Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси


ГОРМОНЛАР БИОСИНТЕЗИ, МЕТАБОЛИЗМИ ВА БИОЛОГИК ЭФФЕКТЛАР. ЭНДЕМИК БЎҚОҚ (ТАРҚАЛИШИ, ВОЗ БЎЙИЧА



Download 2,51 Mb.
bet36/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   80
Bog'liq
лекция

ГОРМОНЛАР БИОСИНТЕЗИ, МЕТАБОЛИЗМИ ВА БИОЛОГИК ЭФФЕКТЛАР. ЭНДЕМИК БЎҚОҚ (ТАРҚАЛИШИ, ВОЗ БЎЙИЧА
ТАСНИФИ, САБАБИ, ДАВОЛАШ, УСУЛЛАРИ).


ОРГАНИЗМДА ЙОД АЛМАШИНУВИ ВА
ТИРЕОИД ГОРМОНЛАРИНИНГ БИОСИНТЕЗИ
Организмда йоднинг умумий миқдори 20-30 мг ни ташкил этиб, унинг 10 мг қалқонсимон безида жойлашган. Йоднинг плазмадаги қонцентрацияси 8,5+3,5 мкг/100мл ни ташкил этади. Тиреоид гормонларининг ҳосил бўлишида ноорганик йод зарур бўлиб, у организмга ошқозон-ичак трактидан овқат ва сув орқали киради. Организмнинг йодга бўлган талаби бир суткасига 150 мкг дан 300 мкг гача, ўрта хисобда 200 мкг ни ташкил этади. Қабул қилинган йоднинг туридан (органик ёки ноорганик) қатъий назар, ичакдан қонга ва лимфага йодид кўринишида сўрилади. Организмда йод қон плазмасида ва қалқонсимон безида ноорганик ва гормонал кўринишида бўлади. Плазмада йоднинг ярим парчаланиш даври 8 соатни ташкил этади. Циркуляциядаги йодид калқонсимон без хамда сўлак, ошқозон-ичак тракти безлари ва лактацияли сут безлари орқали (ушланади) ютилади. Йоднинг экскрецияси буйраклар орқали амалга ошади. Йодид учун буйраклар клиренси 1 минутига 30 млн (яъни 1 минутда 30 мл плазма йоддан тозаланади) ташкил этиб, гломеруляр фильтрациясига нисбатан анча камдир. Йоднинг буйраклар оркали бундай қисман ажралиши, унинг қондаги миқдорига боғлиқ бўлмайди.
Қалқонсимон бези йоднинг органик бирикмаларини – монойодтирозин (МИТ), дийодтирозин (ДИТ), тириодтиронин (Т3), тетрайодтиронин (Т4) ларни синтезловчи ягона органдир. Тиреоид гормонларнинг ҳосил бўлиши организмда кетма-кет келувчи бир неча процесслардан иборат:

1.Йоднинг ютилиши:
2.Органик бирикмага айланиши:
3. Конденсация жараёни
4.Тиреоид гормонларининг ажралиши

Қалқонсимон бези йодни концентрация градиентига қарши аккумуляция қилишдек ажойиб хусусиятига эгадир. Қалқонсимон бези ва плазмадаги йодидлар концентрациясининг нисбати 20:1 дан 60:1 гача, ўрта хисобда 40:1 ни ташкил этади. Қалқонсимон бези оркали йоднинг ютилиши, энергияга мухтож жараён булиб, АТФ иштирокида Nа + К + га боглик булган АТФаза таъсирида юзага келади.


Томир ичига радиоактив йод юборилганидан 10-15 секунд ўтач, йод қалқонсимон безида тўпланишни бошлайди. Нормал фаолиятида 30-60 дақиқа ичида доимий концентрация градиенти тикланади ва 40:1 нисбатни ташкил этади. Инсоннинг қалқонсимон без тўқимаси ТТГ (тироеотроп гормони) га сезувчан циклик нуклеотидларнинг аденилатциклазаси ва фосфодиэстеразаларига эга бўлиб, интакт холатида ТТГ стимуляциясига жавобан цАМФнинг кўп миқдорда ҳосил бўлишига олиб келади. цАМФ системаси йодидларнинг негатив назоратида бўлиб, қалқонсимон бези фаолиятини бошқарилишда мухим аҳамиятга эгадир. Йодидларнинг юқори концентрациялари тиреоид гормонларининг секрециясини сусайтиради, йоднинг транспортини, йодиднинг органик холатга ўтишини, қалқонсимон безининг усишини, ТТГ стимуляциясига нисбатан цАМФнинг жавобини ва бошқа метаболик фаолиятларини (ингибирлайди) тўхтатади. Бу эффектлар плазмадаги ТТГ нинг ҳар қандай концентрациясида юзага келади ва тиреоид гормонларининг плазмадаги ва тўқимадаги гомеостазини ушлаб турувчи механизмнинг бир қисми сифатида иштирок этади.
Қалқонсимон безининг ичида юзага келувчи алмашинув жараёнларининг хамма этаплари ТТГ гормонининг плазмадаги концентрацияси орқали бошқарилиб, бу гормоннинг узи қайта боғланиш принципига асосан гипофиз даражасида бошқарилади. Қалқонсимон безининг йод ютиш механизми бузилган тақдирда ёки организм етарли даржада йод билан таъминланмаган тақдирда, қалқонсимон безида йод етарли даражада жамғарилмайди. Бу ўз ўрнида тиреоид гормонларининг кам миқдорда ишлаб чиқарилишига ва гипотиреознинг ривожланишига олиб келади. Бунга жавобан ТТГ гормонининг ишлаб чиқарилиши кучаяди ва унинг таъсирида қалқонсимон бези катталашиб бўқоқ ривожланади.
Бир қанча моновалент анионлар тиреоцитлар специфик мембраналари билан боғланиб, қалқонсимон безига худди йоддек ютилиш кобилиятига эгадирлар, яъни йодга нисбатан қалқонсимон бези орқали ютилишда конкурент моддалардир. Бу жихатдан энг кучли конкурентларга перхлорат ва пертехнетат улардан сўнг нитратлар ва тиоционатлар киради. Бундай йод ва бошқа анионлар ўртасидаги конкурентлик ўзаро муносабатлар клиник амалиётда тиреотоксикозни даволашда кенг қўлланилади: масалан тиреотоксикозда қўлланиладиган калий перхлорат қалқонсимон бези орқали ютилиб, безда тўпланади, аммо тиреоид гормонларининг ҳосил бўлишида иштирок этмайди, натижада тиреоид гормонларининг синтез ива секрецияси камаяди. Қалқонсимон безига йоднинг ютилишини аэроб нафас ингибиторлари (цианид, азид, флорицин, арсенит), сульфигидрил группалари билан бирикувчи моддалар (симоб, мисс, бромацетат, 2-3 димеркаптоимидазол), юрак гликозидлари (обубаин) каби моддалар хам камайтиради.
Ҳар хил техноген моддаларнинг атроф муҳитга ташланиши, қишлоқ хужалигида химикатларнинг назоратсиз ишлатилиши атроф муҳитдаги зобоген моддаларни кўпайишига ва эндемик районларда йоддефицити холатининг кучайишига олиб келувчи омиллардир.
Тиреоид гормонлари биосинтезининг иккинчи босқичи огранификация ёки тиреоглобулиннинг йодланиш босқичидир. Тиреоглобулин тиреоцитларда синтезланувчи асосий оқсил – гликопротеид бўлиб, унинг молекуляр массаси 660.000 дальтонга тенг. Бу жараён пероксидаза ферменти иштирокида кечади. йодлаш жараёнида тирозин молекуласини 3 ва 5 холатидаги Н + ўрнини йод эгаллайди, натижада моно ва дийодтирозинлар (МИТ ва ДИТ) ҳосил бўлади.
Тиреоид гормонлари ҳосил бўлишининг 3-босқичи конденсация жараёнидир. ДИТ ва ДИТ ларнинг ўзаро (қўшилиши) конденсацияланиши натижасида тироннинлар – Т3 ва Т4 ҳосил бўлади, уларнинг миқдорий нисбати 16:1, 18:1 ни ташқил этади.
Қалқонсимон безидаги 10 мг йоднинг 95% тиреоглобулинга тўғри келади, улардан 25-30% тиронинларга 50-70% и йодтирозинларга тўғри келади. Йод етишмовчилиги холатларида қалқонсимон безида кўпроқ Т3 ҳосил бўлади. Т4 нинг ярим парчаланиш даври 6,5 сутқани, Т3 да эса 1 суткани ташқил этади. Эутиреоид холатида Т4 нинг қондаги қонцентрацияси – 7,7+0,9 мкг/100 мл, Т3 эса – 113 + 11 пг/100 мл га тенг. Конденсация жараёндаги пероксидаза органификация жараёнида иштирок этувчи пероксидазадан фарқланади деган фикрлар бор. Пероксидаза дефекти МИТ ва ДИТ ёки Т3 ва Т4 ҳосил бўлишининг бузилишига олиб келади. Қонденсацияда иштирок этувчи ферментларнинг бузилиши тиронинлар ва тирозинлар нисбатининг ўзгаришига, тирозинлар миқдорининг ортишига олиб келади.
Қалқонсимон без тўқимасидаги тиронин ва тирозинлар миқдорини ва уларнинг нисбатини биохимик усуллар билан текширилади. Текшириш учун қалқонсимон бези тўқимаси пункцион биопсия ёрдамида олинади. Тиреоид гормонларининг ажралиб чиқиш босқичи, бошқа босқичлар сингари ТТГ гормони назоратида бўлади. ТТГ гормонининг таъсирида, тиреоцитлар рецепторлари билан бирикканидан сўнг иккиламчи месенджер – ц АМФ ҳосил бўлади ва унинг таъсирида бу жараён юзага келади. Эндоцитоз жараёнида коллоид томчиси тиреоцит ичига ўтади ва лизосома ферментлари (пептидаза, протеаза ва бир канчп кофеорментлар шахсан глутатион ва бошкалар) таъсирида тиреоглобулин гидролизланиб Т4 ва Т3, МИД ва ДИТ ажралиб сиқади, Т4 ва Т3 қонга ажралиб тиреоид боғловчи оқсиллар билан (тироксин боғловчи глобулин – ТСГ, тироксин боғловчи преальбумин ва альбумин) боғланишади, йодидлар ажралади ва бу йодидлар қалқонсимон безида янги тиреоглобулин молекулаларини йодланишида иштирок этишади. Дейодиназа ферментларининг дефекти МИТ ва ДИТ нинг қондаги концентрациясига қараб белгиланади.
Нормада МИТ ва ДИТ қонда аниқланмайди, аниқланса ҳам излар даражасида бўлади, дейоддиназа ферментларининг дефектида эса бу гормонлар миқдори кўпаяди. Бундай холларда йоднинг кўп миқдори сийдик билан МИТ ва ДИТ бирикмалари кўринишида йўқотилиши кузатилади. Йоднинг манфий баланси йод етишмовчилигига, струманинг ривожланишига ва гипотиреозга олиб келади.
Диффуз токсик бўқоқни ва бошқа тиреотоксикозларни даволашда қўлланиладиган препарат–литий корбонат, тиреоцитлар мембранасини стабиллашувига, аденилатциклаза ва цАМФ активлигининг камайишига ва натижада тиреоид гормонларнинг синтезини ва секрециясини сусайишига олиб натижала тиреоид гормонларнинг синтезини ва секрециясини сусайишига олиб келади. Протеолиз жараёнида ажралиб чиқган тиронинлар, асосан (85%) – Т4 кўринишида қолган (15%) Т3 ва (10% га якин) қайта ёки реверсив рТ3 кўринишида бўлади. Қалқонсимон безида ишлаб чиқарилувчи гормонларнинг асосий қисмини Т4 ташкил қилишига қарамай уларнинг перефериядаги биологик эффекти асосан (80-90%)Т3 хисобига бўлади. Организмдаги кунлик ҳосил бўлувчи Т3 (30-40мкг/сут) миқдорининг факатгина 10% - интратиреоидал ҳосил бўлади, қолган 90% эса экстратиреоидал ёки Т4 нинг Т3 га конверсияси туфайли ҳосил бўлади. Реверсив р Т3 эса суткасига организмда 25-35 мкг гача ҳосил бўлиб, 5% р Т4 қалқонсимон безида ва 95% экстратиреоидал келиб чиқишига эга.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish