Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/49
Sana20.07.2022
Hajmi0,97 Mb.
#826482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
1651727319349194daraja

 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. 
Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти ўзбек болалар шеъриятининг лингвопоэтик 
хусусиятлари аниқланганлиги, болалар шеъриятига хос бўлган бадиий тасвир 
воситаларини тадқиқ этишнинг назарий асосларига доир янги илмий 
қарашлар баён этилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти диссертацияда келтирилган 
фикр-мулоҳазалар ўзбек тили лингвопоэтикасини назарий жиҳатдан 
бойитишга хизмат қилиши, унинг натижалари ва таҳлиллардан 
«Лингвопоэтика», «Бадиий асар тили», «Бадиий матннинг лингвистик 
таҳлили», «Ўзбек болалар адабиёти» фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув 
қўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. 
Мустақиллик 
даври ўзбек болалар адабиёти лингвопоэтикасини тадқиқ этиш бўйича 
олинган натижалар асосида: 
фонопоэтика, морфопоэтика, лексик поэтика билан боғлиқ бўлган илмий 
натижаларидан, шеърий асарларда қўлланган бадиий тасвир воситаларининг 
поэтизмни ҳосил қилишдаги хулосаларидан А-1-61 рақамли «Кўриш 
имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича 
аудиокитоб таъминотини яратиш» номли амалий лойиҳаси асосида 
аудиомаълумотлар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат 
ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 6 сентябрдаги
01/4-1465-сон маълумотномаси). Натижада болаларда шеърий нуқтни ҳис 
қилиш, унда қўлланган бадиий тасвир воситаларидан завқланиш 
кўникмалари ривожланган; 
болалар шоирларининг асарларида қўлланган инсон қиёфаси,
феъл-атвори тасвирини ифодаловчи лексик поэтизмлар ҳақидаги фикр ва 


11 
мулоҳазалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 
бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон 
(Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик 
луғатини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган 
(Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил
20 ноябрдаги 04/1-2239-сон маълумотномаси). Натижада луғатнинг 
салоҳияти ошган, фойдаланиш имкониятлари кенгайган; 
Анвар Обиджон, Турсунбой Адашбоев, Кавсар Турдиева каби таниқли 
болалар шоирлари томонидан қўлланган лингвопоэтик усуллари ва 
воситаларидан «O‘zbekiston» телеканали давлат муассасасининг «Ассалом, 
Ўзбекистон!”» ва «Адабий ўқиш» кўрсатувларида фойдаланилган 
(O‘zbekiston Milliy teleradiokompaniyasi «O‘zbekiston» давлат муассасасининг 
2021 йил 26 ноябрдаги 10-14-1570-сон маълумотномаси). Натижада ушбу 
телеканалнинг 10 та кўрсатуви учун тайёрланган материалларнинг мазмуни 
мукаммаллашган; 
болалар нутқини ўстириш, уларни бадиий асарни тушунишга даъват 
этиш мақсадида диссертацияда қўлланган лингвопоэтикага бой матнлардан 
«O‘zbekiston–24» радиоканалининг «Radiomuloqot», «Ta’lim va taraqqiyot» 
эшиттиришларида 
унумли 
фойдаланилган 
(O‘zbekiston 
Milliy 
teleradiokompaniyasi «O‘zbekiston–24» радиоканали давлат муассасасининг 
2021 йил 6 сентябрдаги 03-09-532-сон маълумотномаси). Натижада ушбу 
эшиттиришларнинг оммабоплиги таъминланиб, таъсирчанлиги ошган. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish