электр стансиясида умумий куввати 900 мегаволт бўлган иккита буғ-газ курилмасини,
Тошкент иссиклик электр стансиясида куввати 370 мегаволтни ташкил этадиган буғ-газ
курилмасини, Ангрен иссиклик электр станциясида куввати 130-150
мегаволтдан иборат
энергоблокни, Фарғона водийсида янги энергетика кувватларини барпо этиш максадида
Туракургон иссиклик электр стансиясида умумий куввати 900 мегаволт бўлган
энергоблокларни куриб ишга тушириш, Сирдарѐ ва
Янги Ангрен иссиклик электр
станцияларини бир-бири билан боғлайдиган юкори волтли электр узатиш тармоғини
куриш, Устюрт газ-кимѐ мажмуасининг ташки энергия таъминотини ташкил этиш каби
мухим стратегик лойихалардир.
2017-йилни юртимизда "Халк билан мулокот ва инсон манфатлари йили" деб эълон
килинди.
Ахолимизнинг тинч-омон хаѐтини таъминлаш,
унинг фаровонлигини ошириш,
иктисодиѐтимизни изчил ривожлантириш, Ўзбекистонимизнинг халкаро майдондаги
обрў-эътибори ва
позициясини юксалтириш, минтакамизда тинчлик ва баркарорликни
мустахкамлаш бўйича ўз олдимизга кўяѐтган максадлар, микѐси ва кўламига кўра,
халкимизнинг эзгу орзу-умидлари билан хамохангдир.