Аналитик қисм



Download 0,55 Mb.
bet1/8
Sana18.04.2020
Hajmi0,55 Mb.
#45777
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5219790749737944346





Мундарижа

Кириш


  1. Аналитик қисм.........................................................................................................

    1. Карбамиднинг физик кимёвий хоссалари………………………………….

    2. Карбамид ишлаб чиқаришни назарий асослари...........................................

1. 3. Карбамид ишлаб чиқариш усуллари............................................................


  1. Технологик қисм.....................................................................................................




    1. Карбамид олишда ишлатиладиган хом ашёлар ва уларга

қўйиладиган талаблар.....................................................................................

    1. Карбамид ишлаб чиқаришнинг технологик ёзуви.......................................

    2. Технологик хисоблар (моддий ва иссиқлик баланси). Танланган

қурилманинг хисоблари................................................................................


  1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.................................................................................

Хулоса


Адабиётлар

Кириш
Кимё саноати Республикамиз иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди, чунки кимё корхоналарида халқ хўжалигининг барча соҳалари учун зарур бўлган турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Масалан, фақатгина "Ўзкимёсаноат" кимё корхоналарида бугунги кунда 250дан ортиқ номда маҳсулотлар ишлаб чикарилмоқда ва бир қисми экспортга жўнатилмоқда.

Республика саноат маҳсулотлари умумий ҳажмида кимё саноати корхоналари махсулотларининг солиштирма ҳиссаси 5,0 фоиздан ортиқ улушни ташкил этади, саноат ишлаб чиқариш корхоналаридаги ходимларнинг умумий сони 45 минг кишидан ортиқ. Республика кимё саноатида табиий газ, нефть, кўмир, олтингугурт, озокерит, турли минераллар,рангли металлар, оҳактош, графит, ош тузи конлари ишга туширилмоқда, пахта ғўзапояси ва канопни қайта ишлаш чиқиндиларидан эса хом ашё тарзида фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон халк хўжалигининг турли соҳалари учун ва кимѐ
Саноатининг ўзида ҳам хом ашёларнинг маълум қисми, кимёвий технологик жиҳозлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари четдан олиб келинади. Айни пайтда кимё саноатимизнинг бир қатор маҳсулотлари (минерал ўғитлар, кимёвий толалар ҳамда иплар, синтетик аммиак, лак-бўёқлар ва бошқалар) жаҳоннинг бир қатор мамлакатларига (Хитой, Россия Федерациясикраина, Қозоқистон, Болтиқ бўйи давлатлари, Жанубий Корея) экспорт қилинмоқда.

2013 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2000 йилга нисбатан 2,3 баробар кўпайди. Фақат ўтган йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,8 фоизга, жумладан, деҳқончилик –6,4 фоизга, чорвачилик –7,4 фоизга ўсди.

Айтиш керакки, изчил юқори ўсиш суръатлари биланбирга, ялпи ичкимаҳсулотнинг умумийҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушининг камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Масалан, 2000 йилда бу борадаги кўрсаткич 30,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда фақатгина 16,8 фоизни ташкил этди.

Буни авваламбор иқтисодиётимизда амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришларнинг, мамлакатимиз бир пайтлардаги аграр республикадан босқичма-босқич равишда саноати ривожланган замонавий давлатга айланиб бораётганининг яққол тасдиғи сифатида қабул қилишимиз даркор.



Қишлоқ хўжалигининг ўзида кенг кўламли ўзгаришлар ва сифат жиҳатдан янгиланишлар юз бермоқда.

Мамлакатимиз инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан изчил ривожланиб бормоқда. Иқтисодиѐтимизнинг турли соҳа ватармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамдабарқарор ўсиш суръатларининг таъминланиши натижасида аҳоли даромадлари, турмуш даражасининг сезиларли равишда ошиши эртанги кунга бўлган ишончимизнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда.

Кимёлаштириш, комплекс механизациялаш, электрлаштириш,
мелиорация ишлариватупроқнинг унумдорлигиниошириш борасидаги бошқатадбирлар қишлоқ ҳўжалигини юксалтиришдаги асосий йуналишлардан ҳисобланади.

Қишлоқ ҳўжалигини изчил ва хар томонлама интесивлашда
кимёлаштириш алохида ахамият касб этади. Кимёлаштириш ўғитлар, ўсимликларни мухофаза қилишнинг кимѐвий воситалари, гербицидлар, дефолиантлар ва десикантлардан фойдаланишдан иборат.

Тупроқни ўғитлаштиришнинг узигина хосилдорликни оширишнинг ягонашартибўлибхисобланмайди. Бунинг учун тупроқнинг сифатини яхшиланиши,экиннибелгиланганвақтда суғорилиши,турликасалликва зараркунандаларга қарши қурашиш лозимдир.Минералўғитлардан фойдаланилганда пахта вабошқатехника экинларинингхосили тобора ортмоқда.Масалан, 1930 йилда Ўрта Осиѐреспубликаларидахар гектар ердан 7-пахтаолинганбўлса,хозиргапайтгакелиб,гектариданўрта хисобда 29,2 ц хосил олинмокда. Тупроқга солинган хар 1 кг фосфор қўшимча6-7кгпахта,50-60кгкартошка,хар1кгазотэсақушимчаравишда 15-20кг пахта ва 150 кг картошка олиш имконини бермокда.
Минерал ўғитлар экиннинг хосилдорлигини ошириши билан биргаликда махсулотлар сифатини хам яхшилайди: дондаги оқсил ва картошкадаги крахмал мифдорларини кўпайтиради, пахта толасининг пишиқлигини оширади. Хосилдорликни оширишдаги омилларни бахолашда: АҚШ да 50% гача. Францияда 50-70% гача қўшимча хосил олиш ўғитлар хиссасига тўғри келади. Ўтказилган тадкикотлар натижаларига кўра, хосилдорликнинг оширишдаги ўғитларнинг улуши МДХ, мамлакатларининг қоратупроқли минтақаларида 40-50% га ,ноқоратупроқли минтақаларида 60-75% га Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси худудидаги унумдор
тупроқларда 50-60% га тўғри келади.
Ўғитлар физиологик хусусиятларига кўра: кислотали, физиологик ишқорий ва физиологик нейтрал турларига бўлинади. Физиологик кислотали ўғитларга ўсимликлар асосан катионларни узлаштирадиган ўғитлар киради, анионлар эса тупроқ эритмасини кислоталилигини оширади, масалан, аммоний сульфат, аммоний нитрат, калий хлорид, калий ва бошқалар. Физиологик кислотали ўғитларга аммонийли азотли ўғитлар, шунингдек карбамид хам кириши мумкин.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish