Маъруза-4. (2соат).
• КУЧ ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ ВА
АВТОТРАНСФОРМАТОРЛАР.
• 4.1.Куч трансформаторларини тузилиши.
•
4.2.Трансформаторларнинг турлари ва
уларнинг параметрлари,совитиш системаси.
•
4.3.Трансформаторлар чўлғамларининг
уланиш схемалари ва гурухлари.
• 4.4.
Трансформаторларни ва
автотрансформаторларни параллел ишлаш
шартлари ва унинг курсатмарлари.
РЕЖА:
•
Трансформаторларнинг турлари , параметрлари,
трансформациялаш коэффициенти,
чўлғамларининг уланиш схемалари ва
гурухлари,асосий катталиклари.
Таянч сўз
ва
иборалар
ўтказгич кесимини анча камайтириш, чўлғам ўрами диаметрини камайтириш,
трансформаторларнинг массаси ва ўлчамларини камайтириш имкониятини беради.
Пўлатдаги солиштирма қувват исрофни камайтириш, магнит ўтказгични пухта
йиғиш, шпилькасиз конструкциялардан фойдаланиш, ўзакларни ярмо билан қийшиқ
шихтовка ѐрдамида бириктириш трансформаторнинг салт ишлашидаги қувват исрофини
ва магнитлаш токини камайтиришга имкон беради. Ҳозирги катта қувватли
трансформаторларда магнитланиш токи 0,5–0,6% I
ном
ни ташкил қилади, қиздириб
прокатланган пўлатдан тайѐрланган трансформаторларда эса бу катталик 3% га етар эди,
салт ишлашдаги қувват исрофи тахминан икки марта камайди.
Трансформаторнииг пўлат листлари бир–биридан пухта изоляцияланган бўлиши
керак. Даставвал қоғозли изоляция қўлланилар эди. Листларнинг бир томонига юпқа махсус
қоғоз ѐпиштирилар эди. Қоғоз листларни бир–биридан электрик жиҳатдан тўлиқ
изоляциялайди, аммо йиғишда осон йиртилади ва магнит ўтказгичнинг ўлчамларини
катталаштиради. Ҳозир 0,01 мм қалинликда лок суркаб листларни изоляциялаш кенг
қўлланилмоқда. Лок пардаси листлар орасида етарли
даражада ишончли изоляция ҳосил қилади, магнит
ўтказгичнинг яхши совишини таъминлайди, қизишга
чидамлилиги юқори ва йиғиш пайтида бузилмайди.
Кейинги
пайтда
металлургия
заводларида
прокатлашдан сўнг пўлат тахталарнинг икки юзасига
иссиққа чидамли қоплама суркаш яна ҳам кенгроқ
қўлланилмоқда, қоплама қалинлиги 0,01 мм дан кам
бўлиб, магнит тизимнинг хоссасини яхшилайди.
Магнит ўтказгич ва унинг конструктив
деталлари трансформатор асосини ташкил этади.
Асосга чўлғам ўрнатилади ва чўлғам билан кириш
симлари ўтказгичлар ѐрдамида уланиб, асосга
маҳкамланади ва бу билан трансформаторнинг актив
қисми ҳосил қилинади.
Трансформаторларнинг
чўлғамлари
концентрик ѐки навбатма–навбат келувчи бўлиши
мумкин. Биринчи ҳолда НН ва ВН чўлғамлари
цилиндрлар кўринишида тайѐрланиб, стерженда бир–бирига нисбатан концентрик
жойлаштирилади (7.1–расм,а). Кўпчилик куч трансформаторларида чўлғамни шундай
тайѐрлаш қабул қилинган. Иккинчи ҳолда ВН ва НН чўлғамлари бир хил диаметрли қисқа
цилиндрлар кўринишида тайѐрланиб, стерженда бири устига иккинчиси жойлаштирилади
(7.1–расм, б). Бундай чўлғамда кавшарлаш ишлари ниҳоятда кўп, ихчам эмас ва махсус
электр печи трансформаторлари ѐки қуруқ трансформаторлар учун қўлланилади, чунки
чўлғамларнинг совиш шароитини яхшилайди.
Трансформаторнинг
изоляцияси
унинг
энг
муҳим
қисмидир,
чунки
трансформаторнинг ишончли ишлаши асосан унинг изоляциясининг ишончлилигига
боғлиқ.
Мойли трансформаторларда асосий изоляция бўлиб, қаттиқ диэлектриклар: қоғоз,
электр картон, гетинакс ва бошқалар билан биргаликда ишлатиладиган мой
ҳисобланади.
Трансформатор бакига мойнинг оксидланиш маҳсулотларини ютувчи селикагель
ѐки бошқа модда билан тўлдирилган термосифон фильтр маҳкамланади. Мой фильтр орқали
циркуляцияланганида узлуксиз тозаланиб туради.
Трансформаторнинг ишини назорат қилиб туриш учун назорат–ўлчаш ва ҳимоя
қурилмалари кўзда тутилади. Назорат қурилмаларига мой кўрсаткич ва термометр киради.
Мой кўрсаткич кенгайтиргичга, термометр бакнинг қопқоғига ўрнатилади. Ҳимоя
қурилмаларига мой сатҳининг пасайиш релеси ва газ релеси киради. 330–750 кВ ли
7.1–расм. Трансформатор
чўлғамлари:
а–концентрик; б–алмашинадиган
қувватли трансформаторларда қўшимча равишда кириш жойлари изоляциясини назорат
қилувчи қурилма (КИВ) ва юқори кучланишли герметик кириш жойларидаги мой
босимини ўлчовчи манометрлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |