Amaliy mashg`ulot №4 (2 soat)
Mavzu: Elektron raqamli imzo va undan foydalanish texnologiyalari.
MASHG’ULOTNING MAQSADI: Elektron raqamli imzo va undan foydalanish
texnologiyalari haqida ma’lumot berish.
MASHG’ULOTNING JIHОZI: Tarqatma materiallar.
MASHG’ULOT O’TISH VОSITASI: Kоmpyuterlar bilan jihоzlangan kоmpyuter
sinfi.
MASHG’ULOTNING BОRISHI:
a) Guruhning va xоnaning darsga tayyorligini aniqlash.
b) Yo’qlama qilish.
c) Avvalgi mashg’ulоtlarda o’tilganlarni takrоrlash bo’yicha suhbat
o’tkazish: o’tilgan mavzularni qisqacha takrоrshlash.
d) Kоmpyuter xоnasida mashg’ulоt оlib bоrish. O’rganganlari ustida
mashq.
e) Dars yakuni: Talabalarni baholash. Kоmpyuterlarni o’rnatilgan tartib
asоsida o’chirish.
Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги 562-II-сонли
«Электрон ракамли имзо тўғрисида» қонуни асосида электрон рақамли
имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш белгилаб
қўйилган.
электрон рақамли имзо - ёпиқ калитини қўллаган ҳолда ахборотнинг
криптографик ўзгариши натижасида олинган ва имзонинг шаклланиш
вақтидан бошлаб электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини
аниқловчи ҳамда имзо калити сертификатини имзо эгасига тааллуқлигини
текширувчи электрон ҳужжатнинг реквизити ҳисобланади;
электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат
ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда
махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзо
очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини
аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация
қилиш имкониятини берадиган имзо;
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити - электрон рақамли имзо калит
воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи
шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо
яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
электрон рақамли имзонинг очиқ калити - электрон рақамли имзо калит
воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзо
ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси
фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо калит
ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
электрон рақамли имзо калитининг сертификати - электрон рақамли имзонинг
очиқ калити электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини
тасдиқлайдиган ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига ваколатли
орган томонидан берилган электрон ёки қоғоз шаклидаги ҳужжат;
электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг пароли - электрон рақамли имзонинг
ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун
мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги.
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгаси - электрон рақамли имзо
калитини яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва ваколатли орган
томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган
жисмоний шахс.
электрон рақамли имзо калит сертификатини бошқариш - электрон рақамли
имзо калитининг сертификати амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта
тиклаш ёхуд уни бекор қилиш.
электрон рақамли имзо калит сертификатининг амал қилиш муддати -
электрон рақамли имзо калити рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан
ошмаслиги керак.
электрон рақамли имзо калити сертификатини
https://e-imzo.uz
интернет
манзилидаги шахсий кабинет орқали электрон рақамли имзо калити
сертификатининг амал қилиш муддати тугагунга қадар узайтириб олиш
мумкин.
ЭРИ калити фойдаланиш кенглиги
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, ги қонунига
асосан электрон рақамли имзо электрон ҳужжатни имзолаган шахсни
идентификациялаш учун мўлжалланган бўлиб, қўлда қўйилган имзонинг
тўкис аналоги ҳисобланади ҳамда электрон ҳужжатда акс эттирилган
ахборотнинг ўзгартирилмаслиги ва авторликни тасдиқлаш учун қўлланилади.
Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, электрон рақамли имзо
билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.
ЭРИ калитни қандай олиш мумкин
Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо
калити сертификатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348сонли қарори асосида Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар”
илмий-ахборот маркази томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали
амалга оширилади.
1. Электрон рақамли имзо калити сертификатларини олиш учун
Do'stlaringiz bilan baham: |