ЭПИДЕМИОЛОГИЯ.
Қандли диабет (КД) касаллигининг тарқалиши ҳар хил миллат ва элатлар аҳолиси ўртасида 2-5 % ни ташкил этади.
Расм 3.Одам инсулинининг бирламчи структураси.
Болалар ва ўсмирлар орасида 0,1 дан 0,3% гача учрайди. Касалликнинг ташхисланмаган турларини ҳисобга олинса баъзи мамлакатларда касаллик тарқалиши 6% гача етади. Ҳозирги вақтда ер юзида қандли диабет билан ҳасталанганлар 120 млн.га яқин одамни ташкил этади. Ҳар йили диабетнинг янги аниқланган тури умумий ҳасталанганларнинг 6-10% ни ташкил этади, бу эса ҳар 10-15 йилда касалланганлар сонининг 2 баробар ортиши ҳакида дарак беради.
Ҳавфли омиллар. Касалликнинг учраши кўпинча одамлар ёшига боғлиқ бўлади. Ҳамма ҳасталанганлар ичида 15 ёшгача бўлганлар 5 % ни, 40 ёшдан ортганлар 80% ни, 65 ёшдан ортганларда эса 40% ни ташкил этади. Болалар диабетида касалликка инсон жинсининг таъсири аҳамият даражасида эмас, ёш улғайган сари Европа, США, Африка мамлакатларида аёллар ҳасталаниши кўпроқ кузатилади. Япония, Хиндистон, Малайзияда эса эркаклар кўпроқ ҳасталанишади. Мексика ва Америка ҳиндларида эса касаллик эркак ва аёллар орасида бир ҳил тарқалган. Касалликнинг катталар орасида тарқалшига семизлик, гиперинсулинемия артериал гипертензия кабиларнинг таъсири каттадир. Бир неча ҳавфли омилларнинг бўлиши КД. келиб чиқишини 28,9 марта кучайтиради.
ЭТИОЛОГИЯ. Қандли диабетнинг наслий мойил бўлган ва мойил бўлмаган кўринишлари фарқ қилинади. Наслий мойил бўлган қандли диабет ҳам бир хил эмаслиги аниқланган. Патогенезига қараб у шартли равишда икки турга – инсулинга муҳтож бўлган – (1тур) ва инсулинга муҳтож бўлмаган (2 тур) турларга бўлинади.
1 ТУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТИНИНГ ЭТИОЛОГИЯ ВА ПАТОГЕНЕЗИ.
Қандли диабетининг 1 тури – сурункали, деструктив, аутоиммун, органоспецифик касаллик бўлиб, инсулиннинг абсолют дефицити билан намоён бўлади.
1-тур қандли диабетининг этиологияси.
1. Генетик омил.
1-тур ҚД нинг бош ирсий система HLA (инсон лейкоцитлари антигенлари) антигенлари билан алоқаси борлиги аниқланган.HLA системаси антигенлари 6-аутосом хромасомасининг катта бўлмаган бир қисмида жойлашган.6-хромосомада 5 та локус (А, В,С, DR) идентифицирланган. А, В, С локуслар антигенлари организмининг ҳамма ядро тутувчи ҳужайларларида, D (DR, DRW)локуси антигенлари эса В-лимфоцитлар ва макрофагларда аниқланади.HLA системаси генлари ёнида Ir гени жойлашган, бу ген организмнинг иммун жавобини специфик назорат қилувчи гендир. Ҳозирги кунда ҚД 1 тури HLA системасининг В3, В15, DW3, DRW3, DW4, DRW4 антигенлари билан боғлиқлиги аниқланган.
Қандли диабетнинг 1 тури ирсий касалликдир 1 тур ҚД билан ҳасталанган ота-онадан туғилган болаларнинг – 23% да касаллик ривожланиш ҳавфи бор.
1 тур ҚД га ирсий мойиллиги бор кимсаларда ташқи мухит омилларига организмнинг реакцияси ўзгарган бўлиб, вирусга қарши иммунитет пасайганлиги ҳисобига уларнинг В-ҳужайралари вирус ва кимиёвий агентлар цитотоксик таъсирига ўта берилувчан бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |