Дала шароитида ётқизилувчи оптик кабеллар. Эксплуатация шароитида далада ётқизилувчи оптик кабеллар турли хил механик ва иссиқлик таъсири остида бўлади. Бунга айниқса кўплаб маротаба ўраш ва қайта ўраш жараёнлари бўлиб унда оптик кабелларни айланиб кетиш хусусияти, кўндаланг сиқилиш, қуёш нурларининг таъсири ва -60…+80°С гача бўлган кенг интервалдаги ҳарорат диапазони каби таъсирларни кўрсатиш мумкин. Дала шароитида ётқизилувчи оптик кабелларда чўзилиш бўйича кучланганлик 10 км гача бўлган узунликда 2500…3000 Н қиймат атрофида бўлади. Бундан ташқари дала шароитида ётқизилувчи оптик кабеллар минимал габарит ўлчовларига ва оғирликка эга бўлиши лозим. Келтирилган ҳамма турдаги таъсирлар кабел конструктив тузилиши ва кабел ишлаб чиқариш учун қўлланувчи материалларга қатти қ талаблар қўйилишига олиб келади. Дала шароитида қўлланувчи оптик кабеллар таркибида (6.9-расм) одатда металл элементлар бўлмайди.
6.9-расм. Дала шароитида қўлланлувчи оптик кабел: 1-марказий кучлантирувчи элемент; 2- оптик тола; 3- оптик модул; 4-маҳкамловчи қобиқ; 5-гидрофоб компаунд; 6- мустаҳкам равишда маҳкамловчи иплар; 7-ташқи қобиқ.
Агар бу расмга назар соладиган бўлсак кабел ўзагининг марказидаги бўшлиқ жойида металлдан тайёрланган кучлантирувчи элемент ўзак ёки жуда ҳам юқори мустаҳкамликга эга бўлга кевлар, терлон, тварон каби пластмассадан тайёрланган ингичка ип тўқималарининг ўзак боғламлари орасида жойлаштирилади. Кабел ўзак қобиғи оралиғида қўшимча равишда кевлар ёки шишапластикли тасмалардан иборат бўлган иплар қатлами кўринишидаги махкамловчи элементлар жойлаштирилади. Кучлантирувчи элементнинг бундай комбинация ва махкамловчи элементлар оптик кабелнинг эзувчи ва чўзилувчи юкламалари бўйича жуда ҳам катта чидамликга эришишга олиб келади. Оптик кабелнинг ташқи қобиғини ультра бинафша нурланишдан мухофазалаш мақсадида оптик кабелнинг ташқи қобиғи қора кўмир қўшилмасидан тайёрланади.
Ички (станцион) оптик кабеллар. Ички ётқизувчи оптик кабеллар турли хил турдаги маълумотларни узатиш тармоқларини яратиш учун қўлланади. Бундай турдаги оптик кабелларни бино ичида, ҳаракатдаги метал объектларидан ҳамда электрон хисоблаш технологиясининг аппаратура билан уланиш учун қўлланишда ётқизилади.
Бундай турдаги оптик кабелларнинг эксплуатация шароити кабелнинг конструктив тузилишида метал бўлмаган элементларни, гидрофоб тўлдиргичсиз, тор жойларда ётқизилувчи ва осон монтаж қилинувчи бўлишни талаб этиши билан бирга бундай оптик кабелларнинг ташқи қобиғи аланга бўлиб ёниб кетмайдиган материалдан тайёрланиши керак.
Бундай турдаги оптик кабелларнинг кенг равишда қўлланувчи бўлганлиги учун оптик толалари зич равишда жойлаштирилувчи бўлишни билан бирга оптик кабелнинг геометрик ўлчовлари минимал равишда бўлиши талаб этилади. Бир томони оптик кабел (6.11-расм) бирламчи ва иккиламчи муҳофазаловчи қопламга эга бўлган оптик толалардан ҳамда кевлар туридаги мустахкам ипдан иборат бўлган мустахкамловчи элементдан ва пластмассали ташқи қобиқдан ташкил топади.
6.10.-расм. Ички оптик кабел тузилиши: 1-оптик тола; 2-бирламчи ва иккиламчи мухофазаловчи қоплам; 3-махкамловчи элемент; 4-ташқи қобиқ.
Икки толали ички ётқизувчи оптик кабел иккита дона битталик оптик толалардан иборат кабелдан иборат бўлиб, (6.11-расм) унга толалар ингичка улагич ёки ташқи қобиқ ичида умумий қилиб жойлаштирган ҳолда бўлади. Кўп толали оптик кабел эса қопламли тузилишдаги ўзакдан иборат. (6.10-расмга қара).
6.11-расм. Икки толали оптик кабел тузилиши: 1-бирламчи ва иккиламчи мухофазаловчи қопламга эга бўлган оптик тола; 2-махкамловчи элемент; 3-ташқи қобиқ.
Икки толали оптик кенг интервал ёки қўлланувчи кабел ўзагининг конструктив тузилишида оптик толанинг жойлашиши бўш ҳолда тўлиқ зич ҳолда бўлиши мумкин. Тўлиқ зич ҳолатидаги кабелда оптик толалардан ташқари конструктив тузилш элементларини танлашда ҳарорат коффициентининг чизиқли кенгайишини ўзаро компенсацияловчи бўлиши керак.
Ёнғинга хавфли бўлган хоналарда ётқииш учун мўлжалланган оптик кабелларда толаларни бемалол жойланиши учун ўзакни модул тузилиши қўлланилган. Бундан ташқари кабелнинг конструктив тузилишида қўшимча равишда юпқа тасма ва шиша пластикли қобиқ киритилган.
Оптик кабелнинг ташқи қобиғи секин-аста ёнувчи ва кам равишда тутайдиган термопластик полимер галогенлар бўлмаган материалдан тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |