Termiz davlat universeteti magistratura bo’limi 1-kurs magstri _____________________________ ning ilmiy seminarda “________________________________________________________________________________________________________” mavzusidagi ma’ruzasi haqida
BAYONOTI
______yil __________ Termiz shahri magistratura bo’limi 1-kurs magstri _________________________________ ilmiy seminar mashg’ulotida “____________________________________________________________________________________________”
mavzusida ma’ruza qildi.
Ma’ruzada “Темур o ҳодисаси ўн беши кам 700 йилдан бери тарих чархпалагида айланади. Гарчи Ер жойида турган бўлса-да, тузумлар-тутумлар неча бор ўзгарди ва шахсга муносабат ҳам минг бора турланди. Гапнинг сирасини айтганда, тарих ғаладонида соҳибқирон Амир Темурдек турли нуқталардан баҳо берилган зот кам бўлса керак.
Бу ҳолнинг қатор сабаблари бор. Аввало, турлича қарашларнинг билдирилиши қонуний ҳол, тараққиёт (тирикликни таъминлаб турган ҳаракат)нинг табиати шуни талаб қилади. Яъни ривожланиш қарама-қарши қутбларнинг ўзаро кураши – иккига бўлиниб олиб, бир-бирига қарши “жанг”и оқибатида юзага келар экан, бир масалага ҳамманинг бир хил қараши мумкин эмас. Ватандошимиз Амир Темурга муносабатда эса инсон табиатига хос жуда кўп омиллар мужассамлашган”лиги to’g’risida aytib o’tildi.
Ma’ruza yuzasidan professor Qosimov. A o’z fikrlarini bildirdi va mavzuga ba’zi ma’lumotlarni qo’shimcha tarzda aytib o’tdi.
1-Kurs magistrlari __________________ , ___________________ va _____________________ lar mavzu bo’yicha o’z fikrlarini bildirdilar.
Ilmiy seminarda yoritilgan ushbu mavzu barchaga yaxshi tasavvur qoldirdi.
Ilmiy seminar rahbar: Prof. Qosimov . A
“ Amir Temur ikkinchi renessasns davrini boshlab berdi”
Аввало, шахс зиддиятининг боиси - фаолият зиддиятларга тўла маконда кечганидан. Ўшанда ҳам ватан зулм исканжасида эди: қарийб бир ярим асрлик истило ҳамма нарсанинг одатдаги ўзанини бузиб юборган ва қарор топган азалий қадриятлар бир қанча қолиплар тазйиқи ичида яшарди, миллат ўзлигини, қиёфасини йўқотганди.
Иккинчи омил эса бевосита соҳибқироннинг маслаги билан боғлиқ. “Темур тузуклари”да бундай қайд этилади: “Дилимнинг машриқидан кўтарилган биринчи тузугим ҳар ерда ва ҳар қачон ислом динига ва Муҳаммад (с.а.в.)нинг шариатларига ривож бериш бўлди”.
Демак, эътиқод байроғига қадами етган жойда мусулмончиликни жорий этаман, деган шиор ёзилган фидойининг ҳам ҳаракатлари бир хил кутиб олинмаслиги, қаршиликка учраши ва бу ҳолнинг оқовалари узоқ давом этиши оддий ҳақиқат.
Учинчи бир сабаб шундан иборатки, буюк бобомиз от сурган, ўз қаламравига олган ҳудудлар масофа жиҳатидангина эмас, тарихи, маънавияти, аҳолиси, удумлар – умуман, бутун борлиғи билан бир қолипга сиғмасди ва бундай бепоёнликда ҳаммани бир дунёқарашда, ягона фикрлаш тарзида ушлаб туриш ҳам имкондан ташқарида эди.
Темурбекка кўплаб ҳукмдорларда бўлганидек, салтанат мулк сифатида отадан мерос бўлиб ўтмади. Балки Яратганнинг инояти туфайли ўзининг жидду-жаҳди, ғайрати билан ҳаммасига эришди. У бир туғ остида шунчалик катта ҳудудни қовуштира олдики (тарихчилар Амир Темур империяси ўша пайтдаги 27 давлатни бирлаштирганини қайд этадилар.
Бугунги ҳолатга разм солинса, бу давлатлар сони 40 га яқинлашиб қолади), ўша йиллари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд деярли ер юзининг бош кентига айланди. Бу улуғ салтанат инсоният тарихидаги энг буюк империялардан бири бўлиб қолди.
Эътибор беринг, ана шундай бепоён ҳудуд бир одамнинг қошу қабоғига қарарди, унинг иродаси турли дин ва эътиқоддаги одамлар учун қонун эди. Яна эътироф этиладиган томони – бу иттифоқ кучга, зулмга асосланмаган эди (мамлакат яхлитлигини таъминлаш учун уюштирилган ҳарбий ҳаракатлар истисно қилинади), балки халқларнинг соҳибқирон паноҳида, унинг қаноти ва марҳамати остида тараққий этиб, тўқ, фаровон яшаш хоҳишидан юзага келган яхлит давлат эди.
Амир Темур ва Темурийлар даврида иқтисодиёт ривожлангани, илм-фан, санъат-маданият гуллаб-яшнаганини бугунги синчилар ҳам тасдиқлайдилар ва бу давр чинакамига инсоният тамаддунидаги иккинчи Ренессанс деб баҳоланган. Ўшанда санъат ва адабиётда, хусусан, меъморчиликда етти юз йилдан кейин ҳам етиб бўлмайдиган ютуқлар қўлга киритилганди. Натижа шунчалик бетимсолки, сирини очмаган, яъни ҳозирги тараққиёт босқичида кашф қилина олмаётган мўъжизалар (олайлик, буёқларнинг таркиби) ҳамон мавжуд.
олдингизга келтиринг! Ер юзининг исталган нуқтасида, исталган миллатига шундай толеъ насиб этса, умидли дунёда яшаётган ҳар қандай инсон зоти ўз қавмидан, яъни инсонлигидан фахрланади
. Афсуски, бу ютуқларга зулм билан, куч билан эришиб бўлмасди. Амир Темур асослаган ўша тутум – “Куч – адолатда!” шиори бир зум амалдан қолмади, кўздан фаромуш бўлмади. Бу салтанат Жануби-шарқий Осиёда Бобурийлар тимсолида қандай буюк мўъжизалар яратди! Бу юксакликнинг пойдеворини, шубҳасиз, Амир Темур қўйганди.
Амир Темур ҳиммати туфайли бирон заиф зўравондан жабр кўрмаганини, ҳеч кимга ҳеч қачон адолатсизлик қилинмаганини таъкидлаш лозим. Ана шундай адолат туфайли минглаб-миллионлаб оддий одамлар қалбида соҳибқиронга нисбатан меҳр уйғонди ва бу меҳр буюк ислоҳотларга куч берди.
Termiz davlat universeteti magistratura bo’limi 1-kurs magstri _____________________________ ning ilmiy seminarda “________________________________________________________________________________________________________” mavzusidagi ma’ruzasi haqida
BAYONOTI
______yil __________ Termiz shahri magistratura bo’limi 1-kurs magstri _________________________________ ilmiy seminar mashg’ulotida “____________________________________________________________________________________________”
mavzusida ma’ruza qildi.
Ma’ruzada “Aniq fanlar va ularni oʻrganish usullarini, dehqonchilik va chorvachilik ilmlari, dengizda suzish, qarbiy texnikani Yevropa sharqdan olib rivojlantirdi. „Matematika, kimyo, tibbiyot sohasida musulmonlarning xizmati buyuk… bu fanlarda musulmonlar Yevropaning muallimlari boʻlib qoldilar“ (G. Gerder). Yevropa Uygʻonish davri adiblari Dante, Petrarka, Bokkacho Sharq ilmfani, adabiy asarlaridan ilhomlanganlar. Dante „Bazm“, „Ilohiy komediya“ asarlarida Ibn Sino va Ibn Rushdni oʻz ustozlari qatorida ehtirom bilan tilga oladi. Axmad Fargʻoniy asarlaridan foydalanganini qayd etadi. K. Marloning „Buyuk Temur“ dramasida Amir Temur jasur, xaloskor inson sifatida tasvirlangan.
Musiqada ham Uygʻonish davri jarayoniga xos yuksalish dastlab Sharkda yuz berdi. Markaziy Osiyo xalqlarining qad. anʼanalari arab, hind va fors musiqiy meros asarlari, cholgʻulari bilan oʻzaro taʼsir jarayonlari natijasida yanada boyib qaytadan jonlandi. Zero, Forobiy va uning izdoshi Ibn Sino musikaning nazariy, falsafiy va estetik masalalarini atroflicha tadqiq etib, umumsharqiy taʼlimotni yaratishgan. Xususan, Yaqin va Oʻrta Sharq xalklari musiqa amaliyotiga tayangan holda, kuy va usullar, qoʻllaniladigan sozlar, muayyan shakl va janrlar doirasida mushtaraklik mavjudligini isbotlashgan” to’g’risida ma’lumot berildi
Ilmiy seminar rahbar: Prof. Ilmiy seminar Qosimov . A
Do'stlaringiz bilan baham: |