Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


у н и в ер са л и л ди з с и с т е м а с и



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

у н и в ер са л и л ди з с и с т е м а с и
дейила­
ди (саксовул, шувоқ, лагохилус-кўкпаранг ва бошқа чўлда 
ўсувчи ўсимликлар).
Илдиз системасининг қанча чуқур кириши, қай дара­
жада ва қандай чуқурликда тармоқланиши ўзгарувчан 
бўлиб, ўсимлик турига хос белгидир. Масалан, маккажў- 
хорининг илдиз системаси 1,5—2 м, карам — 1,5 м, ток- 
нинг ўқилдизи 5—7 м чуқурликка боради, ён илдизлари- 
нинг диаметри 2—4 м га етади.
9 -§ . И Л Д И З А НА ТО М И ЯСИ
И л д и з зо н а л а р и . 
Ёш илдизнинг учи ёки апекси жуда 
кўп паренхиматик ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, у 
илдиз қини билан қопланган. Илдиз қини юпқа пўстли 
тирик ҳужайралардан иборат. Улар узлуксиз равишда апекс 
меристема ёш ҳужайраларининг янгиланиб туришидан 
ҳосил бўлади. Илдиз қинининг ташқи ҳужайралари ўзи- 
дан шилимшиқ модца ажратиб, учининг тупроқца ўсиши- 
ни осонлаштиради. Илдиз қинининг марказий қисмини 
к о л у м е л а
деб аталадиган ҳужайралар ташкил этади. Бу 
ҳужайраларда жуда кўп миқдорда крахмал доначалари 
тўпланади ва илдиз апексининг тупроқ заррачалари ичида 
ўсишига имкон беради. Сувда ўсадиган ўсимликларда ва 
паразитлик қилиб яшайдиган ўсимликларнинг илдизида 
қин бўлмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Илдиз қинининг остида меристематик хусусиятини 
сақлаб қолган ҳужайралардан ташкил топган бўлинувчи 
зона жойлашган, унинг узунлиги 1 мм. Бу зонадаги ҳужай- 
ралар цитоплазма билан тиғизланган бўлиб, унда вакуола 
ҳали шаклланмаган бўлади. Микроскоп остида ёш илдиз­
нинг бўлинувчи зонаси доимо сариқ рангда кўринади.
Бўлинувчи зонадан кейин ўсувчи зона шаклланади (89- 
расм, 11). Бу зонада илдиз ҳужайралари сон жиҳатидан 
кўпаймайди, аммо цитоплазмада вакуоланинг пайдо бўли- 
ши )дисобига унинг ҳажми йириклашиб, ҳужайралар бўйига 
чўзилади. Ундаги ҳужайралар тургор ҳолатда бўлиб, катга 
куч билан тупроқнинг майда заррачаларини ёриб ўтиш 
хусусиятига эга.
Ўсувчи зона учидаги ҳужайралар бир оз вақт ўтгандан 
сўнг ўсишдан тўхтайди ва бу ҳужайралардан илдиз тукча­
лари ҳосил бўлади (89-расм, А, 2). Бу тукчалар бир неча 
см узунликда бўлиб, тупроқ заррачалари билан жипс ўра- 
лади. Илдизнинг тукчалар билан қопланган қисми сўрув- 
чи ёки ютувчи зона деб аталади.
Маълум вақг ўтгандан кейин тукчалар ризодерма ҳужай- 
ралари билан биргаликда ҳаётчанлик хусусиятини йўқо- 
тиб қурийди. Ризодерма ўрнига қопловчи тўқима — экзо­
дерма юзага келади (93 раем, 5). Улар ўтказувчи тўқима- 
нинг флоэма ва ксилема ҳужайраларини ҳимоя этади.
Илдизнинг ўсиш апексидаги меристема ҳужайралари 
бўлинишни давом этиб, ички ва ташқи (илдиз қини) то­
монга ҳужайраларга ажралади. Мана шу хусусияти билан 
илдиз новдадан кескин ф арқ қилади.
Илдиз апексидаги инициал хужайралар сони ва улар­
дан тўқималарнинг келиб чиқиши турли систематик гуруҳ 
ўсимликлари учун ҳар хилдир. Масалан, баъзи қирққу- 
лоқсимонлардан (қирқбўғин, қирққулоқ ва баъзи плаун- 
ларнинг) илдиз апексидаги бўлинувчи зонада фақат битга 
инициал ҳужайра бўлиб, илдизнинг барча тўқималари шу 
инициал хужайранинг бўлинишидан юзага келади.
Ёпиқ уруғли ўсимликлар апексида бир неча инициал 
ҳужайралар мавжуддир. Уларнинг тузилиши ва бўлиниши 
икки ва бир паллали ўсимликларнинг илдизида ҳар хил. 
Масалан, икки паллали ўсимликларда у уч қаватдан ибо­
рат бўлиб, ҳар бир қаватда 1—4 гача инициал ҳужайра
www.ziyouz.com kutubxonasi


93

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish