ҚАЛҚонсимон ва парақАЛҚонсимон безлари касалликлари


Эндемик ва спорадик буқоқ



Download 182 Kb.
bet4/10
Sana12.07.2022
Hajmi182 Kb.
#780276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Калконсимон безни касалликлари

Эндемик ва спорадик буқоқ
Буқоқ - гиперплазия (ёки дегенератив) ўзгаришлар оқибатида қалқонси-мон безнинг чекланган ёки диффуз катталашиши. Келиб чиқиш сабабларига кўра буқоқ икки турли бўлади: эндемик ва спорадик.
Эндемик буқоқ - биосфераси йодга тансиқ географик муҳитларда (эндемия, яъни маълум географик муҳитга хос) яшайдиган аҳоли орасида учрайдиган касалликдир. Организмга атроф муҳитдан йоднинг етарлича тушмаслиги, асосини йод моддаси ташкил қиладиган тиреоид гормонлар ишлаб чиқарилишининг пасайишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида қалқонсимон безнинг компенсатор гиперплазиясига ва буқоқ ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бундай гиперплазия аввалига тиреоид гормонлар етишмаётганини тўлдиради, кейинчалик эса қалқонсимон без фаолиятини тубдан издан чиқаради. Буқоқ эндемияси асосан тоғли районларда кўпроқ учрайди, касалликнинг тарқалиши, эркаклар ва аёллар ўртасида деярли баравар бўлади.
Спорадик буқоқ - буқоқ эндемияси бўлмаган жойлардаги аҳоли орасида (спорадия – маълум географик муҳитга хос эмас, алоҳида, яккам-дуккам) учрайдиган буқоқ касаллигидир. Унинг келиб чиқишида асосий омил бўлиб, марказий нерв системасининг кучли қўзғалиши, асабнинг ўта кучли таъсирланиши (стресс) сабаб бўлади. Жумладан беморлар, касаллик-нинг келиб чиқишини яқинларидан ажраш: бир неча қариндош ёки фарзанд ўлими, фожиалар ва бошқа бирор кучли салбий таассурот билан боғлайдилар. Бу касалликнинг аёлларда, эркакларга нисбатан бир неча баро-бар (8-10 марта) кўпроқ учрашини, эътиборга олиш лозим.
Қалқонсимон без касалликлари
умумий классификацияси (турлари) қуйида келтирилган:
1. Қалқонсимон безнинг туғма нуқсонлари,
2. Қалқонсимон без жароҳатлари,
3. Қалқонсимон без яллиғланиши:
- тиреоидитлар (Хошимото буқоғи),
- струмитлар (Ридель буқоғи).
4. Эндемик буқоқ:
- диффуз,
- тугунли,
- аралаш.
5. Спорадик буқоқ:
- диффуз,
- тугунли,
- аралаш.
6. Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги, тиреотоксикоз),
7. Токсик аденома (тугунли токсик буқоқ),
8. Қалқонсимон без ўсмалари:
- хавфсиз ўсмалар,
- хавфли ўсмалар.

Download 182 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish