Зирҳ қопламлари. Одатда ер остига ётқизилган оптик кабелларни тупроқ билан кўмишда ҳосил бўлувчи босимдан мухофазалаш учун зирх қопламлари қўлланади Зирх қопламлари одатда пўлат симлардан иборат бўлади аммо охирги пайтда зирх қоплами учун ингичка пўлат сим тўқималаридан ва арамид ип тўқималари ёки кучлантирувчи шиша толаларидан иборат бўлган пластмасса тасмалар қўлланади. Сув ости кабелларининг зирх қоплами икки қават зирх қатлами рух билан қопланган пўлат симлардан ёки зангламайдиган пўлат симлардан тайёрланади.
Гидрофоб тўлдиргичлар. Оптик кабелларни ташқаридаги очиқ жойларда ётқизишда оптик толаларни ичига сув кириб кетишидан муҳофазалаш учун гидрофоб тўлдиргичлар қўлланади. Муҳофазалашнинг усулларидан бири желе ёки гел кўринишидаги гидрофоб тўлдиргичларни қўллашдан иборат. Одатда бундай компаунд кабел ўзаги ичига 65…70°С ҳароратда босим остида киритилади.
Кабел ўзаги ичига сув кириб кетишидан муҳофазалаш учун нам тегиши билан шишиб кетувчи кукунлар, тасмалар ёки иплар қўлланади. Кукунни кабел ўзаги ичига киритилса, тасма ва иплар эса оптик толалардан иборат бўлган элемент устига ёки кабел ўзаги устига ўралади. Ўралган муҳофазаловчи қурилмалар нам тегиши билан бутун ҳажми бўйича шишиб кетади ва оптик кабелнинг бутун бўшлиғини сув ёки намлик кириб бормаслиги учун тўлдириб боради.
6.2. Турли жойларда қўлланувчи оптик кабелларнинг тузилишлари.
Оптик кабелнинг конструктив тузилишида кабелларнинг ётқизилиши ва эксплуатация қилиш шароити албатта эътиборга олинади.
Ер ости кабеллари. Ҳозирги замон оптик кабелларининг ётқизилишида кабел ётқизгичлар ёрдамида ёки олдиндан тайёрланган траншеяларга ётқизилиб, улар кабелни ҳар қандай юкламалардан муҳофазалашни талаб этмайди. Аммо эксплуатация шароитида оптик кабелни вертикал равишда кўмиладиган тупроқ босади. Бундан ташқари агар оптик кабел автомобил ҳаракатланувчи йўлнинг тагига ётқизилган бўлса, у ҳолда ётқизилган кабелга ҳаракатланувчи автотранспорт босими ҳам қўшимча равишда босади.
Оптик кабелни ўраб турувчи муҳит ҳароратини ўзгариши ўз навбатида механик таъсирларга сабаб бўлади. Оптик кабелга тупроқ томонидан турли ҳароратнинг чизиқлик кенгайиши ҳисобига ташқи куч таъсир этади, бу эса кабелни ўзида кўндаланг структуранинг бир жинсли бўлмаганлиги ҳисобига ички кучланиш ҳосил бўлади.
Оптик кабелга шунингдек тупроқ қаъридаги турли хил химиявий агрессив аралашмалар ва намлик таъсир кўрсатади ва у оптик кабелнинг хизмат кўрсатиш муддатини ва мустаҳкамлигини чегаралайдиган асосий фактор бўлиб ҳисобланади.
Кўриб чиқилган эксплуатация шароитлари ер остида ётқизилувчи оптик кабелларнинг конструктив тузилишини аниқлаб беради, булар: оптик толанинг бемалол жойланиши оптик толанинг спирал оралиқларига ёки модулларини гидрофоб компаундлар ёки бошқа муҳофазаловчи қопламалар ва тўқималар ёки зирх қоплами ёрдамида оптик толаларни тўлдириш йўли билан гермитизация қилинади 6.4-расмда кўплаб равишда қўлланувчи ер ости оптик кабелнинг конструктив тузилиши келтирилган. Кабелнинг бир қанча конструктив элементлари метал элементларсиз бўлиши мумкин.
6.4-расм. Ер ости оптик кабелининг кўндаланг кесими юзаси: 1-марказий кучлантирувчи элемент ; 2- оптик тола; 3- оптик модул; 4-муҳофазаловчи қобиқ;
5-гидрофоб компаунд; 6-зирх қоплами; 7-ташқи қобиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |