Амир Темур давлатида бошқарув тизими ва қўшин тузилиши



Download 0,84 Mb.
bet13/29
Sana05.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#638382
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
Oʻzbekiston tarixi Temuriylar Shayboniylar

Боги Дилкушо.
Элчилар Самарқанд ташқарисидаги Боғи Дилкушога келиб тушдилар. Бу манзил шаҳар атрофидаги энг катта ва куркам боғдир.
«Олтин ҳамда зангори кошинлар би-лан зеб берилган жуда кенг ва баланд дарвозадан боққа кирилади. Дарвоза олдида найзалар билан куролланган посбонлар турар эдилар»
Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»да Боғи Дилкушо ҳақида ниҳоятда қим-матли маҳлумотлар келтирган:
Кўшкнинг тоқу равоқлари нақшинкорий ва сиркор ғиштлар билан пардоз топ-ди. Боғнинг тўрт бурчагида катта маҳорат ва дид билан серҳагдам шийпонлар қурил-ди. Боғ саҳни чорқирра ва бошқа тур ли хил шаклдаги чаманзор ва гулзорларга бўлинди.
Амир Темур хиёбон йўллари четига мевали дарахтлар, баҳзиларига эса гул ўтқазишни хоҳларди. Боғ унинг майлига муносиб бўлгани учун ҳам Амир Темур уни Боғи Дилкушо деб атади5..
Боғнинг ўртасида уч пештоқли юксак кўшк тикладилар ва уни инсон нигоҳини лол қолдирувчи турфа нақшлар билан бе-задилар, мустаҳкам ва чидамли қурилган, безаклари турли-туман, ташқи изораси шоҳона маҳобат бағишлар эди.
Лойиҳаси Амир Темур томонидан тас-диқланиб, унинг бажарилиши қурилиш давомида шахсан кузатиб борилган Кушки Дилкушо ва улкан боғ сохибжамол Тўкал-хонимга бағишланган эди. Боғ ва кўшкнинг довруғи ўша даврдаёқ афсонага айланган эди .
Боғи Дилкушо ва унинг кўшки жой-лашган манзил ҳақида аниқроқ маҳлумотни фақат Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеаномасида учратамиз: «(Темурбек) Самарканд шарқида икки боғ солибдур, бириким, йирокдур, Боғи Бўлдудур, ёвукроғи Боғи Дилкушодур. Андин Феруза дарвозасигача хиёбон қилиб, икки тарафда терак йиғочлари эктуруб-тур. Дилкушода ҳам улуғ кўшк солдурубтур, ул кўшкта Темурбекнинг Ҳиндистон урушини тасвир қилибтурлар»6
Дилкушо боғининг тахминий манзили бирмунча аниқ нишонлар билан белгиланган. Ғиёсиддин Али уни «шаҳар ташқа­рисидаги боғ» деб шаҳарга боғлаган бўлса, Шарафуддин Али Яздий уни Конигил ўланги сарҳадига жойлаштирган.
Заҳриддин Бобур эса шарқий дарво­за — Ферузадан Дилкушо боғига элтувчи теракзор хиёбонни тилга олган. Худди ўша қадимги хиёбон бўйлаб шарқ томон борар эканмиз, Конигил сарҳадида бир ажойиб меъморий ёдгорлик олдидан чиқа-миз. Бу дунёга Ишратхона номи билан машҳур меъморий ёдгорликдир. Ишрат­хона биноси Амир Темур назорати асосида қурилган Боғи Дилкушо ўртасида барпо этилган буюк кўшкнинг худди ўзгинаси экан.
Даставвал, Ишратхона — Дилкушо кўшкини диққат билан кузатамиз. Унинг ўзида қурилиш даврини ва бино вазифасини тасдиқловчи ашёвий далиллар оз эмас.
Бино асоси ганч қоришмада 27 х 27 х 6 сантиметр ўлчамдаги чорси ғиштдан тик-ланган. Ташқи либос — қоплама ғиштлар ўлчами 25 х 25 х 5 сантиметр
Тилларанг сингги ғиштлар орасидаги чоклар мовий кошин тасмаси билан ҳошия-лангани учун ҳам девор сатҳи бежирим туе олган. Пойдевор харсанг парчалари-дан кўтарилган, чуқурлиги 5 метр. Худди шундай бинокорлик ашёлари Амир Темур даври меъморлиги асосини ташкил этган.
Марказий чорси хона — меҳмонхона тўрт тарафи равоқли тўрт шоҳнишинни ташкил этади. Устига тўрт равоқнинг ўза-ро кесишиши натижасида ироқи услубида-ги мураккаб гумбаз боғланган. Изора эса нисбатан баланд белгиланган. Марказий хона атрофидаги қўшни хоналар икки қаватли. Шимол томонида чўзиқроқ хона — ётоқхона вазифасини ўтаган. Жануб томо-ни серҳашам бостирмадан иборат.
Бурчакларда чоғроқ ёрдамчи хоналар бор.
Марказий хонанинг тўрт чеккасидаги тўртта айланма зина орқали болохона ва томга чиқиш мумкин. Хона тагида эса — саккиз бурчакли хонадан иборат сардоба бор. Хона девор лари тош тахталар билан безатилган.
Марказий меҳмонхона хар жиҳатдан диққатга сазовор. Баланд изора нозик ко­шинлар билан безатилган. Ўзаро кесиш-ган ироқи равоқлар ўрамида нақшин бўртма безаклар — кундал кенг қўлла-нилган.
Катта хонанинг тўшамаси мармардан, бошқа хоналари — ғиштлик.
Кўшкнинг олд томони ўртасида баланд ва бежирим пештоқ мавжуд. Икки қано-тида икки қават хоналар қатор тизилган. Бинонинг икки ён томонида кичик пеш-тоқлари бўлган. Узоқдан баланд кўк гум- ; баз кўзга ташланади. маҳлум боғ кўшклари кўринишини эсла-тади. Худди шунга ўхшаш бинони Ҳирот шаҳридаги Боғи Сафеднинг Тарабхона номи билан машҳур кўшки мисолида кузатиш мумкин.
Шундай қилиб, Дилкушо кўшки — Ишратхона тимсолида Амир Темур даврида боғдорлик санҳати ва меъморлиги-нинг етук намунаси сифатида намоён бўлади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish