ят кузатилади. Шоир баҳорнинг нафис қилиғига нисбатан ўзида
ғашлик сезмайди ва айтади:
Майли, дейман ва қилмайман ғаш,
Хаёлимни гулга ўрайман;
Ҳар баҳорга чиққанда яккаш,
Бахтим борми дея сўрайман.
Айни банддаги «хаёлни гулга ўраш» таъбири чинакам
шоирона тафаккур маҳсулидир.
Шоир бу шеърда қиёсий тасвир ва жонлантириш санъатидан
фойдаланади. Натижада ўрик гуллари билан лирик қаҳрамон ўрта-
сида уйғунлик баён қилинади:
Юзларимни силаб, сийпалаб,
Бахтинг бор деб эсади еллар.
Этган каби гўё бир талаб
Бахтинг бор деб қушлар чийиллар.
Еллар, шаббода, қушларнинг чуғурлаши – барча-бар-
часи шоир назаридан четда қолмайди. Қуйидаги мурожаа-
ти ифодаланган банд шеърнинг кульминацияси ва ечимидек
таас
сурот уйғотиб, унда зиддиятли ҳаёт ва икки хил вазият
кузатилади:
«Мана сенга олам-олам гул,
Этагингга сиққанича ол.
Бунда толе ҳар нарсадан мўл,
То ўлгунча шу ўлкада қол.
Умрида ҳеч гул кўрмай йиғлаб
Ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда.
Ҳар баҳорни йиғлаб қаршилаб
Кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда...»
Мазкур шеърда шоирнинг туйғулари шу даражада теран тас-
вирланганки, ҳар қандай вазиятда ўрик гуллашига доир ҳодиса
тилга олинганида беихтиёр ушбу шеърнинг мазмун-моҳияти
эсга келади.
Умуман олганда, Ҳамид Олимжоннинг «Ўрик гуллаганда»
шеърини аср ошиб шу кунгача яшаб келган ва бундан
кейин ҳам кўплаб ўқувчилар қалбига баҳорий хуш кайфият
бағишлаб яшайдиган асарлар қаторига киритиш ўринли бўлади.
ҒАЗАЛ
На бўлғай бир нафас мен ҳам яноғинг узра хол бўлсам,
Лабинг япроғидин томган ки, гўё қатра бол бўлсам.
Do'stlaringiz bilan baham: |