Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

Сўрувчи т ўқи м ал ар
ўсимликнинг ҳаётида муҳим аҳами- 
ятга эга. Булар орқали сув ва сувда эриган минерал модда­
лар шимилиб организмга ўтади. Тузилиш и ва ш акли жи- 
ҳатидан сўрувчи тўқималар ҳар хил (ризодерма, веламен, 
гидропот) бўлади. Буларнинг энг муҳими ризодерма (юнон. 
р и з о — илдиз; д е р м а — пўст) дир.
Ризодерма ёки сўрувчи тўқималарнинг таш қи қаватини 
илдиз тукчалари таш кил этади. Булар тупроқ зарралари 
орасига жойлашган туксимон шаклдаги юпқа деворли ўсим- 
талардан иборат. Ризодерма ва ёки сўрувчи тўқималар туп- 
роқцаги сув ва сувда эриган минерал тузларни сўриб, ўтка- 
зувчи толалар орқали ўсимлик органларига етказиб беради.
Баъзи ўсим ликларнинг ҳавойи илдизлари устида ўзига 
хос тузилишга эга веламен (лот. веламен — қобиқ) деб ата­
ладиган тўқималари бўлади. Бу тўқим а келиб чиқиш и 
жиҳатидан ризодермага ўхшаш бир қаватли протодерма- 
дан юзага келади, лекин онтогенезида ривож ланиб кўп 
қаватли шакл га айланади. Веламен ҳужайралари тез нобуд 
бўлади. Ш у сабабли сув илдиз ҳужайраларига махсус по- 
ралардан ўтади ва капилляр найлар орқали сўрилиб пўстлоқ 
хужайраларига ўтказилади. Веламен тўқималар орхидея- 
дош лар оиласига мансуб ўсимликларнинг ҳавойи илдиз- 
ларида учрайди.
Эволю ция ж араёнида айрим ўсим ликлар (зарпечак, 
шумғия ва бош қалар) автотроф озиқланиш хусусиятини 
йўқотиб, бош қа ўсим ликларнинг танасига 
га у с т о р и я —
сўрғичлари ёрдамида ўрнашиб, тайёр органик моддалар 
ҳисобидан озиқланади. Ш у сабабдан ҳам бундай текинхўр 
ў с и м л и к л а р н и н г илдиз ва ҳуж ай ралари да хлороф и лл 
бўлмайди.


С е к р е т а ж р а т у в ч и т ў қ и м а л а р . 
Секрет (лот. с е к р е -
ц и о — ажратаман) чиқарувчи ёки ажратувчи тўқималарга 
тузилиш и ҳар хил бўлган, ихтисослашган ҳужайралар к и ­
ради. Бу ҳужайраларда модда алмаш инуви натижасида 
ким ёвий таркиби ҳар хил бўлган моддалар ҳосил бўлади.
Ажратувчи тўқима ҳужайралари шакл жиҳатидан п а­
ренхима ҳужайраларидан таш кил топган. Уларнинг дево­
ри юпқа, узоқ вақггача тириклик хусусиятини сақлаб қола- 
ди ва ўзидан секрет чиқаради.
Энг муҳим секретлар — терпинлардир. Улар эфир мой- 
лари, каучук, бальзам, смолалардан иборат. Қарағай эфир 
мойларидан скипидар, каниф ол моддалари ажратиб о ли ­
нади. Бундан таш қари бу тўқималар ўзидан қанд, оқсил, 
тузлар, сув ҳам чиқаради.
Терпинлар ва оқсиллар ҳужайранинг эндоплазматик 
ретикулумида, ш илим ш иқ ширалар эса, Гольджи аппара- 
тида синтез қилинади.
Секрет тўқималар, ўзидан ажратадиган моддаларнинг 
таш қарига чиқарилиш и ёки ичкарида сақланиб қолиш ига 
асосланиб, икки гуруҳга: таш қарига чиқарувчи ва секрет- 
ларни сақловчи тўқималарга бўлинади. Эволю ция жараё­
нида таш қарига чиқарувчи тўқима эпидермадан, секрет- 
ларни сақповчи тўқима эса, ассимиляция ва ғамловчи тўқи- 
малардан келиб чиққан.
Таш қарига секрет чиқарувчи тўқималар безсимон тук­
лар, нектар, гидатодалар ш аклида бўлади. Безсим он тук­
лар ёки трихомалар эпидермадан пайдо бўлади. Бу безлар 
бирхужайрали ёки кўпҳужайрали бошчадан иборат. Улар 
чиқарадиган секрет ёки суюқпик асосан, эф ир м ойлари­
дан иборат бўлиб, кутикула остида тўпланади (37-расм, 
а—ж). Бу хилдаги безсимон туклар лабгулдошлар (розма­
рин, лагохилус кўкпаранг), мураккабгулдошлар ва бош қа 
оила вакилларининг барг ва новдаларида жойлаш ган.
Баъзан таш қарига секрет чиқарувчи тўқималар дағал 
безлар ш аклида бўлади, улар 

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish