Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


қўшимча  ёки  ёрдамчи ҳужайралар



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

қўшимча 
ёки 
ёрдамчи ҳужайралар 
деб ата­
лади (33-расм, Б, 3). Туташтирувчи ва қўшимча хужайра- 
лар биргаликда ҳаво аъзолари “нафас” олиш аъзолари — 
оғизчани ташкил этади.
Оғизчалар турлича тузилган, уларнинг сони 15 тагача. 
Юксак ўсимликларда оғизчаларнинг аномоцит, диацит, 
анизоцит, тетроцит хиллари кўп учрайди. 
Аномоцит 
(юнон. 
а н о м о с — тартибсиз) хилдаги ҳаво ёки “нафас” олиш 
йўлларидаги қўшимча ҳужайралар тузилиши жиҳатидан 
эпидерма ҳужайраларидан фарқ қилади. 
Диацит 
(юнон. 
д и а — орқали, устидан)да оғизча иккита қўшимча ёки 
ёрдамчи ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, туташти­
рувчи ҳужайра деворлари билан бириккан (лабгулдошлар, 
чиннигулдошлар).
Анизоцитда 
туташтирувчи хужайра учта қўшимча хужай­
ра билан ўралган бўлиб, улардан биттаси катта ёки кичик


бўлади. Ғаллагулдошларда эса кўпинча 
тетроцит 
оғизча- 
лар учрайди.
Ўсимликларнинг ўсиш шароити ва турига қараб барг 
ва новда оғизчалар миқцори ҳар хил бўлади. Одатда, ўтлоқ- 
зорларда, ўрмонларда, шунингдек маданий ўсимликнинг 
барг ва новдаларида 1 мм2 юзасида 100 дан 700 гача оғиз- 
чалар бўлади.
Туташтирувчи ҳужайраларнинг ҳаракати жуда ҳам му­
раккаб бўлиб, ўсимликларнинг турига қараб ҳар хилдир. 
Кўпчилик ўсимликларда сув етишмасдан қолганда кечаси 
ва баъзан кундузи туташтирувчи ҳужайраларнинг тургор 
босими сусаяди ва оғизча ёпилиб транспирация жараёни 
секинлашади.
Ўсимлик ҳужайрасида тургор босимининг ўзгариши каль­
ций ионларининг оз ёки кўп бўлишига боғлиқ. Кальций 
ионлари сувда эриган ҳолда учрайди. Бу моддаларни оғиз- 
чалар атрофидаги ҳужайралардан сўриб олади. Натижада 
туташтирувчи ҳужайралар сувни шимиб олади ва тургор бо­
сими кучаяди, натижада ҳужайралар бўшлиғи катталашади, 
деворлар бир-биридан узоқлашиб оғизчалар очилади ва сув 
буғланади. Туташтирувчи ҳужайралар тургорининг бир хил- 
лигини сакдашда улардаги тилакоиднинг хлоропластлари 
муҳим аҳамиятга эга. Хлоропластлар синтез қилган дастлаб­
ки крахмалнинг қандга айланишини туташтирувчи ҳужай- 
ралар шираси концентрациясининг ошиши туфайли улар­
нинг сўриш кучи ортади. Бунда ҳужайра тургор ҳолатга ке­
либ, оғизчаларнинг очилишига сабаб бўлади.
Оғизчаларнинг ҳаракатига бошқа омиллар (ёруғ, ҳаро- 
рат) ҳам таъсир этади.
Трихомалар. 
Ўсимликларнинг эпидерма қаватида ҳосил 
бўладиган туклар, безлар, қипиқчалар трихомалар деб ата­
лади. Уларнинг шакли, узунлиги, тузилиши ва бажаради­
ган вазифалари ҳар хил. Энг узун трихома пахтанинг чи- 
гитида (5—6 см) бўлади. Трихомалар ўрама қипиқ, қопла- 
ма қипиқ ва безлар ш аклида учрайди. Ўрама қипиқ 
шаклидаги трихомалар — бир ҳужайрали, кўп ҳужайрали, 
шохланган ёки юлдузсимон (34-расм) бўлади. Безсимон 
туклар ўсимлик организмидан ажратиладиган моддалар- 
ни тўплайди ва ташқарига чиқаради. Буни трихомалар 
фаолияти ҳақида ажратувчи тўқималар тўғрисида маълу-



Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish