АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА
|
АЛЛОҲГА ИНОНГАН ҲАР БИР ЁШ ҚИЗГА
Аллоҳга иймон келтирган ёш қизлар, бутун инсониятнинг муайян бир кунда ҳузурига қайтиши муқаррар бўлган, борлиги ва ягоналигига шак-шубҳа бўлмаган, сифатларида аҳад бўлган ва шерик қабул этмаган Аллоҳга қалбан иймон келтирган қизлар демакдир. Фойда берувчи ҳам, тилаганига зарар берувчи ҳам ёлғиз Удир.
Бутун инсонлар Унга қайтиб борганларида барча сирлар очилишига, яширин ҳақиқатлар ошкор бўлишига, фоний дунёда ғурурла кезганларнинг бошлари эгилишига, Аллоҳнинг ҳақларига риоя этмаганлар пушаймонликда қийналажак кунга, яратилиш ҳақиқатини билганлар учун эса охират ҳаёти бахт ва саодат эканлигига, бу соадатли ҳашаматга фақат Аллоҳнинг ризоси билан. эришиш мумкинлигига ишонганларни ҳам суҳбатимиз, деб биламиз.
Демоқчимизки, бу китоб орқали биз мурожаат қилмоқчи бўлган инсонлар Аллоҳнинг номини ҳар кун йигирма карра такрорлаб турганлари ҳолда умрларида бирор марта ҳам тангрининг қудрати ва азаматини тафаккур этмаган, иймон калимаси ва ҳақиқатини олди-қочди давралардан ўрганиб, бу ҳақиқатнинг жаннат калити эканлигини англаб етмаганлар эмас. Шунингдек, ҳамсуҳбатларимиз Аллоҳнинг фақат номини ўрганиб, ҳақиқатини, маъносини идрок қила олмайдиганлар ҳам эмас.
СЎЗ БОШИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бир мақсад ила қилинган иш баъзан, тескари ниҳоя топиши ёки бошда зарарли кўринган нарса фойдали натижа билан якунланиши мумкин.
Таниқли араб ёзувчиларидан бири Ислом оламига кенг ёйилган бир жўрналда шу хусусда алоҳида тўхталди. У Ислом шариатининг, эркаклар билан аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўринларини тайин этган дастурларининг бузилгани, янглиш тушунчаларга олиб келганини таъкидлади. Ҳижоб ёпиниш ва қарши жинслардан ўзларини ҳимоялаш йўлидаги амрлари ва манъ қилинган нарсалар мусулмонлар орасида ҳар турли шубҳалар, ғайри табиий далилларни ўртага чиқарди. Бу, албатта, мусулмонларнинг эътиқодларини синдириш йўлида қилинган уринишнинг бир кўриниши эди, халос.
Бироқ, уларнинг бундай уринишлари зое кетди. Ҳатто, ёзувчи кутмаган ўзгаришлар юз бера бошлади. Бир қанча мусулмонлар, хусусан, иймонли ёш қизлар ва солиҳа аёллар бу хусусда фикр юритиб, аёл зотининг ҳаётидаги илоҳий ҳукмларнинг маъносини чақишга, эркаклар билан муносабатларининг чегараси ва ҳаёт билан бўлган алоқаларининг исломий тамалларини ўрганишга бошлади. Улар Ислом одобидан на қадар узоқ қолганликларини англаб етган эдилар. Араб ёзувчилари яна Ислом оламидаги муоммолар устида жиддий бош қотирдилар. Қуръони карим ҳукмлари, суннати набавийянинг кўрсатмалари ва уломоларнинг фикрларнга суяниб асарлар ёздилар. Менинг бу рисоламни ҳам уларнинг бир бўлаги, деб ҳисоблашингиз мумкин. Мазкур асарда Исломда аёлнинг ўрни, эркаклар билан муносабатларидан баҳс юритилади.
Аллохнинг устун бир хусусияти бордир. Бу хусусият, фақатгина тўғрилик ва ихлос билан ҳақиқатни тушунишга йўналган кишига аён бўлади. Шунингдек, ботилнинг характери ҳам ҳар бнр ақилли кишига маълум. Ботил ўзипи ҳар қанча ҳақчил ва тўғри қилиб кўрсатишга уринмасин, мутлақо бир куни айби очилади.
Ҳақ доимо ақлли, мантиқли бўлишга даъват этади. Ботил эса нафсига хитоб қилади. Ҳақ инсонлар билан эркин, далиллар билаи мулоқотда бўлади, ботил эса, ёлғон сўзлар билан уларни алдашга уринади. Ҳақ бошлангичда нафсларга оғир келади, бироқ унга қарши яширинча мақсади ҳам йўқ. Ботил нафсларга енгил ва жозибали келади, лекин ёлғончилиги билан инсонларни доимо беҳузур этади.
Ботилнииг ўзига хос хусусияти—ўз шахсияти билан боғланиб қолганлиги ва ёлғончилигидадир. Доимо нотўғри йўллар кўрсатиб, асл мақсадини яширгани ҳолда инсонларни ясама кўринишига ишонтиришидан иборатдир.
Бироқ, ақлли, ихлосли бир дўст, хуш ва лаззатли куринган, аммо ичи тўла заҳар бўлган қадаҳдан сизни огоҳ эта олиши мумкин. У, сизни балки қисқа вақтли завқингиздан маҳрум қилар, лекин шубҳасизки, самимийлигига амин бўласиз.
Бу китобнинг илк чиқиши мусулмонлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Шунинг учун бўлса керак, китоб нашридан тўрт ой ўтар-ўтмас, сотилиб булинганди. Унга бўлган эхтиёж китобнинг қайтадан чоп этилишига сабабчи бўлди. Ишончим комилки, Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир (ёш) қиз, албатта, китобдаги кўрсатмаларга амал қилажак.
Проф. М. Сайид Рамозон Ал-Бутий
|
Do'stlaringiz bilan baham: |