Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Э п и д е р м а бар гн и н г қ опловчи т ўқ и м аси



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

Э п и д е р м а бар гн и н г қ опловчи т ўқ и м аси . 
Эпидерма барг 
этини устки ва остки томонидан қоплаб туради. У бир 
қатор бир-бирига зич жойлашган ҳужайралардан иборат. 
Унда бошқа тўқималар сингари ҳужайра оралиғи бўлмайди.
Эпидерма ёки эпидермис келиб чиқишига кўра, бир­
ламчи қопловчи тўқима бўлиб, поя апикал меристемаси- 
нинг ташқи қатламидан вужудга келади.
Эпидерма ҳужайрасининг қобиғи эгри-бугри бўлиб, у 
мустаҳкамлик беради. Эпидерма тўқимасининг асосий 
вазифаси ўсимликни қуриб қолишдан, механик таассурот- 
лардан, ўсимликда ҳаво алмашинуви ва транспирация ҳоди- 
сасини таъминлаш, шунингдек, ўсимлик таркибига ҳар хил 
зараркунанда ва микроорганизмлар киришидан сақлайди.
Эпидерма хужайралари тирик бўлиб, уларда цитоплаз­
ма, анча йирик вакуола, ядро ва лейкопластлар бор. Эпи­
дерма ҳужайраларида хлорофилл бўлмайди. Эпидерманинг 
устки юпқа структурасиз тузилишга эга бўлган қисми ку­
тикула ёки мум пардаси билан қопланган. У ўсимликни 
қуришдан ва кучли қуёш нуридан сақлайди. Кутикула ва 
мум пардаси ўсимликнинг яшаш шароитига ҳамда турига 
қараб қалин ёки юпқа бўлиши мумкин. Бундан ташқари 
эпидерма устида ҳимоя қилувчи ҳар хил ўсимталар туклар 
ҳосил бўладики, улар ҳимоя қилиш билан бир қаторда 
кераксиз моддаларни ажратиб чиқаради.
Эпидерма тўқимаси учун хос бўлган хусусиятлардан 
бири унинг хужайралари орасида (устьица) оғизчаларнинг 
пайдо бўлишидир. Бу, иккита яримойсимон хужайранинг 
ўзаро мулоқотли вазифани бажаришидан вужудга келади. 
Ҳаво йўллари кўпинча баргнинг остки эпидермисида жой­
лашади. Масалан, картошка баргининг остки томонида 1 
мм
2
да 263 та, устки томонида 45 та, терак баргининг 11 
мм
2
115 та, устки томонида эса 20 та оғизча мавжуд.
Ҳаво йўли (оғизча)нинг асосий вазифаси сувни буғла- 
тиш (транспирация) ва ҳаьо алмаштиришдан иборат. Оғиз- 
чаларнинг очилиб ёпилиши ҳавонинг ҳароратига, ёруғлик 
ва қоронғиликка қараб очиқ, ярим ёпиқ ёки тўла ёпиқ 
ҳолатда бўлади ва ўз вазифасини ўзгартириб туради. Нина 
баргли ўсимликларнинг эпидермаси ўзига хос. Уларнинг 
эпидермаси остида 2—3 қават ҳужайралардан иборат ги­
подерма ҳосил бўлади. Бу, ўз навбатида уларни совуқдан,
www.ziyouz.com kutubxonasi


иссикдан, шамолдан сак^айди ва уларга мустаҳкамлик 
беради.
Гиподерма бир ёки бир неча қаватдан иборат бўлиши 
мумкин. Масалан, Шимолий минтақаларда ўсувчи Сибирь 
қарағайида бир қават, Жанубий минтақаларда ўсувчи эль- 
дор қарағайида эса икки-уч қаватдан иборат бўлади. Баъ­
зан гиподерма сув ғамловчи вазифасини ҳам бажаради 
(масалан, чўлда ўсувчи Salsola dendroides, 84-расм, 2).
Мезофилл. 
Баргнинг мезофилл (юнон. м е з о с — ўрта, 
ф и л л о н — барг) қавати паренхиматик тўқима ҳужайра- 
ларидан иборат бўлиб, асосан ассимиляция вазифасини 
бажаради (81-раем).
Ҳамма тенг ёнли, пояга нисбатан перпендикуляр жой­
лашган типик дорзовентраль барглар морфологик ҳамда 
физиологик хусусияти билан фарқ қиладиган икки хил 
мезофилл тўқималаридан ташкил топган. Булар устунси- 
мон ва ғовак тўқималардир. Устунсимон паренхима ҳужай-
81-росм. Lagochilus proskoijakovii Jkrarn. баргининг тузилиши: 

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish