Турон ҳукмдори. 1367-1370 йилларда Амир Ҳусайн ва Амир Темур ўртасида зиддиятлар чуқурлашиб, у охири 1370 йилнинг баҳорида Балх яқинида бўлган тўқнашувда Амир Ҳусайннинг қатл этилиши билан тугайди8. Шу йилнинг 9 апрелида амирлар қурултойида мустақил Турон давлати ташкил топгани ва Темур ибн Тарағай баҳодир унинг ҳукмдори этиб сайлангани эълон қилинади.
Давлатни шакллантириш йўлида. Темур Туроннинг тан олинган ҳукмдори сифатида унинг ҳудудларини бирлаштиришга киришар экан, тўғридан-тўғри ҳарбий юрушларга эрк бермасдан, ўзларини мустақил деб билган маҳаллий ҳукмдорларни тушунтириш ва хатлар орқали марказий ҳокимиятга бирлашишга чақиради9. Унинг давлатини Шош, Термез, Бухоро, Ҳисор, Бадахшон, Қундуз вилоятлари халқи ва ҳукмронлари ихтиёрий тан оладилар.
Хавфсизликни таъминлаш. Темур ҳудуд хавфсизлиги ва яхлитлигини бузаётган,асли муғул бўлган Кот ҳокимига қарши 5 марта қўшин тортади. Шарқий Туркистон, Еттисув, Сирдарёнинг юқори оқимида муғул ҳокимияти таъсирига барҳам бериш учун у 1371 йил бошларида Муғулистонга қўшин тортади. Кепэк Темур лашкари тор-мор келтирилади. 1374-75,76-77 йилларда Амир Темур Илёсхожадан сўнг Муғулистонни бошқараётган ва давлатига тинимсиз хавф солаётган Қамариддинга қарши уч бор ҳарбий юруш уюштиради. 1377 йил баҳорида Иссиқкўлнинг Буғам деган жойида Қамариддин кучларини яксон этади10 ва давлатининг шарқий ҳамда шимолий ҳудудлари даҳлсизлигини таъминлайди.Мамлакат ички сиёсатида тузуклар асосида давлат қонунларига асосланган қатъий тартиб ўрнатади, замонига нисбатан илғор ва кучли давлат бошқаруви тизимини шакллантиради.
Сиёсий мавқе.Шу даврларда Тўйхожа ўғлон фарзанди Тўхтамиш Амир Темур ёрдамида аввал Жўчи улуси ва кейин бутун муғул давлати ҳудудида ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Мустаҳкамланиб олгач, ўз ҳимоячиси бўлган Амир Темур давлати ҳудудларига бир неча бор бостириб кирди11. Амир Темур 1389, 1391, 1394 ва 1395 йилларда унга қарши уруш олиб борди ва оқибатда бутунлай яксон қилиб, минтақада Турон давлатининг кучли сиёсий мавқеини шакллантирди.
Туроннинг халқаро қудрати.Темур 1380 йилларда Хуросонни, 1386,1392,1399 йиллардаги юришларида эса Эрон, Кавказ, Каспийорти, Жўчи улуси ва бошқа қатор ерларни муғул истибдодидан тозалайди ва Турон давлати ҳудудлари таркибига киритади. 1398-1399 йилларда Шимолий Ҳиндистон ва Кашмир ҳудудларини бўйсундиради. 1401 йил Шомни, 1402 йилда эса Турк султонлигини ўз сиёсий таъсир доирасига киритади12. 20 йил ичида чуқур таназзулдаги мамлакатда ўз даврининг барча давлатлари ҳалқаро ҳаракатларда изн сўраб иш тутадиган юксак қудратли давлатни барпо этади. Натижада Турон давлати дунёнинг сиёсий марказига айланади.
Турон давлати сиёсий тизими
Турон давлатида бошқарув
Темур ва темурийлар ҳарбий бошқаруви
Турон давлатида ҳокимият тақсимоти
Иқтисодиёт. Тарихий маълумотлар Амир Темур барпо этган Турон давлатида иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, тоғ-кон саноъати13 соҳалари айниқса кенг ривожланганидан далолат беради.
Молиявий муносабатлар. Бу борада Турон давлати бутунлай мустақиллигидан ташқари унинг: 1)олтин,кумуш, мис; 2)темир, бронза; 3) васиқалар, далолатномалар; 4) вақф, суюрғол, иқто; 5) ҳадя, эҳсон, хайр, сийлов ҳужжатлари; 6) қозилик қарорлари, олди-сотди аҳдномалари; 7) ҳукмлар, ёрлиқлар каби пул бирликлари, валюта эквивалентлари ва қимматли қоғозлари14 ички ва ҳатто халқаро молиявий муносабатларда тўлиқ устиворлик қилган.
Солиқ тизими. Турон давлатида солиқнингбир неча турлари амал қилган15:1) деҳқонлар ва ижарачилар учун: хирож ва ушр (даромаднинг 1/10 дан 1/3 гача); 2) боғдор ва чорвадорлар учун: сардарахт, чорпо, обичорпо, миробона; 3) савдогарлар ва ҳунармандлар учун: тамға (бож), закот (шариъат асосида); 4) маҳаллий бошқарув маҳкамалари ихтиёрига: саршумор (жон солиғи), хонашумор (уй-жой солиғи), аворизот (фавқулодда солиқ); 5) солиқдан озод этиш: янги ер ўзлаштирганлар (3-5 йил), ташлаб кетилган ерларни тиклаб, обод қилганлар (2-4 йил). Асосий солиқлар суюрғол ва тархон ерларидан олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |