“Қамчиқ” МҚҚБ бошлиғи
полковник Х.Бобоновга
“Қамчиқ” МҚЁҚБ Қутқарув отряди РКваТБМ гуруҳи командири
кичик сержант Р.Холматовнинг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари бўйича
ХИСОБОТ
Бошқарманинг масъул жавобгарлик ҳудуди, яъни А-373
«М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони (185(108)–285(208)км.лар оралиғида ҳамда “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг “Ангрен” станциясидан “Қўқон” станциясигача бўлган йўлда содир бўлиши мумкин бўлган радиактив зарарланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) воситаларни қўллаш ҳамда кучли таъсир этувчи захарли моддаларни транспорт воситаларида ва темир йўлда ташиш билан боғлиқ табиий ва техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш, навбатчиликни ташкил этиш ҳамда аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, “Қамчиқ” МҚҚБ бошлиғининг 2019 йил буйруғларига асосан навбатчиликларни олиб бордим.
А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони (185(108)–285(208)км.лар оралиғида:
Жорий йил “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғининг буйруғларига асосан 20 маротаба шулардан, “Қамчиқ” ҚО навбатчилик масканида 14 маротаба, “Резак” навбатчилик масканида 4 маротаба, “10-гурух” да 1 маротаба, “8-гурух”да 1 маротаба жанговор навбатчиликни ўтадим.
Шу давр мобайнида, 15 маротабайўл транспорт ходисаси содир бўлиб барчасига амалий ёрдам кўрсатилди ва 6 та жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб касалхонага жўнатилди.
2019 йил 7-15 июнь кунлари “Қамчиқ” ҚО навбатчилик масканида жангавор навбатчилик вақтимда 8-июнь соат 4:00 ларда тошкент-водий йўналишининг 241 км да ДАМАС русумли автомашинаси хайдовчиси бошқарувини йўқотиб йўл четида турган юк аитомашинасининг орқасидан келиб урган, натижада дамас автомашинасининг хайдовчиси қисилиб қолган. Воқеа жойида қутқарув ишлари натижасида Дамас автомашинаси хайдовчисини қутқариш ишида қатнашдим.
14-декабрь куни соат 7:00 ларда Водий-Тошкент йўналишида харакатланаётган ДАФ русумли юк машинаси 235,5 км.да ҳаддақга(кювет) тушуб кетган. Воқеа жойида қутқарув ишлари натижасида юк машинасини чиқариб олиш ишларида қатнашдим.
1.Ташкилий тадбирлар;
2019 йил 20-декабрь Охонгарон тумани Чинор МФЙ да ахоли билан куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, жумладан: Исгазидан захарланиш, газ хаво аралашмаси чақнаши каби бахтсиз ходисалардан эҳтиёт бўлиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда қатнашдим.
2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш:
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этишда ҳамкорликдаги ташкилотлар ЙПХ, ТТЁ, “Қамчиқавтойўл” хизмати, “Қамчиқ” АҚО, Қамчиқ темир йўл хизматлари билан мунтазам равишда алоқа алмашуви олиб борилди.
Жорий йилнинг 3-6 ноябрь кунлари Ангрен-Поп электрлашган темир йўлининг “Орзу” станциясида содир бўлиши мумкин бўлган кучли таъсир этувчи захарли моддалардан “суюлтирилган хлор” моддаси тўкилиши билан боғлиқ Худудий ўқув машқини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 7-11 декабрь кунлари А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 242,8 км да кучли таъсир этувчи захарли моддалардан “натрий цианид” моддаси тўкилиши билан боғлиқ Қўмондонлик ўқув машқини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди.
3.Жанговор шайликни ошириш бўйича амалга оширилган ишлар;
“Қамчиқ” ҚО РКБ(б)М гурухи шахсий таркибни жанговор шайликларини ошириш мақсадида РКБ(б)М тайёргарлиги дарслари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди ҳамда амалий машғулотда шахсий мухофаза воситаларидан тўғри фойдаланиш ва уларни шай холатга келтириш, арқон боғлаш, бандаж ўрнатиш ,радиоактив манбани излаб топиш бўйича машғулотлар ўтказилди.
4. Навбатчиликни олиб боришда ҳарбий ва мехнат интизоми:
Навбатчиликни олиб боришда навбатчиликда тушган қутқарувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Интизом низоми талабларини бузиш, Ўзбекистон Республикаси ЖК моддаларига зид бўлган хатти-харакатлар кузатилмади.
5. Бахтсиз ходисалар ва техтика хавфсизлик қоидаларининг бузилиши:
Навбатчиликни олиб боришда навбатчиликга тушган қутқарувчилар томонидан бахтсиз ходисалар ва техтика хавфсизлик қоилаларининг бузилган холатлари кузатилмади.
6. Техника ва асбоб-анжомларнинг созлиги:
Қутқарув отряди РКБ(б)МГмахсус асбоб-анжомларга техник хизмат кўрсатилди ва созлиги текшириб борилди. Ҳозирда навбатчилилик масканидаги махсус техника ва асбоб-анжомлар соз холда.
7. Муаммолар:
Муаммолар йўқ
“Қамчиқ” ҚО РКБ(б)МГ
Кимё-йўриқчи
кичик сержант У.Каримов
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |