5.2-расм. Ер фондидан фойдаланишни структуралаш асосий белгилари
ерлар, ўз навбатида, яна кичик гуруҳлар: 1) шудгор, 2) яйлов ерларига
бўлинади.
Суғориладиган шудгор ерлар ҳам ихтисослашуви, хилма-хил қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришига кўра мураккаб тузилишга эга. У
пахтачилик,
дончилик,
сабзавотчилик,
картошкачилик,
узумчилик,
Ер фондидан фойдаланишни структуралаш асосий белгилари
Ер мулкчилиги
шакллари ва ҳуқуқи
турлари
турларитвенности
и
виды прав
ер тоифалари
фаолият
соҳалари
иқтисодиёт
тармоқлари
вилоятлар
посёлкалар,
маҳаллалар
туманлар
шаҳарлар
ишлаб
чиқаришга
мўлжалланган
ер майдонлари
ижтимоий
мақсадларга
мўлжалланган
ер майдонлари
соғломлаштириш
мақсадларига
мўлжалланган ер
майдонлари
рекреация ва таби-
атни муҳофаза қи-
лишга мўлжаллан-
ган ер майдонлари
ер участкалари
Ҳуқуқ турлари
давлат-хусусий
мулк
фойдаланиш
ҳуқуқи
(доимий,
вақтинча)
давлат мулки
хусусий мулк
ижара ҳуқуқи
эгалик ҳуқуқи
Мулкчилик
шакллари
мулк ҳуқуқи
Ер фондидан
фойдаланишнинг
структураси
Ердан
фойдаланишнинг
мақсадлилиги
назначение земли
Маъмурий-
ҳудудий
тузилиши
103
боғдорчилик, тамакичилик, ем-хашак тайёровчи ердан фойдаланиш кичик
турларига бўлинади. Лалми шудгор ерлардан донли маҳсулотларни ишлаб
чиқаришда фойдаланилади, яйлов ерлар табиий шароитларига кўра чўллар,
қир-адирлар, тоғликларга бўлинади. Бундан кейин қўйчилик (гўшт ишлаб
чиқариш йўналиши), қоракўлчилик ва туячилик каби кичик турларга
бўлинади.
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш тизими тузилишининг муҳим
кўрсаткичи бўлиб унинг кичик турлари бўйича ер майдонларининг улуши
ҳисобланади. Мана шу кўрсаткич жамият учун керакли ишлаб чиқариш ҳажми
ва таркиби, ресурсларни такрор ишлаб чиқариш, маҳсулотнинг давлат
томонидан сотиб олинадиган маҳсулотлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш учун мумкин ва зарур бўлган
ҳажмларни белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Унинг таркиби қишлоқ ишлаб
чиқариши инфратузилмаси, маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланадиган
ресурсларга бўлган эҳтиёж, тупроқ унумдорлигини тиклашга кетадиган
маблағ ҳажмини белгилаб беради. Кўриб чиқилаётган кўрсаткич ердан
фойдаланиш самарадорлиги даражасига сезиларли таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланишнинг оптимал
нисбатларига эришиш экин майдонларини оптималлаштиришнинг иқтисодий-
математик моделларини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади. Экин
майдонларини оптималлаштириш вазифаси математик моделлар, масалан,
линияли дастурлашнинг симплекс-методи ёрдамида амалга оширилиши
мумкин. Ушбу масаланинг иқтисодий-математик модели ва чекловлар
тизимини қуйидагича ифодалаш мумкин:
х
1
+ х
2
+ … + х
n
≤Р
1
а
21
х
1
+ а
22
х
2
+…+ а
2n
х
n
≤ Р
2
а
n1
х
1
+ а
n2
х
2
+ …+ а
nn
х
n
≤Р
n
чекловлар
шартлари (5.9)
масаланинг
иқтисодий-
математик
модели
104
Z=c
1
х
1
+ c
2
х
2
+…+c
n
х
n
мах (мақсадли функция)
бу ерда:
- х
n
– n- ўсимлик турининг экин майдонлари;
- Р
1
– экин майдонлари;
- Р
n
– ресурс турлари;
- а
nn
–n-маҳсулот бир бирлигини ишлаб чиқариш учун n- сарф-
харажатлар;
- с
n
– n- маҳсулоти бир бирлигининг қиймати.
Бу ерда чекловлар тизими ресурслар бўйича ифодаланган, мақсадли
функция (Z) эса маҳсулот ишлаб чиқаришни максималлаштиради. Бу ифодани
айни бир хўжалик учун ҳам, шунингдек қишлоқ хўжалиги райони, вилояти,
умумий тармоқ бўйича ҳам қўллаб экинзорларни оптималлаштириш
вазифасини белгилаб олиш мумкин. Кўп йиллик дарахтзорлар, чорвачилик
соҳасида вазифалар ҳам худди шу тарзда ҳал этилади. Экин, шудгор ва яйлов
ерларининг оптимал тақсимлаш натижалари қишлоқ хўжалигида ердан
фойдаланиш тизими тузилишининг умумий аҳволи ҳақида тасаввур беради.
Аҳоли пунктлари ерлари категорияси аҳоли пунктлари, шунингдек унинг
кичик турлари – алоҳида шаҳарлар, шаҳар типидаги посёлкалар, қишлоқ
посёлкаларининг ердан фойдаланишини ўз ичига олади. Санаб ўтилган кичик
турлар мақсад йўналишларидан келиб чиқиб, ўзига хос хусусиятларга эга.
Қишлоқ посёлкаларида посёлка умумий ерларининг 85-95% ни тураржой
майдонлари ташкил этади, шу вақтнинг ўзида, йирик шаҳарларда бу кўрсаткич
55-60%ни ташкил этади. Шаҳарлар, айниқса, йирик шаҳарларнинг умумий ер
майдонларининг катта қисмини саноат ва транспорт, савдо ва хизмат
кўрсатиш ерларидан иборат. Шаҳар (посёлка) ер майдонларининг функсионал
ҳудудларининг таркиби ердан фойдаланиш самарадорлиги, ердан
фойдаланиш интенсивлиги, уларнинг нарх кўринишидаги баҳоланиши, ерга
дифференсиялашган ҳақ тўланишига бевосита таъсир кўрсатади. Масалан,
105
Тошкент шаҳар ердан фойдаланиш тизими таркибида умумий ер
майдонларининг саноат ҳудудуи - 15% ни ташкил этади.
Шуни таъкидлаш керакки, аҳоли пунктлари ердан фойдаланиш тизими
самарадорлиги, шунингдек ердан фойдаланишнинг таркиби каби масалалар
ўрганилмаган, шаҳар ва посёлкаларни ривожлантириш лойиҳаларини
яратишда мазкур ҳолатга эътибор қаратилиши керак. Шаҳар ва посёлкалар ер
майдонларида
функционал
ҳудудларнинг
тақсимланишини
оптималлаштириш мақсадида симплекс-методнинг иқтисодий-математик
моделидан фойдаланиш мумкин:
х
1
+ х
2
+ … + х
н
≤Р
1
а
21
х
1
+ а
22
х
2
+…+ а
2н
х
н
≤ Р
2
…………………..
а
н1
х
1
+ а
н2
х
2
+ …+ а
нн
х
н
≤Р
н
Z = c
1
х
1
+ c
2
х
2
+…+c
н
х
н
мах
.
(мақсад функцияси) (5.10)
бу ерда:
- x
n
– n турдаги объектнинг майдони;
- Р
1
– ижтимоий мақсадли объектларга ажратилган ер майдонлари;
- Р
n
– ижтимоий хизматлар яратилиши учун зарур ресурслар;
- а
nn
– n турдаги ижтимоий хизматлар бирлиги шаклланиши учун n
турдаги ресурслар сарф-харажатлари;
- с
n
– n турдаги ижтимоий хизматлар бирлиги яратилиши қиймати.
Бунда ерларни оптимал тақсимлаш бўйича масаланинг мақсадли
вазифаси ижтимоий хизматлар яратилиши учун фойдаланиладиган
ресурсларга чекловлар тизими шароитида ижтимоий хизматлар йиғиндисини
максималлаштиришдан иборат.
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларда ердан
фойдаланиш саноат ердан фойдаланиши, транспорт ердан фойдаланиши,
алоқа объектлари ердан фойдаланиши, мудофаа объектлари ердан
чекловлар
шартлари
масаланинг
иқтисодий-
математик ечими
106
фойдаланиши, бошқа мақсаддаги объектлар ердан фойдаланиши кичик
турларини ўз ичига олади. Ўз навбатида, саноат ердан фойдаланиши
саноатнинг тармоқлари бўйича янада кичикроқ турларга бўлинади; транспорт
ердан фойдаланиши ҳар бир транспорт тури бўйича ва унга тегишли мустақил
объектлар бўйича кичик турларга бўлинади; алоқа агентлиги ердан
фойдаланишида телекоммуникациялар ердан фойдаланиши, почта ердан
фойдаланиши ва бошқа мустақил объектлар ердан фойдаланиши; мудофаа
ердан фойдаланиши армия, ИИВ ва ДҲХ объектлари ердан фойдаланиш кичик
турларини ташкил этади. Ушбу тоифа ерларидан оқилона ва самарали
фойдаланиш ердан фойдаланишнинг барча турлари ва кичик турларини
майдонлари нуқтаи назаридан оптималлаштиришни тақозо этади. Саноат ва
транспорт соҳасида ердан фойдаланиш иқтисодий ва экологик самарадорлик
билан, алоқа ва мудофаа соҳасида ердан фойдаланиш эса ижтимоий ва
экологик самарадорлик билан боғлиқ бўлади. Юқорида кўрсатилган
мақсадларга йўналтирилган объектларнинг ер майдонларини оптимал
тақсимлаш учун симплекс-усулининг иқтисодий-математик модели
қўлланилиши мумкин.
Мазкур тоифадаги ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш
услубларининг ишлаб чиқилмаганлиги уларнинг қиймат кўринишидаги
баҳоси, солиқ ва ерга ижара тўловининг асосланган миқдорини аниқлаш ва
мамлакат ер фондидан самарадорлигини баҳолаш имконини бермайди.
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреацион
мақсадларда ердан фойдаланиш мос равишда қўриқхона ва заказниклар,
санаторий ва дам олиш уйлари, оммавий дам олиш жойлари (пляжлар,
сайилгоҳлар, ўрмон-парклар, қишки дам олиш жойлари ва б.) ердан
фойдаланиши каби кичик турларга бўлинади. Санаб ўтилган турларнинг ердан
оқилона ва самарали фойдаланиш муаммолари ҳам деярли ўрганилмаган
бўлиб,
уларнинг
рационал
(оптимал)
миқдори,
ушбу
ерлардан
фойдаланишнинг самарадорлик турлари ўрганилмаган, уларнинг миқдорий
107
ҳисоби ўлчамлари ва баҳоси, қийматини баҳолаш, ерга солиқ ва ижара
тўловини ҳисоблаш услубиятлари ишлаб чиқилмаган, ушбу ерларни такрор
ишлаб чиқариш масалалари кўриб чиқилмаган, худди шунингдек мазкур ҳолат
ҳам барча ер фондидан фойдаланишнигг умумий самарадорлигини баҳолаш
имконини бермайди.
Тарихий-маданий обидалари унчалик катта ер майдонларини
эгалламаса-да, тарихий обидаларининг маънавий қадрияти ва уларнинг давлат
томонидан муҳофаза этилиши зарурати уларни алоҳида тур сифатида
ажратилишига сабаб бўлган. Мазкур ерлардан фойдаланиш Ўзбекистон
Республикаси Маданият вазирлигининг вазифасидир. Бунда ердан оқилона
фойдаланиш
мақсадида
объектлар
учун
бириктириладиган
ер
участкаларининг мақсадга мувофиқ майдонини асослаш, ушбу ерлардан
фойдаланиш самарадорлигининг турларини аниқлаш, мазкур ерларни
миқдорий ҳисобга олиш ва фойдаланиш самарадорлиги барча турларини
баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш, уларнинг қиймат баҳосини белгилаш, ер
учун тўловларнинг миқдорини асослаш талаб қилинмоқда.
Сув хўжалигида ердан фойдаланишда маиший, саноат ва қишлоқ
хўжалигини сув билан таъминлашни ўз ичига олади, у ҳам ўз навбатида,
кичик турларга бўлинади. Булардан энг йириги суғориладиган деҳқончилик
зонасида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга хизмат қиладиган қишлоқ
хўжалиги сув таъминоти ерларидан фойдаланиш ҳисобланади. Унга йирик
гидротехник иншоотлар (сув омборлари, йирик магистрал машина каналлари,
шунингдек транзит коллекторлар), ирригация тизимлари ва коллектор
тармоқлари, хўжаликлараро ва хўжалик ички суғориш ва коллектор
тармоқлари ердан фойдаланишини ўз ичига олади. Участка суғориш
иншоотлари, дренажлар фермер ва ширкат хўжаликлари таркибига
киритилган, демак, уларга ажратилган ер майдонлари ҳам ушбу хўжаликлар
ҳудуди таркибида бўлади. Қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашда ердан
фойдаланиш фаолияти ва унинг самарадорлиги тўлиқ ўрганилмаган. Ҳозирги
108
кунда ягона ер фонди таркибида ирригация тизими ер майдонлари сув фонди
ерлари тоифасига киритилган, яъни мазкур ерлар қишлоқ хўжалиги ерларига
ҳеч қандай алоқаси йўқ. Табиийки, сув фонди ер майдонлари (қишлоқ
хўжалигини сув билан таъминлаш) Солиқ кодексида ер солиғидан озод
этилган. Бироқ, ердан фойдаланиш назариясидан маълумки, ирригация,
коллектор, шунингдек улардаги йўл тармоқлари ва иншоотлари ишлаб
чиқариш воситалари ер билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш
жараёни, маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашади. Шунинг учун, қишлоқ
хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси сифатида улар ер солиғига тортилиши
керак. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ирригация тизимлари,
гидротехник иншоотларнинг ролини ўрганиш, уларнинг ишлаб чиқариш
воситаси сифатидаги мақомини белгилаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
даромадидаги уларнинг ролини аниқлаш ва ушбу ишлаб чиқариш воситасига
тўғри келадиган даромад улушини белгилаш, суғориладиган ерлар ва қишлоқ
хўжалигини сув таъминоти ерларининг оптимал нисбатини асослашларни
тадқиқ қилиш керак бўлади. Пировардида, қишлоқ хўжалигида мазкур
ерлардан фойдаланиш самарадорлигини, уларни такрор ишлаб чиқаришга
кетадиган сарф-харажатларни, шунингдек ирригация ва коллектор
тармоқларини ишчи ҳолатида сақлаш учун сарфланадиган харажатларни
аниқлаш керак.
Маиший сув билан таъминлашда ердан фойдаланиш шаҳар ва туман сув
ўтказиш тармоқлари, шунингдек сув тиндириладиган бассейнлар ва бошқа
махсус иншоотларни ўз ичига олади. Ушбу турдаги ердан фойдаланиш тури
ҳозирги пайтгача ўрганилмаган, бу ерлардан фойдаланиш самарадорлиги
аниқланмаган, унинг қиймат кўринишидаги баҳолаш ва ер солиғини белгилаш
услубияти мавжуд эмас. Мамлакат ер фондининг аҳволи ва ундан фойдаланиш
бўйича ҳисоботларда маиший сув билан таъминлашда ердан фойдаланиш
тўғрисидаги маълумотлар келтирилмайди. Шу боис, кўриб чиқилган ердан
фойдаланишини оқилона бошқариш муаммолари ҳам ўз тадқиқини кутмоқда.
109
Саноатни сув билан таъминлашда ердан фойдаланиш саноатнинг ҳар
бир соҳасининг сув ўтказиш тармоқларида ердан фойдаланишни ва ҳар бир
саноат объекти (юридик шахс)нинг сув ўтказиш тармоқларида ердан
фойаланишни ўз ичига олади. Бироқ, мамлакат ер фондининг аҳволи ва ундан
фойдаланиш тўғрисида ҳисоботларда мазкур турдаги ерлар бўйича ер-ҳисоб
ва ер-баҳолаш маълумотлари келтирилмаган, бу эса саноат сувдан
фойдаланишда ердан фойдаланишнинг муаммолари ўрганилмаганлигидан
дарак бермоқда.
Ўрмон хўжалигида ердан фойдаланиш ўрмон хўжаликлари ва ўрмон
кўчатзорларининг ердан фойдаланишини ўз ичига олади. Ўзбекистонда
ўрмонлар тупроқни муҳофаза қилиш хусусиятига эга, шунинг учун мазкур
ерлардан фойдаланиш, асосан, табиатни муҳофаза қилиш (экологик)
самарадорликка эга. Ўрмон кадастрини ҳисобга олиш натижасида ерларнинг
миқдори ва сифати аниқланган, уларнинг қиймат баҳолари белгиланган, бу
ерлардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари
ифодаланган. Шу билан бирга, ерлардан фойдаланишнинг экологик
самарадорлиги, ер майдонлари таркибини оптималлаштириш, ерларни такрор
ишлаб чиқариш масалалари махсус тадқиқотларни талаб этади.
Шундай қилиб, мамлакат ердан фойдаланишининг мураккаб тузилиши
ер фондидан жамиятнинг хилма-хил моддий неъматлар, ижтимоий,
рекреацион, соғломлаштириш хизматларига тобора ортиб бораётган кенг
миқёсли эҳтиёжлари билан боғлиқ кўп йўналишли мақсадларда
фойдаланишини ифодалайди. Жамиятнинг моддий ва бошқа турдаги
хизматларга ортиб бораётган эҳтиёжлари билан боғлиқ ердан фойдаланиш
тизими таркиби ердан фойдаланишнинг кўп йўналишли мақсадлари ва
усулларини белгилаб беради ва ушбу жараённи оптималлаштириш ер
ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш имкониятини беради.
Ердан фойдаланиш тузилиши ердан фойдаланишнинг мақсадлилик
характерига сезиларли таъсир ўтказади, ижтимоий, иқтисодий, рекреацион ва
110
соғломлаштириш,
экологик
самарадорлик
турларининг
миқдорий
нисбатларини аниқлайди. У кўп вариантлилик характерига эга ва жамият
фаолиятининг ҳар бир соҳасида, иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғида, ҳар бир
регионда, туманда, ҳар бир ер майдонида ўзига хослик ва динамик характерга
эга бўлганлиги боис, уларнинг самарадорлигини аниқлаш ҳам кўпдаражали,
кетма-кетлилик характерини касб этади ва мамлакат ер фондидан фойдаланиш
самарадорлигини белгилаш мақсадида ҳар йили амалга оширилиб борилиши
керак.
Ердан фойдаланиш тузилишининг иқтисодий моҳияти ердан
фойдаланиш жараёнида намоён бўлади, унинг самарадорлиги ерларни маълум
бир мақсадда тақсимланишидаёқ режалаштирилади. Масалан, табиатни
муҳофаза қилиш мақсадида маълум бир ер майдонидан фойдаланиш муайян
турдаги самарадорликка эга; худи шу ер майдонларини қисман табиатни
муҳофаза қилиш, қисман қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилиши эса,
бошқача самарадорлик беради.
Ердан фойдаланишнинг тузилиши жамият ва иқтисодиётнинг моддий ва
бошқа неъматларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш ва ер
ресурслари, шунингдек моддий, меҳнат, молиявий, техник ва жамият ва
иқтисодиётнинг бошқа имкониятларига боғлиқ ҳолда шаклланади. Унинг
самарадорлиги нисбий тушунча ҳисобланади ва уни фақат ҳар хил унинг
вариантларини қиёсий баҳолаш орқали ўрнатиш мумкин. Тузилишнинг
самарадорлиги дейилганида, бир хил шароитда икки турдаги ердан
фойдаланишда олинган иккита ялпи маҳсулотининг ўртасидаги фарқ
тушунилади. Ердан фойдаланиш таркибининг самарадорлиги у ёки Бу ер
майдонлари, кўп йиллик экинзорлар, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, экин
турларининг нисбатини ўзгартириш ҳисобига ялпи маҳсулотининг ўзгариши
(±∆) дир. У ерлардан фойдаланишнинг интенсивлигини ўзгартириш орқали
эмас, балки турли қийматдаги экин майдонлари, экин турларининг ўзгариши
орқали амалга ошади.
111
Шу билан бирга, ердан фойдаланиш тузилиши ердан фойдаланиш
интенсивлиги даражаси билан узвий боғлиқликка эга. Аввало бошдан ердан
фойдаланиш тузилиши ердан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади,
ердан фойдаланиш интенсивлиги даражаси ортиб бориши билан
интенсивликнинг ўзи ердан фойдаланиш тузилишига, унинг самарадорлигига
ҳам таъсир кўрсата бошлайди. Яъни, самарадорликнинг мазкур турлари
ўртасида диалектик боғлиқлик мавжуд.
Ердан фойдаланиш тузилишининг самарадорлигини ердан фойдаланиш
самарадорлигидан қандай фарқлаш мумкин? Тузилиш самарадорлигининг
вужудга келиши бевосита ердан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмайди, фақат
турли мақсад йўналишларига тақсимлашни билдиради. Ердан фойдаланиш
самарадорлиги эса, ернинг физик хусусиятларидан бевосита фойдаланишида
намоён бўлади.
Шундай қилиб, ердан фойдаланиш тузилиши самарадорлиги
тузилишнинг икки хил турининг бир хил шароитдаги даромад фарқи Д
и
(ёки
ижтимоий, рекреацион, экологик шароитларнинг қиймат кўринишидаги
баҳолари) га тенг, яъни:
ЕФТ
с
= Д
дар2
– Д
дар1,
(5.11)
бу ерда:
ЕФТ
с
– ердан фойдаланиш тузилишининг самарадорлиги;
Д
дар2
ва Д
дар1
- Т
2
и Т
1
даврлар ичида ердан фойдаланиш даромадлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |