Аналитик қисм



Download 0,55 Mb.
bet2/8
Sana18.04.2020
Hajmi0,55 Mb.
#45777
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5219790749737944346


1.Аналитик қисм


    1. Карбамиднинг физик кимёвий хоссалари


Карбамид (мочевина) ва унинг хоссалари. Олим А.И.Базаров томонидан 1968 йилда аммиакнинг карбонат ангидрид билан ўзаро таъсирида содир бўладиган қайтар жараён кашф этилган:

NH3 + CO2  NH2COONH4  NH2CONH2 + H2O

Натижада аммоний карбамат ва унинг парчаланиши натижасида карбамид, халқ тили билан айтилганда мочевина деб аталадиган модда хосил бўлади.

Ҳозирги пайтда бу жараёндан бутун дунё амалиётида фойдаланилади.

Карбамид – карбонат кислотанинг диамид тузи бўлиб, мочевина деб ҳам аталади. У рангсиз, ҳидсиз кристалл модда булиб, 25ОС даги зичлиги 1330 кг/м3 га тенг, 132,7ОС да суюқланади. Техник маҳсулот эса оқ ёки сарғиш рангли игнасимон ромбик призматик шаклдаги кристаллардан иборатдир. Суюқланиш хароратигача атмосфера босимида киздирилганда аммиак гази ажралиб чиқиши билан парчаланади. Бу жараёнда даставвал аммоний цианат ҳосил бўлади, сўнгра цианат кислота ва аммиакгача парчаланади:

(NH2)2CO  NH4OCN  HOCN+ NH3

Цианат кислотаси карбамид билан таъсирлашиб биурет ҳосил қилади:

HOCN + (NH2)2CO  NH2CONHCONH2

Аммиак иштирокидаги биурет ҳосил бўлиши секинлашади, лекин карбамиднинг ўзаро таъсиридан ҳам биуретланиш реакцияси содир бўлиши давом этаверади:

2(NH2)2CO  NH2CONHCONH2 + NH3

Аммоний нитрат қўшилганда эса карбамид турғоқланади (стабилланади).

1.1.1 – расмда (NH2)2CO – NH3 – Н2О системасининг ҳолат диаграммаси келтирилган. Карбамид сувда, спиртда ва суюқ аммиакда яхши эрийди. Унинг тўйинган сувли эритмасида 20ОС хароратда 51,8%, 60ОС да 71,9% ва 120ОС да 95,0% (NH2)2CO бўлади.




1.1.1 – расм. (NH2)2CO – NH3 – Н2О системасининг политермик ҳолат диаграммаси (тўйинган эритмаларининг буғ босими МПа да, таркиби эса % (моль) да кўрсатилган).



Карбамид кучсиз асос хоссасига эга бўлганлиги учун (25ОС хароратдаги диссоциация константаси 1,5*10-14) кислоталар билан таъсирлашиб тузлар ҳосил қилади. Масалан, карбамид нитрат (NH2)2CO*HNO3 сувда оз эрийди, қиздирилганда эса портлаш билан парчаланади, карбамид фосфат (NH2)2CO*H3PO4 эса сувда яхши эрийди ва тўла диссоциланади.

Карбамид аммиак билан таъсирлашиб аммиакат (NH2)2CO*NH3 ҳосил қилади. Унинг таркибида 77,9% гача карбамид бўлади ва 46ОС да инконгурент суюқланади. Хароратнинг кўтарилиши билан суюқ аммиакда карбамиднинг эрувчанлиги ортиб боради. Харорат 30ОС бўлганда эрувчанлик сувдагига нисбатан ҳам кўпроқ бўлади.

Карбамид тузлар билан ҳам комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Масалан, Ca(NO3)2*4(NH2)2CO ва Ca(H2PO4)2*4(NH2)2CO ларнинг ҳар бир компоненти ҳам минерал ўғит ҳисобланади.

Карбамид сувли эритмаларда 80ОС хароратгача турғоқ, харорат кўтарилганда эса у аммоний изоцианат (цианат – N) га ва ундан аммоний карбонатга айланади:

(NH2)2CO  NH4CNО

NH4CNО + 2Н2О  (NH4)2CO3

У эса аммоний гидрокарбонатга, сўнгра аммиак ва карбонат ангидридга парчаланади:

(NH4)2CO3  NH4НCO3 + NH3

NH4НCO3  CO2 + NH3 + Н2О

Карбамид таркибида 46,6% N бўлиб, балластсиз азотли ўғит ҳисобланади. Карбамиднинг аммиакли селитрага нисбатан бир неча афзаллик томонлари: азот миқдорининг кўплигида, каи гигроскопиклигида (гигроскопиклик нуқтаси 20ОС да 80% га тенг), портлаш хавфи йўқлигида ва кам ёпишқоқлигида намоён бўлади. Бундан ташқари унинг тупроқда ювилиши секин кечади.

Тупроқда карбамид намлик таъсирида аммоний карбонатга айланади ва нордон (кислотали) тупроқни нейтраллайди. Сўнгра микроорганизмлар таъсирида аммоний илни нитратлашади ва тупроқни нордонлаштиради.

Карбамид таркибидаги ўсимликка токсик таъсир этадиган модда биурет ҳисобланади. Айникса унинг сувли эритмасини ўсимликка сепилганда унинг таркибида 0,25% дан ортиқ миқдордаги биурет бўлса, ўсимлик барглари «куяди». Тупроққа тўғридан –тўғри берилганда эса у зарарсиздир.

Карбамид протеин қўшимчаси сифатида углеводлари кўп ва оқсил миқдори кам бўлган чорва емларига ҳам қўшилади. У озуқа емда 25-30% гача оқсил ўрнини боса олади.

Саноатда сунъий смола, пластмассалар, клей, лак, фармацевтик препаратлар, гербицидлар тайёрлаш ва чорвачиликда озуқаларга қўшиш учун белгиланган стандарт бўйича А маркали юқори ва биринчи категорияли донадор ва кристалл шаклидаги карбамид ишлаб чиқарилади. Маҳсулот сифатидаги карбамид таркибида белгиланган категорияга мос ҳолда: 46,3% ва 46,2% N, 0,6% ва 0,9% дан кам миқдорда биурет, 0,2% ва 0,3% сув бўлади. Чорвачилик озуқалари тайёрлашда ишлатиладиган карбамид таркибида эса 3% гача биурет бўлиши белгиланган талаб даражасига жавоб бера олади.

Ўғит сифатида ишлатиладиган карбамид эса Б маркада ишлаб чиқарилади. Унинг таркибида 46,0% N, 0,9% атрофида биурет ва 0,25% гача намлик бўлади. Ўғитнинг донадорлиги эса: 1-4 мм ли доначалар 94% дан кам эмас, 1 мм ли доначалар 5% дан ортиқ эмас. Уни 6 ойгача қопсиз сақланганда ҳам ёпишиб қолмайди.




    1. Карбамид ишлаб чиқаришни назарий асослари

Карбамид 150-220ОС хароратда ва 7-100 Мпа босимда аммиакга карбонат ангидридни таъсир эттириб олинади. Бунда аввал аммоний карбамат ҳосил бўлади:

2NH3(г) + CO2(г)  NH2COONH4(с) +125,6 кж

сўнгра сув ажралиб чиқиб, карбамидга айланади:

NH2COONH4(с)  (NH2)2CO(с) +Н2О(с) – 15,5 кж

Жараён иккита фаза чегарасида содир бўлади: газ ҳолатидаги NH3, CO2, Н2О ва суюқ (суюқланма ва эриган моддалар) аммиак, аммоний карбамат, карбамид, аммоний карбонат тузлари ва сув.



Карбамид асосан суюқ фазада, яъни суюқланган аммоний карбаматдан ҳосил бўлади. Чунки қаттиқ аммоний карбамат қиздирилганда парчаланиши қийиндир. Аммоний карбаматни ҳосил бўлиши эса босим ошишига боғлиқ бўлади. Атмосфера босимида ва юқори бўлмаган хароратда аммоний карбамат ҳосил бўлиши жуда секин кечади. Босим 10 МПа ва харорат 150ОС да эса жуда тез содир бўлади. Бунда аммоний карбаматнинг карбамидга синтези ҳам тезлашади (1.1.2 – расм).


1.1.2 – расм. Аммоний карбаматнинг карбамидга конверсияси даражасига босимнинг таъсири.



Карбамид суюқ фазада ҳосил бўлиши сабабли, жиҳоз (аппарат) ни тўлатиш даражаси (тўлатиш зичлиги) қанчалик юқори бўлса, карбамид ҳосил бўлиши ҳам тезлашади (газ фазаси камроқ бўлгани маъқулдир).



Карбамид суюқланган аммоний карбаматдан ҳосил бўлсада, унинг суюқланиш хароратидан қуйироқда бўлади (NH2COONH4 152ОС да суюқланади). Чунки аммоний карбаматдан ажралиб чиқаётган сув молекуласи унинг суюқланиш хароратини пасайтиради. Масалан, суюқланмада 9,2% сув бўлса NH2COONH4 нинг суюқланиш харорати 140ОС га тенг бўлади. Сувнинг миқдори 14,7% га ортиши билан суюқланиш харорати 130ОС гача пасаяди. Бунинг натижасида суюқ фаза ҳажми кўпаяди. Сув таъсирида маҳсулот таркибидаги бир қисм аммоний карбамат аммоний карбонатга, сўнгра у эса аммоний бикарбонатга айланади. Ҳосил бўладиган карбамид ҳам аммоний карбаматнинг суюқланиш хароратини пасайтиради (1.1.3 – расм). Масалан, 51% NH2COONH4 ва 49% (NH2)2CO дан иборат аралашманинг суюқланиш (эвтетик) нуқтаси 98ОС дир.



1.1.3 – расм. Аммоний карбамат – карбамид системаси суюқланиш диаграммаси.



Карбамиднинг ҳосил бўлиши харорат кўтарилиши билан ортиб боради. Харорат 180ОС дан юқорида карбамиднинг унуми максимумга эришади. Қиздириш вақти ортган сайин аммоний карбаматнинг карбамидга конверсия даражаси пасая боради (1.1.4– расм).

Чунки харорат кўтврилгач, конверсия даражаси ошиши билан биргаликда карбамиднинг NH3 ва CO2 га парчаланиш жараёни ҳам содир бўлади ва бунда бошқа қўшимча жараёнларни ҳам боришини кузатиш мумкин.

Жараёнда СО2 нинг ортиқча миқдори карбамид унумининг ортишига деярли таъсир этмайди. Одатда карбамид ишлаб чиқаришда аммиак синтези жараёнларида тўпланадиган карбонат ангидрид хом ашё сифатида ишлатилади. Бу хом ашё таркибидаги Н2, СО, N2, О2 ва бошқа қўшимчалар карбамид унумига салбий таъсир этади. Газлар аралашмаси таркибидаги СО2 нинг миқдори 98-99% дан 85-86% гача




1.1.4 – расм. Аммоний карбаматдан карбамид ишлаб чиқариш унумининг хароратга боғлиқликдаги вақт бўйича ўзгариши.



пасайганда конверсия даражаси 65% дан 45% гача пасаяди. Карбамид синтези учун ишлатиладиган газлар аралашмасида аммиак миқдорининг ортиб бориши карбамиднинг унумига ижобий таъсир этади (1.1.5 – расм). Аммиак миқдорининг белгиланган стехиометрик меъёрдан ортиқча бўлиши реакция жараёнида ҳосил бўладиган сувни бириктириб, реакцион мувозанатни аммоний карбаматдан карбамид ҳосил бўлиши томонга силжишини таъминлайди ва қўшимча моддалар ҳосил бўлишини, шунингдек жиҳозлар коррозиясини камайтиради. Бу ҳолда ортиқча аммиакни циклга қайтариш ёки бошқа мақсадларда, яъни аммоний нитрат ишлаб чиқаришга юбориш режалаштирилади (бунда 1 т карбамид ишлаб чиқаришдаги ортиқча аммиакдан 5-8 т аммоний нитрат олиш мумкин).


1.1.5 – расм. Аммиак ортиқча миқдорининг карбамиднинг мувозанат унумига таъсири (ўртача 185-195ОС, 18,5-32 МПа ва тўлдириш зичлиги 0,7 г/см3 учун)




Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish