Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга


АЁЛЛАРНИНГ ЮЗ-ҚЎЛЛАРИ МАҲРАМДИР



Download 277,5 Kb.
bet5/20
Sana23.02.2022
Hajmi277,5 Kb.
#142445
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Allohga ishonch

АЁЛЛАРНИНГ ЮЗ-ҚЎЛЛАРИ МАҲРАМДИР
Жоҳилият замонида, яъни Ислом ҳоким бўлмасдан аввал, аёллар эркаклар олдида гўзалликларини ва ўзларини кўрсатишни одат қилгандилар. Аммо бошқа умматларда юз бергани каби тамоман йўлдан чиқмагандилар. Эркаклар олдида у қадар ҳам очилиб-тўкилмас эдилар. Лекин ҳаёсизлик мавжуд эди.
Ислом дини келгандан кейин бу хусусда, аёл ва аёлнинг кийими ҳақида Аллоҳ таолонинг шу ҳукми келди: "Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари ) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ магфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир" (Аҳзоб сураси 59)
Шунингдек бу борада мана бу оят ҳам нозил бўлди: "Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан )тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либослардан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл остидаги чўриларига ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина (кўрсатишлари жоиздир.) Яна яширган зеб-зийнатлари билинсин учун оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар. (Нур сураси 31)
Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг умр йўлдошлари учун ҳам бир оят тушди. Бу оятда пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли-аёллари тўғрисида ҳамда уларнинг зиммаларидаги алоҳида ҳақ-ҳуқуқлари борасида сўз юритилади.
Бу қуйидаги оятдир: "Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар! (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон хожат учун чиққанларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! (Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос" (Аҳзоб сураси 33 )
Маълумки, пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аҳлу-аёллари барча мўинлар учун она мақомидадирлар. Шу жиҳатдан ва умуман олганда ҳам юқоридаги таълимотлар барча аёлларга тааллуқлидир. Фақат пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг умр йўлдошларигагина хос эмас. Балки уларни шарафлантирмоқ ва бу таълимотларга бўйинсунадиган аёлларнинг энг олдида эканликларини кўрсатмоқ учун уларга хитоб этилмоқда.
Бу оятларда очиқ ва равшан кўрсатиб берилмоқдаки, динсизлик даврида аёллар ўзларига маъқул кўрган ялонғочлик мутлақ ҳаром ва таъқиқланган ҳаракат экан. Бегоналарнинг ёнида ноқулайлик туғдириш мумкин бўлган янглиш тушунчаларга сабаб бўладиган вужуд қисмларини кўрсатмаслиги бу оятларда буюрилган.
Кўраяпсизки, Қуръони карим ўз ҳукмларини баён этар экан, тафсилотни суннатга қолдиради. Аммо илоҳий буйруқ (Нур сураси 31) бу ҳукмнинг умумий далолати ташқарисида бўлган инсонлар хусусийдаги ҳолатни босқичма-босқич ва қисқа-қисқа тушунтириб аниқлаштирар экан, бу ҳукмнинг тадбиқ этилишида муҳим ўринлари борлигига диққатни қаратади.
Бунинг учун барча мусулмонлар ҳеч йўлдан тоймаган ҳолда иттифоқ билан аёлининг юзи ва қўлларидан бошқа бутун вужудини ўраб олиши ва ташқаридан сақланиши кераклигини ўз имомлари билан бирга қарорлаштириши керак. Бу Қуръон ва суннатдан келиб чиқадиган ҳукмдир. Ҳа, аёлнинг ўралмайдиган ва бекитилмайдиган жойи фақат юзи ва қўлларидир. Бу ҳукмга атрофдагилар қанча масъул бўлсалар, аёлнинг ўзи асосий масъулият ташувчи эканлигини унутмаслик керак.
Аллоҳ таоло юз ва қўлнинг, яъни зоҳирий қисмнинг ташқарисида қолган бўйин, кўкрак, елка ва сочларини бутунлай, тамомила ўраб олинишини қатъий буюргандир. Бу хусусда ҳеч қачон мусулмон имомлар орасида ихтилоф чиққан эмас. Яъни, аёлнинг оятда зикр этилган шахслардан бошқа бегоналар ёнида юзи ва қўллари мустасно бўлгани ҳолда вужудининг бирон-бир ерини очиши ҳаромдир.

Download 277,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish