амалиёт
Мавзу: Маълумотлар узатиш тармоғининг охирги қурилмалари
Ишдан мақсад: Маълумотлар узатиш тармоқларнинг охирги қурилмалари ва уларнинг ишлаш принцплари ўрганиш.
Абонент телефон аппарати
Телефон аппаратлари, хам ўзининг конструктив тузулиши (деворга ўрнатилувчи, столда жойлашувчи, телфон трубкаси кўринишидаги ёки дискли ва тугмали рақам тергичли) , ҳам хизмат кўрсатиш хусусиятари бўйича жуда хилма хилдир.
Замонави телефон тизимларида териладиган номерни кодлашнинг икки хил усули мавжут:
Имульсли усул. Бу усул айланувчи териш дискига эга телефонларда қўлланилади.
Тонал усул. Бу усул асосан кнопкали рақам тергичли телефон аппаратларида қўлланилади.
Биринчи усулда рақам терилганда алоқа линияига сон жихатдан терилган рақамга мос импульслар узатилади. Тонал усулда рақам терилганда, линияга, қийматари узатиладиган рақамни кодидан иборат бўлган икки частота комбинациясидан ташкил топган узлуксиз сигнал узатилади.
Амалиётда барча фаолият кўрсатувчи телефон тармоқлари рақамларни импульли кўринишда теришга имкон беради. Рақам теришнинг тоналли усули, гарчи стандарт усул бўлсада фақат нисбатан янги АТС ли телефон тизимларида фойдаланилиши мумкин.
Пейжинг тизими
Пейжинг тизими биртомонлама радиотелефон алоқа тизими хисобла
нади.
Шахсий радио чақириқ тизими хизматчилар ёки абонентларни тезкор қидириш ва уларга хабарлар узатиш учун измат қилади. Шахсий радио чақириқ тизими марказий узатиб қабул қилувчи радио аппаратуралар ва у билан радио каналлар орқали боғланадиган, тизим абонентларига индивидул бириктирилган жажжи радио қабул қилгичлардан иборат. Бундай пейджерга эга бўлган абонент ўз қурилмасини навбатчи режимида тутиб туради. Марказий пултдан чақириқ келганда қурилма ё овозли ёки тебранишли сигнал беради. Сўнгра абонент қурилмасини ишчи режимига ўтказади ва ёки хабарни эшитади ёки унга юборилган хабарни кичик дисплейда ўқийди.
Шахсий радиочақириқ тизими регионал ва лакал бўлиши мумкин.
Локал тизимлар бир корхона ёки ташкилот худудида қўлланилади ва бунда паст частотали (10 кГц дан 40 кГц гача) радио каналлардан фойдаланади.
Паст частотали радио қидирув тизимларида ахборотлар фақат бир томонлама марказий пультдан абонентга узатилади.
Регионал тизимлар анчагина катта худудларда (масалан бир туман худудида) қўлланилади ва бунда юқори частотадаги радио каналлардан (бир неча 10 .. 100 мГц частоталар диапазонидаги) фойдаланилади.
Пейжералар товушли, рақамли хамда матнли турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |