Товушли пейжрлар энг содда, арзон ва кичик гобаритли пеёжерладир. Улар фақат абонентларни тебранишли, товушли ва ёруғлик сигналлари билан хабардор қилишлари мумкин. Бунда огохлантирувчи сигнал абонент тарафидан олдиндан танлаб қўйилган тўртта хабарларнинг бирига мос бўлади. Масалан, “овозли почта қутисига қўнғироқ қилинг” , “уйга қўнғироқ қилинг” ва х.з.
Рақамли пейжрлар нисбатан такомиллашган бўлиб, улар кичик дисплей(10-20 тагача белилар сиғувчи) ва тезкор хотирага (80 дан 200 тагача белгилар ёки 8 дан 20 тагача хабарларни сақлаш имкониятли ) эгадирлар. Бундай пейжер дисплейи орқали жўнатилган рақамли хабарларни (телефон қилиш лозим бўлган телефон рақами, акциялар курслари ва х.з) кўриш мумкин.
Рақамли пейжерлар, амалиётда хар бир пейжинг тизимида ташкил қилинадиган овозли почта қутилари билан хамкорликда ишлатишга жуда қулайдир. Бундай холатда ОПҚ даги абонентнинг адресига бирор ахборот тушганда, бу хақда унинг пейжерига хабар келади. Бу ахборотни абонент яқин жойдаги телефондан ОПҚ га қўнғироқ қилиб олиши мумкин. Бунда албатта фойдаланилаётган телефон ОПҚ га боғланиш имкониятига эга бўлиши лозим. Абонент эса ОПҚ даги ўз адресига келган ахборотни олиш учун махфий коддан фойдаланади.
Матнли пейжерлар энг такомиллашган пейжерлардир. Уларнинг баъзилари дисплейга рус тилидаги, баъзилари инглиз тилидаги хабарларни чиқаради. Улар соат, будилник, хабарларни келиб тушиш санаси ва вақтини қайт қилиш тизимига эга. Шунингдек матнли пейжерларидан қайт дафтарчаси, олдиндан белгиланган учрашув ёки қилиниши лозим бўлган қўнғироқ ҳақида ҳабардор қилувчи кундалик сифатида фойдаланиш мумкин.
Энг кенг тарқалган матнли пейжерлардан бири Motorola фирмасининг Motorola Advisor пейжеридир. Ушбу кўп тилли пейжер (40 дан ортиқ) лари моделларига боғлиқ равишда 138/174 МГц (А03) ёки 408/512 МГц (А04) диапазонларда ишлайди. Бу пейжерлар 512, 1200, 2400 бит/с тезликларда ишлаб, хотирасида 6400 тагача белгиларни сақлай олади.
Факсимил алоқаси
Факсимил алоқаси бу харакатсиз тасвир ва матнларни масофадан узатишни амалга оширувчи алоқа туридир. Унинг асосий функцияси жўнатувчининг қоғозли вароғидаги хужжатларни қабул қилувчининг қоғоз вароғига узатишдир. Моҳиятан ахборотни узатишни факсимил усули хужжатлардан нусха кўчиришдир. Факсимил ахборотларини телефон каналари бўйлаб узатиш тезлиги 4800 дан 28800 бит/с гача, рақамли каналлардан фойдаланилганда эса 64 кбит/с гача ошади.
Факсимил аппарат функционал жихатдан уч асосий қимдан иборат.
Скайнер қисми. Бу қисм қоғоз вароқдан хабарни ўқиб олиш ва ва уни аппаратнинг электр қисмига киритишни таъминлайди.
Узатиб қабул қилувчи электрон қисм. Бу қисм бирор адресатга хабарни узатиш ва бошқа бир абонентдан хабарни қабулқилувчи қисмдир.
Принтер қисми. Қабул қилинган ахборотни ўрамли(рулонли) ёки оддий қоғозли вароққа босиб чиқаришни таъминлайди.
Факсимил аппаратлари қўлланиладиган принтернинг турига боғлиқ равишда қуйидаги турларга бўлинади:
Термографик;
Пурковчи(струйний);
Лазерли;
Электрографик;
Фотографик;
Электрохимик;
Электромеханик.
Бундан ташқари факс аппаратлари текисликли ёки барабанли бўлиши мумкин . Текисликли факсимил аппаратларида жўнатилаётган хужжат фақат эни бўйича чегараланади(масалан рулонли хужжатларни узатиш мумкин).
Барабанли аппаратларда эса ҳам хужжатнинг эни бўйича, ҳам узунлиги бўйича чегараланади. Масалан А4 фарматдаги хужжатларни узатилади.
Талабалар назарий маълумотларни ўрганиб хисобот тайёрлайдилар ва химоя киладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |