Амир темур ва турон давлатининг абадий хотиралари вечные памяти амира темура и государства туран



Download 3,26 Mb.
bet4/5
Sana29.03.2022
Hajmi3,26 Mb.
#516964
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мақола.

Савдо тизими. Катта ҳудудни эгаллаган давлатдаги барқарорлик савдо-сотиқнинг кенг ривожланишига имкониятларни яратди. Тарихий маълумотларга кўра Турон давлатининг хорижга экспорти таркибидан жумладан, қуйидагилар ўрин олган16: 1) пахта, жун, каноп толаси ва улардан тўқилган газмоллар, ипак-шойи газламалар, атлас, кимхоб, банорас, духоба, хоро, дебо, тафта, олача, пахтадан махмал (бахмал), катан, бўз, занданачи, чит, карбас, парча-зарбафт, бафтан, куфта, фўта (пахта, ипак, жундан тайёрланган),жундан кегиз, намат, сиқарлот, натифа мато вагазламалар; 2) бўёқлар, ҳар-хил рангдаги қоғозлар (айниқса “хитойи”, “самарқандий”, “султоний”, “бухорий” турлари); 3) олтин, кумуш, мис, бронза, дурадгорлик, кулолчилик, чилангарлик, заргарлик, кошинкорлик маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар (лаъл, ёқут, феруза), кўнчилик буюмлари; 4) қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва чорвачилик маҳсулотлари, улов абзаллари, қурол-аслаҳалар ва б.
Давлатнинг импорти таркибида эсаманбаларда қуйидагилар қайд этилади17: 1) Ҳиндистондан: матолар(ҳайдарободи, банорас, гужарот, даҳлий), шакар, бўёқлар ва қимматбаҳо тошлар; 2) Хитойдан: чинни буюмлар, қоғоз ва ипак матолар, зебу зийнат бумлари; 3) Ғарбий Европа мамлакатларидан: мис, кумуш, олтин, темир, ёғоч, чарм ва мўйна маҳсулотлари, газлама, ҳунармандчилик ва рўзғор буюмлари; 4) Рус, Тотория ва Булғордан: мис, олтин, қимматбаҳо тошлар, юқори сифатли чарм ва мўйна, зиғиртола матолар, улов абзаллари; 5) Эрон ва Хуросондан: олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар, юмшоқ ва қаттиқ ҳунармандчилик маҳсулотлари ва буюмлари, (жумладан, қурол-аслаҳа) деҳқончилик, боғдорчилик ва чорва маҳсулотлари; 6) Туркия, Кичик Осиё ва Арабистон ярим оролидан: гилам ва газламалар, қимматбаҳо тошлар, заргарлик бумлари, денгиз, чорва, боғдорчилик маҳсулотлари.
Ободонлик ва шаҳарсозлик. Темур ва темурийларнингТуроннинг асосий ҳудуди ва таъсир доирасидаги ҳудудларида ободонлик ва шаҳарсозлик борасида олиб борган ишлари ҳақида жуда кўп маълумотларга дуч келиш мумкин. Жумладан, бугунги даврда уларга нисбат бериладиган жуда кўп қуйидагитурлардаги обидалар аниқланган18: шаҳарлар, қишлоқлар; маҳаллалар, қалъалар; саройлар, кўшклар; шийпон ва айвонлар; масжидлар, мадрасалар, мақбаралар, хонақоҳлар; шифохоналар, ҳаммомлар; чорсулар, работлар, карвонсаройлар, кутубхоналар; бозор расталари,дўконлар, сайлгоҳлар; дарвозалар, расадхоналар; боғлар, каналлар, ариқлар, экин майдонлари, истироҳат боғлари, гулзорлар; тегирмонлар, обжувозлар, мойжувозлар; конлар, устахоналар; коризлар, ҳовузлар, кўприклар; дарғотлар, новалар, чиғирлар, тазарлар, сардобалар, тўғонлар, сувомборлари.
Дипломатик муносабатлар. Темур ва темурийлар Турон давлати сиёсати борасида бир қатор давлатлар билан халқаро муносабатларни йўлга қўйган19:
1) сиёсий стратегик муносабатлар: Кичик Осиё, Миср, Хитой, Муғулистон, Тибет, Кавказ, Арабистон давлатлари билан;
2) савдо-иқтисодий муносабатлар: Ҳиндистон, Хитой, Волгабўйи, Русия, Урал, Польша, Кастилия, Генуя, Венеция, Византия (Мануил II), Франция (Карл IV), Англия (Генрих III).
Умуман, Темур ва темурийлар даврида Осиё ва Европанинг 40 дан ортиқ турли давлатлари билан 100 дан ортиқ депломатик муносабатлар амалга оширилган.
Илм-фан. Бу даврда илм-фан ҳар томонлама ривожланиш босқичини бошдан кечирди. Масалан, биргина тарих борасида Амир Темур ва темурийлардаврида шу давр билан боғлиқ20: “Жўш-у хуруш” (Жамолиддин Маҳмуд Зангий), “Воқеот”(1398-1399 й.га оид – Насриддин Умар), “Рўзномаи ғазовоти Ҳиндистон” (1399–Ғиёсиддин Али Яздий), “Зафарнома” (1404–Низомиддин Шомий), “Зайли Зафарномаи Шомий” (1408–Ҳофизи Абру), “Саёҳатнома” (1406-Руи Гонсалес де Клавихо), “Мунтахаб ат-таворих” (1414–Муиниддин Натанзий), “Зафарнома” (1425–Шарафиддин Али Яздий), “Муиззул ансоб” (1427), “Мажмуаи Ҳофизи Абру” (1420–Ҳофизи Абру), “Мажмаъ ат-таворихи султония” (1425–Ҳофизи Абру), “Тарихнома” (1425–Тожиддин Салмоний), “Ажойиб ал-мақдур фи тарихи Темур” (1437–Ибн Арабшоҳ), “Мужмали Фасиҳий” (1442–Фасиҳ Хавафий), “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” (Абдураззоқ Самарқандий), “Равзат ус-сафо” (Мирхонд), “Хулосат ул-ахбор”, “Ҳабиб ус-сияр” (Хондамир), “Тарихи Рашидий” (Мирзо Муҳаммад Ҳайдар), “Бўсто уш-шуаро” (Давлатшоҳ Самарқандий), “Тузукот” (Амир Темур) каби асарлар яратилди.
Темур ва темурийлар тарихи ҳақида бугунги кунда Осиёда 1000 дан ортиқ, Европа ва бошқа қитъаларда 900 дан ортиқ ҳар хил турдаги асарлар яратилган.
Астрономия ва математика борасида21 бу давр тарихда айниқсаажралиб туради. Бугун дунё илм аҳли томонидан юксак баҳоланган “Зижи жадиди Гурагоний”, “Рисолаи Улуғбек”, “Тарихи арбаъ улус”, “Жадвалларнинг амал қилиш қоидалари ва уларни тузатиш” (Мирзо Улуғбек), “Шарҳи ашкол ат-таъсис”, “Шарҳи ал-мулаххас фи-л-ҳайъа ва-нужум”(Қозизода Румий), “Зижи ҳоқоний дар такмили зижи Элхоний”, “Мифтоҳ ал-ҳисоб”, “Рисола ал-муҳитиййа”(Жамшид ал-Коший), “Рисола фи истихрож жайб даража воҳида”(Алоуддин Али Қушчи) каби асарлар ва уларнинг муаллифлари шу даврнинг маҳсулидир.
Шунингдек, бу даврда дунёвий илм-фаннинг геометрия, тиббиёт, наботот, табииёт, география, адабиёт, мусиқа, шеърият, араб тили, хаттотлик, тасвирий санъат каби соҳалари, илоҳиётфанларинингфиқҳшунослик, ҳадисшунослик, илми калом, илми тафсир, тасаввуф,аҳком, тиловати қуръон, тарихи ислом каби тармоқлари кенг ривожланган22.
Таълим тизими.Амир Темур ва кейинчалик темурийлар ҳам таълим тизимининг бир қатор шаклларини амалга татбиқ этган эдилар. Замонавий тадқиқотлар бу даврда таълимнинг қуйидаги шакллари амалда бўлганлигини тасдиқлаган23: 1) хусусий таълим; 2) давлат таълими; 3) илк таълим (муқобил шаклларда); 4) ўрта таълим (асосан илоҳиёт ва илк дунёвий фанлар); 5) олий таълим (мадраса таълими); 6) тадқиқот таълими (олий таълимдан кейинги илмий таълим); 7) касбий таълим (таълимнинг бу тури одатда устоз-шогирдлик анъаналари асосида ташкил этилган ва турли соҳалар касб-кор тизимидаги бу қадрият ҳанузгача сақланиб келади).
Санъат. Амир Темур ва темурийлар даврида санъат турлари ниҳоятда кенг ривожланган. Бу давр дунёга24: 1)сўз санъати борасида:Мирзо Улуғбек, Бойсунғур, Абдуллатиф Мирзо, Муҳаммад Халил Султон, Абулқосим Бобур, Султон Масъуд, Шоҳ Ғариб, Ҳусайн Бойқаро, Бобур, Комрон Мирзо, Ҳайдар Мирзо, Гулбаданбегим, Зебуннисо каби ижодкор темурийзодаларни, 2)шеъриятда: Лутфий, Жомий, Навоий, Атоий,Ҳайдар Хоразмий, Ҳофиз Хоразмий, Шоший, Саййид Қосимий, Амирий, Яқиний, Гадоий, Муқимий, Саййид Ҳасан Ардашер, Аҳмадий, Саккокий, Соважий, Камол Хўжандий, Жалол Самарқандий каби туркий, форс ва араб тилларида ижод қилган жами 400 дан ортиқ дунё таниган ижодкорлар; 3)қўлёзма ва тасвир санъатида: Султон Али Машҳадий, Мир Али Ҳиравий, Мир Имода, Абдул Жамил Котиб, Муҳаммад ибн Нур, Дарвеш Муҳаммад Тоқий, Муҳаммад Хандон, Муҳаммад ибн Асхор, Шер Али; 4) рассомчилик ва наққошликда: Абу Ал-Ҳайъа, Абдураҳмон Сўфий, Камолиддин Беҳзод, Мирак Наққош, Қосим Али, Маҳмуд Музаҳҳиб, Шоҳ Музаффар, Султон Муҳаммад, Дуст Муҳаммад, Абдураззоқ, Мавлоно Ёрий; 5) мусиқа санъатида: Хожа Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Зайнулобиддин Ҳусайний, Абдулла Марварид, Ҳофиз Шарбатий, Паҳлавон Муҳаммад, Хожа Юсуф Бурҳон (Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар устози), Дарвеш Али Чангий; 6) қўшиқ ва ашула санъатида: Нажмиддин Кавкабий, Мавлоно Айний, Ҳофиз Қозоқ, Камолиддин Удий, Али Кармал, Абдуллоҳ Садр каби ўз соҳасининг юксак усталарини етиштириб берган эди.
Хулоса қилиб айтганда, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар ўз даврида дунё маданияти тарихида катта из қолдирган Турон давлатини яратдилар ва бу унинг тарихи ҳақиқатан ҳам бугунги кунда турли соҳаларнингкўплаб мутахассислари диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Ўтган тарихий давр ичида жаҳон мамлакатларида Амир Темур ва темурийлар, Турон давлатчилиги, маданияти, қадриятлари, илм-фани, ҳарбий санъати, сиёсати, бошқаруви, олим ва уламолари, иқтисодиёти, адабиёти ва бошқа кўплаб масалаларини тадқиқ этишга қаратилган бир неча мингдан ортиқ асарлар вужудга келдики, булар Амир Темур ва Турон давлати дунё тарихида қанчалар буюк из қолдирганининг яққол далилидир.



Download 3,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish