Андижон давлат университети тарих факультети



Download 288,21 Kb.
bet4/13
Sana17.07.2022
Hajmi288,21 Kb.
#813409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
КУРС ИШИ - ЖАХОН ТАРИХИ ФАНЛАРИ

4.Курс ишини бажариш
Курс ишини бажариш жараёни одатда қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
• курс иши режа-топшириғини тузиш;
• адабиётлар билан ишлаш;
• тадқиқот методларини танлаш;
• керакли маълумотлар йиғиш, тажриба ва тадқиқотларни ўтказиш;
• олинган натижалар ва тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш;
• хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш;
• курс иши қоралама(дастлабки) вариантини ёзиш.
Курс иши режа-топшириқ асосида талаба томонидан шахсан бажарилади.
Иш раҳбари унга курс ишини бажариш жараёнида методик ёрдам бериб боради.
Ишнинг бажарилиши декан, кафедра мудири ва раҳбар томонидан назорат қилиб борилади.
Маълумки, ҳар қандай илмий тадқиқот соҳага тегишли бўлган адабиётларни ўрганишдан бошланади. Талаба дастлаб топшириқ варақасида кўрсатилган адабиётларни синчиклаб ўрганади, керакли жойларини ёзиб боради. Ушбу ишлар амалга ошгандан сўнг курс иши мавзусига тегишли янги маълумотларни шу соҳага оид илмий журналлардан ва интернетдан излаб топади, уларни ўрганади ва таҳлил қилади. Курс ишининг тадқиқот усулларини танлаш қўйилаётган вазифалардан келиб чиқиб, раҳбар билан маслаҳатлашиб танланади. Бу усуллар бир нечта бўлиши мумкин. Шундан сўнг танланган усуллар ёрдамида тадқиқот ишлари амалга оширилади. Олинган натижалар махсус иш дафтарларига қайд қилиб борилади. Мавзу бўйича танланган адабиётлар, тадқиқотлар натижалари тўлиқ таҳлил қилиниб чиқилгандан кейин курс ишини ёзиш бошланади.
5. Курс иши тузилиши
Курс ишини ёзишдан олдин материалларни изчиллик билан баён этиш учун режа тузилади. Режада мантиқий кетма-кетлик сақланган ҳолда масаланинг қўйилиши, уни ҳал қилиш йўллари, олиб борилган тадқиқотлари натижалари, чиқарилган хулосалар аниқ ва равон баён қилинади.
Амалдаги "Олий таълим муассасаларида бакалаврларнинг курс ишини бажаришга қўйиладиган талаблар"да курс ишининг тузилиши ва ҳажмига нисбатан қатъий талаблар қўйилмаган. Малакавий ишнинг ҳар бир бўлими мазмун-моҳиятига мувофиқ асослар, қарорлар ва хулосалар билан ёритилади. Тушунтириш қисми камида 6-8 минг сўз ҳажмида белгиланади, деб қайд этилган. Шунингдек, курс ишига қўйиладиган талаблар мутахассис чиқарувчи кафедра томонидан белгиланиши кўрсатиб ўтилган.
Андижон давлат университети ўқув-методик кенгашининг баённомасига мувофиқ курс ишининг ҳажми компьютерда терилган ҳолда 35-45 бет бўлиши кўрсатилган.
Университетда бажарилаётган курс ишларида материалларни қуйидаги кетма-кетликда жойлаштириш мақсадга мувофиқ:
• жилд (титул) варағи;
• мундарижа;
• кириш;
• адабиётлар таҳлили;
• танланган объектлар (қўйилган масала ва муаммолар);
• тадқиқот методлари;
• асосий қисм боблари (олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси);
• хулоса ва тавсиялар;
• фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Курс ишларида расмлар, чизмалар ва статистик маълумотлар бўлса, у илова сифатида келтирилади.
Жилд (титул) варағи курс ишининг биринчи бети бўлиб унда Вазирлик, олий ўкув юртининг номи, кафедра, муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, таълим йўналиши, иш мавзуси, иш раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исмини бош ҳарфлари ҳамда илмий унвони ва даражаси келтирилади. Жилд (титул) варағининг шакли иловада берилган.
Курс ишилари Times New Roman А4 (210х 297 мм) гарнитурада, 14 кегл (шрифт), 1,5 интервалда чап томондан 30 мм, ўнг томондан 15 мм, юқори ва пастки томондан 25 мм қолдирилган ҳолда ёзилади.
Ҳар бир боб (қисм), жумладан кириш ва хулоса қисмлари, иловалар янги саҳифадан бошланади. Бобнинг номи ва матн яққол ажралиб туриши зарур. Бобга тегишли сарлавҳалар бобнинг тартиб рақами билан белгиланади, унда сўзларнинг бўлинишига, бўғин кўчирилишига йўл қўйилмайди.
Саҳифа тартиб рақами саҳифанинг юқори ўрта қисмида келтирилади. Курс ишида келтирилган ҳамма боблар ва қисмлар, шунингдек иловалар ҳам саҳифаланади. Жилд варағи биринчи бет саналади, унга тартиб рақами қўйилмайди.

Download 288,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish