|
|
bet | 69/80 | Sana | 16.04.2022 | Hajmi | 2,51 Mb. | | #556450 |
| Bog'liq лекция
Диагностика.
1-БУБ етишмовчилигига хос бўлган лаборатор кўрсаткичларга: гиперкалиемия, гипонатриемия, лимфацитоз, эозинофилия, қолдиқ,азотнинг ортиши ва метаболик ацидоз киради. Плазмадаги кортизол миқдорини аниқлаш етарли маълумот бермаслиги мумкин чунки бу кўрсаткич лабил бўлиб, қон олиш учун қилинган венепункция ҳам бу кўрсаткични ўзгартиради. Плазмадаги кортизол эрталаб соат 6 дан 8 гача текширилиши керак, чунки айнан шу вақтда гипоталамо-гипофизар – буйрак усти бези системаси фаолиятининг чўққиси кузатилади.
Кортизол миқдорининг 3мкг% (0,0084 мкмоль/л)дан кам бўлиши БУБ етишмовчилигига хосдир. Эркин кортизолнинг пешоб билан суткалик экскрециясини аниқлаш катта ахамиятга эгадир. БУБ етишмовчилигининг ёрқин клиник белгилари билан кечишида эркин кортизолни суткалик экскрециясининг камайиши ташхисни асослайди.
Касалликнинг клиник белгиларининг лаборатор кўрсаткичлар билан етарли асосламаганида, яъни ташхис қўйишида шубхаланишда кенгайтирилган текширишлар ўтказиш зарурдир. 1-БУБ етишмовчилигини ташхислашда қисқа синактен тестини ўтказиш “олтин стандарт” ҳисобланади.
Бемор қони олинганидан сўнг томир ичига синактен (1-24 АКТГ, синакорпин) 250 мкг юборилади ва 60 дақиқадан сўнг қон қайта олинади.
Соғломларда синактеннинг атига 1-10мкг миқдорига жавобан кортизолнинг максимал ортиши кузатилади. 60 дақиқадан сўнг кортизол миқдорининг 20 мкг/ л (550 нмоль/л) дан кам ортиши БУБ етишмовчилиги хақида гапиради. Агар бу холатда бемор қонида АКТГ нинг базал миқдори юқори бўлса ва ёки аддисон касаллиги белгилари бўлса 1-БУБ етишмовчилиги ташхиси қўйилади. АКТГ миқдорига қараб БУБ етишмовчилигининг бирламчи ёки марказий эканлигини аниқлайди. Қондаги АКТГ миқдори 100пг/мл дан ортиқ бўлса 1-БУБ етишмовчилиги ташхисланади. Қондаги АКТГ миқдорига қараб патологик жараён локализацияси аниқланади, БУБ етишмовчилигини ташхислаш учун эса етарли бўлмайди. Иккиламчи гипокортицизм аниқлашда инсулинли гипогликемия ва метирапон билан ўтказиладиган синамалар аҳамиятлидир. Инсулинли гипогликемия тести гипогликемик холатда КРГ (кортикотропин релизинг гормони) ва вазопрессиннинг кучайиши улар ўз ўринда аденогипофиз орқали АКТГ ва БУБ орқали кортизолнинг ортишига асосланган. Беморга 0,1 Бр/кг миқдорда инсулин томир ичига юборилади. Беморда гипогликемия симптоматикаси ва /ёки гликемия 2,2 ммоль/л гача камайишида тест натижаси аҳамиятли бўлади. Соғломларда АКТГ миқдорининг эрталабки нормал миқдорларидан (5-40 пг/мл) энг камида 150 пг/мл гача ортади. Кортизол миқдори эса камида 20 мкг/qл ортади. (550 нмоль) АКТГ ва кортизол миқдорининг бундай ортиши гипотамус-гипофиз- буйрак усти безлари системасида шикастланишни инкор этади. Синамада АКТГ ва кортизолнинг ортмаслиги марказий, АКТГ ортиб, кортизолнинг ортмаслиги бирламчи БУБ етишмовчилигига тегишлидир. Метирапон (метопирон) БУБ стероидогенезида иштирок этувчи фермент 11В-гидроксилазани блокатори хисобланади. Бу ферментнинг блокадаланиш 11-дезоксикортизолнинг кортизолга ўтишини тўҳтатади. Кортизолни қондаги миқдорининг камайишит АКТГ синтезини ортишига ва 11-дезоксикортизолнинг кўпайишига олиб келади. Тест инсулинли тестга ўхшаб гипоталамо-гипофизар етишмовчилигини аниқлашда ёрдам беради.
Кейинги этапда эжтиологик диагностика ўтказилади. 1-БУБ етишмовчилигининг аутоиммун келиб чиқишида 21-гидроксилаза ферментига (Р450 Sсс) нисбатан антителолар титри ортади.
Аутоиммун полигландуляр синдромида Р450 с 17 ва Р450 Sсс ферментларига антителолар, қалқонсимон бези тўқимасига антителолар титри ортади.
Туберкулёз этиологияси 1-БУБ етишмовчилигида стандарт фтизиатрик текширишлар кўкрак қафасирентгенографияси, туберкулин синамалари ўтказилади, туберкулёз микобактериялари аниқланади. Гипоталамо- гипофизар – буйрак усти безлари системасининг шикастланишини шубхаланган қисми КТ ва МРТ текшириш ўтказилади. 1-БУБ етишмовчилигининг туберкулёзли генезида БУБлар КТ сида, уларнинг катталашуви ва кальцинатлар аниқланади.
АЛД нинг лаборатор белгисига қонда узунзанжирли ёғ кислоталари миқдорининг ортиши киради. Бу кислоталарга тетра- (С24;0), пента – (С25;0) ва гексакозаной (С26;0) ёғ кислоталари киради.
Даволаш.
БУБ етишмовчилиги билан хасталанган беморлар бутун хаёти давомида ўрин босувчи терапия олишга мухтождирлар. Касаллик биринчи ташхисланганида ва декомпенсация босқичида даволаш гидрокортизонни мушакорасига инъекцияларидан бошланади.
Гидрокортизон ацетат (ёки гемисукцинат) схема бўйича берилади: 800-75мг; 1300- 50мг, 1700-25мг 3-7 кун давомида берилади. Кейинчалик кечқуринги доза берилмайди, ҳар 3-5 кунда дори миқдори камайтирилади, суммар доза 75мг бўлгунга қадар (800 – 50 мг; 1400 -25 мг) кейинчалик бемор холатига қараб таблеткаларга ўтказилади. Одатда бемор аҳволи 2ғ3 кунда яхшиланишни бошлайди.
Гидрокортизолнинг 75-100 мг миқдорлари етарли хам минерало ва глюкокортикоидли эффектни беради. Дори миқдори камайтирилганидан сўнг глюко ва минералокортикоид таблеткалари комбинацияда берилади.
Ўрин босувчи терапия қуйидаги схема бўйича берилади.
Қисқа таъсирли препаратлар билан даволаш.
Гидрокортизон (таблеткалари) – 20 мг эрталаб 10 мг – обеддан сўнг (ёки кортизон 25мг-эрталаб 12,5 мг обеддан сўнг.
Кортинеф муддат таъсир қилувчи дорилар билан даволаш.
Ўртача муддат таъсир қилувчи дорилар билан даволаш.
Преднизолон -5-7,5 мг эрталаб, 2,5 мг-обеддан сўнг.
Кортинеф – 0,05-0,2 мг эрталаб
Узоқ таъсирли дорилар билан даволаш дексаметазон 0,5 мг кечасига
(кечқурун) кортинеф – 0,05 – 0,2 мг эрталаб.
Келтирилган схема БУБ етишмовчилигининг ўртача оғирликда кечишида берилади.Ўрин босувчи терапия асосан табиий глюкокортикоидларни қўллаш (гидрокортизон ва кортизол). Гидрокортизол ва кортизоннинг камчилиги қисқа муддатли таъсиридадир. Одатда бу дориларнинг 2/3 қисми эрталаб ва 1/3 қисми обедда берилади. Дори таъсирининг қисқалиги туфайли оғишлари қувватсизлик, лохаслик пайдо бўлади. Бу холатда препаратларнинг ½ эрталаб, тушда ва кечқурун эса ¼ миқдори берилади. Ундан ташқари узоқ таъсир қилувчи синтетик глюкокортикоид препаратлари (преднизолон) берилиши мумкин.
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАРИ.
Гипокортицизм, АКТГ, кортикостероидлар, глюкокортикоидлар, минералокортикоидлар, андрогенлар, адреногенитал синдроми, бирламчи буйрак усти безлари етишмовчилиги, вирилизация, иккиламчи буйрак усти бези етишмовчилиги.
АДАБИЁТЛАР
Исмаилов С.И. “Эндокринологиядан танланган маърузалар тўплами” 2005й.
В.В.Потёмкин “Эндокринология” 1987й.
Балаболкин А.С. “Эндокринология” М. 1981й.
Старкова Н.Т. “Клиническая эндокринология” М,1996й.
Дедов И.И., Мельниченко Г.А., Фадеев В.В. “Эндокринология” М.2000й.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|