Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


-боб  Ғарб ва қолган қутб томонлари: интерцивилизационал масалалар



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

8-боб 
Ғарб ва қолган қутб томонлари: интерцивилизационал масалалар 
Ғарбий универсализм 
Бугунги кунда турли хил цивилизацияларга эга бўлган давлатлар ва 
гуруҳлар ўртасидаги алоқалар ҳар доим ҳам бир-бирига яқин эмас, балки 
антогонистикдир. Баъзи бир интерцивилизацион алоқалар эса бошқаларига 
қараганда кўпроқ низоли бўлиши мумкин. Кичик ҳудуд назарда тутилганда, 
энг тажовузкор кесишиш чизиқлари ислом ва унга эътиқод қилувчилар, 
ҳиндулар, африкаликлар ва ғарбий христиан қўшнилар ўртасидадир. Катта 
ҳудуд назарда тутилганда эса асосий бўлинма “Ғарб ва бошқа ҳудудлар” 
ҳисобланиб, бир томондан мусулмон ва Осиё жамиятлари, иккинчи томондан 
эса, Ғарб мамлакатлари ўртасида юзага келиб турадиган низоларни ўз ичига 
олади. Келажакдаги хавфли тўқнашувлар эса ғарбликлар зўравонликлари, 
исломий сабрсизлик ҳамда Син сулоласи нотиқлиги жамланмасидан юзага 
келиши мумкин. Барча цивилизациялар орасида, асосан, Ғарб цивилизацияси 
бошқа цивилизацияларга кўпроқ катта таъсир кўрсатган. Ғарб маданияти ва 
қудрати ўртасидаги алоқа ҳамда бошқа цивилизациялар ўртасидаги қудрат ва 
маданиятлар, натижада, дунё цивилизациясининг энг кенг тарқалган 
характеристикасидир.
Бошқа цивилизацияларнинг қудрати оша бошлагач, Ғарб маданиятининг 
таъсир кучи пасая бошлади ва ғарблик бўлмаган аҳоли ўз жамиятларига 
аввалгига қараганда кўпроқ ишонч ва эътибор билан қараган. Ғарб ва бошқа 
ҳудудлар алоқалари ўртасидаги асосий муаммо эса, Ғарб, асосан, Америка 
ўртасидаги тартибсизликлар сабаблидир. Улар универсал Ғарбий 
маданиятини кенг тарғиб қилишга ҳаракат қилишган, аммо бунинг учун 
қилинадиган ҳаракатларнинг сустлашиши низоларга сабабчи бўлган. 
Коммунизмнинг тугатилиши бу тартибсизликларни янада кучайтирди. Чунки 
Ғарбда демократик либерализм мафкураси глобал миқёсда муваффақият 
қозонди ва шунинг учун ҳам у умумий кучга эга деган фикрни илгари сурар 
эди.
Ғарб, айниқса, доимо миссионер миллат бўлган Қўшма Штатлар, 
ғарблик бўлмаган инсонлар ўзларини Ғарб демократик қадриятлари, эркин 
бозор, чекланган ҳокимият, инсон ҳуқуқлари, индивидуализм, ҳуқуқий 
қоидаларга бахшида этишлари ва бу қарашларни ўз ташкилотларининг асосий 
тамойилига айлантиришлари лозим деб ишонган. Бошқа цивилизациялардаги 
камчилик гуруҳлар бу қадриятларни тўғри қабул қилишади, аммо ғарблик 
бўлмаган аҳолининг буларга бўлган муносабати, асосан, скептисизм (шубҳа 
билан қараш) ва кучли қаршилик кўринишида бўлади. Ғарб учун 
универсализм бўлган нарса бошқа минтақалар учун империализмдир. Ғарб 


ҳозир ҳам, кейинчалик ҳам ўз машҳурлигини сақлаб қолишга, ўз 
қизиқишларини эса “дунё жамияти” қизиқишлари деб таърифлашда давом 
этишади. Бу ибора эвфимистик (“Озод дунё” ўрнида қўлланиладиган) қўшма 
от бўлиб, Қўшма Штатлар ва бошқа ғарб давлатлари қизиқишларни акс 
эттирадиган ҳаракатларга глобал қонунийлик ҳуқуқини беради. Масалан, Ғарб 
ғарблик бўлмаган мамлакатлар иқтисодиётини ўзи доминант бўлган глобал 
иқтисодий тизимга қўшиш учун ҳаракат қилмоқда. ХВЖ ва бошқа халқаро 
иқтисодий ташкилотлар орқали Ғарб ўз қизиқишлари тўғри эканлигига 
ишонтириб, бошқа миллатларни ҳам шу иқтисодий тизимга ўтказишга ҳаракат 
қилмоқда.
Ғарблик бўлмаган инсонларнинг қай биридан сўралганда ҳам ХВЖ 
молия вазирлари ва бошқаларни қўллаб-қувватлаган бўлар эди, аммо Георгий 
Абратов ХВЖни бошқаларнинг пулларини ўзлаштириб олишни яхши 
кўрадиган, демократияга қарши чиқадиган, иқтисодий эркинликни 
йўқламайдиган деган таърифини қўллаб-қувватлайдиган инсонлардан 
кутилмаган жавоблар олинади. 
Ғарблик бўлмаганлар Ғарб тамойиллари ва Ғарб амалий ишлари 
ўртасида фарқ борлигини айтишдан ҳам қўрқишмайди. Иккиюзламачилик, 
иккита тамойилга асосланиш, “аммо, лекин”лар универсалистларнинг 
танловларидир. Демократия эълон қилинади, қачонки у Ислом 
фундаменталистларини қудрат сари етакламаса; қуролсизланиш Эрон, Ироқ 
давлатлари учун амал қилиши керак, аммо Исроил учун эмас. Эркин савдо - 
иқтисодий ўсиш гарови, аммо қишлоқ хўжалиги учун эмас; Инсон ҳуқуқлари 
Хитой билан муаммо, Саудиа Арабистони билан эмас; нефтга эга Қувайтга 
қарши ҳужум кенг миқёсда амалга оширилади, нефтга эга бўлмаган 
боснияликларга эмас. Амалдаги икки мезон универсал тамойилларнинг инкор 
қилиб бўлмайдиган қиймати эди. Сиёсий мустақилликка эришгандан сўнг 
ғарблик бўлмаган жамиятлар ўзларини Ғарбнинг иқтисодий, хавфсизлик ва 
маданий ҳукмронлигидан озод қилишни хоҳлашди. Шарқий Осиё жамиятлари 
иқтисодий жиҳатдан Ғарбга тенглашишда яхши маҳоратга эга. Осиё ва Ислом 
мамлакатлари ҳарбий жиҳатдан Ғарбни назорат қилиш учун энг қисқа йўлни 
изламоқда. Ғарбий цивилизациянинг универсал мақсадлари, Ғарбнинг 
заифлашаётган қудрати ҳамда бошқа цивилизацияларнинг ривожланиб 
бораётган маданий нотиқлиги Ғарб ва бошқа минтақа вакиллари орасида ёмон 
муносабатларни юзага келтиради. Бу каби алоқалар табиати ва 
антогонистиклигига кўра учта категорияга бўлинади. Даъват этувчи 
цивилизациялар билан биргаликда, Ислом, Хитой ва Ғарб мамлакатлари 
кескин ва юқори даражадаги антогонистик алоқаларга эга бўлишган. Унинг 
Ғарб билан алоқадор бўлган заиф цивилизациялар, Лотин Америкаси ва 
Африка билан алоқалари кам миқдорда низога сабаб бўлиши мукин. Бу ҳолат, 
асосан, Лотин Америкаси билан кузатилади. 


Россия, Япония ва Ҳиндистоннинг Ғарбга бўлган муносабати 
кооперативлик ва низолардан иборат икки гуруҳ ўртасидаги муносабатларга 
ўхшаб кетади. Вақт-вақти билан бу учта асосий давлат даъват этувчи 
цивилизациялар билан муроса қилади, баъзида эса Ғарб мамлакатлари 
тарафини олади. Ғарб мамлакаталари ичида ҳам, бошқа томондан эса Ислом 
ва Чин цивилизацияларида ҳам “тебранма” цивилизация мавжуд. Ислом ва 
Хитой мамлакатлари бошқаларникидан фарқ қилувчи буюк маданий 
қадриятларга эга бўлиб, улар ўз қадриятларини Ғарбникидан устун деб 
билишади. Ғарбга тегишли бўлган қудрат ва ишонч миқдори кўпайиб 
бормоқда ва бу қадриятлар ҳамда қизиқишлар ўртасидаги низолар эса вақт 
ўтган сари катталашиб, кўпайиб бормоқда. Чунки Ислом давлатларида Ғарбга 
бўлган муносабат мамлакатдан мамлакатга ўзгариб туради.
1970-йиллардан бери, бироз барқарор бўлиб келаётган Ғарбга қарши 
йўналиш пайдо бўлган ва фундаментализм ривожланиши, Ғарбни қўллаб-
қувватловчи ёки Ғарбга қарши ҳукуматларга эга бўлган Мусулмон 
мамлакатлари қудратидаги ўзгаришлар билан белгиланаётган бўлса...
Бу каби масалаларда фарқларни аниқлаш цивилизацияларнинг аҳамияти 
олдидаги асосий саволдир, яъни Ғарб келажакни яратишда асосий ролни 
ўйнайдими ёки йўқ. Глобал ташкилотлар, куч тақсимоти, XXI аср миллатлар 
сиёсати ва иқтисодиёти Ғарбий қадриятларни акс эттирадими ёки Ислом ва 
Чин қадриятларига таянадими? Халқаро муносабатлар назариясига кўра, Ғарб 
цивилизациясига эга бўлмаган асосий давлатлар Ғарб таъсирини назоратга 
олиш учун биргаликда ҳаракат қилишлари лозим. Баъзи бир ҳудудларда бу 
содир бўлган. Умумий Ғарбга қарши коалиция яқин келажакда амалга 
ошмайдигандек кўринади. Ислом ва Чин цивилизациялари дин, маданият, 
ижтимоий тузум, қадриятлар, сиёсат ва ўз ҳаёт йўлларининг асосий 
тамойиллари борасида бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бу соҳаларнинг ҳар 
бири, Ғарб цивилизациясидан фарқли ўлароқ, жуда кам ўхшашликларга эга. 
Ҳаттоки, сиёсатда оддий душман оддий қизиқиш уйғотади. Аммо Ислом ва 
Чин жамиятлари Ғарбни ўз антогонистлари сифатида кўрганликлари учун ҳам 
бирлашиб Ғарбга қарши кураш олиб боришлари мумкин, худди Иттифоқчилар 
ва Сталин Гитлерга қарши чиққанларидек.
Бу шериклик турли соҳалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари, иқтисодиётда 
ўз аксини топади, иккала жамиятда ҳам жамиятлар томонидан амалга 
оширилган қиролли куч, портлатувчи қуроллар ва ракеталарни етказиб 
беришни яхшилаш ҳаракатлари амалга оширилди. 1990 йил бошларида Хитой 
ва Шимолий Корея ўртасида “Конфуций Ислом алоқалари” вужудга келди, 
бошқа томондан, бу алоқалар Ғарбга маълум масалаларда тўқнаш келиш 
даражасига кўра, Покистон, Эрон, Ироқ, Сирия, Ливия ва Алгерияда эса 


ўзгарувчан миқдорда мавжуд эди. Ғарб ва шу каби жамиятларни иккига 
ажратиб турувчи масалалар халқаро кун тартибида жуда ҳам муҳим саналади. 
Қуйидаги уч масалалар Ғарб ҳаракатларини ўз ичига олади: (1) ядровий, 
биологик, кимёвий қуроллар ва уларни етказиб бериш воситаларини ҳисобга 
олган ҳолда қуролланиш ёки қуролланишга қарши дастурлар орқали ҳарбий 
кучларини яхшилаш; (2) бошқа жамиятларга босим ўтказиш, инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мажбурлаш йўли билан Ғарбий сиёсий 
қадриятлар ва ташкилотларни ривожлантириш ва Ғарбий ҳудудларда 
демократия жорий қилиш; (3) иммигрант ёки қочоқлар сифатида келадиган 
ғарблик бўлмаганлар сонини чеклаш орқали Ғарб жамиятларининг маданий, 
ижтимоий ва этник қадриятларини ҳимоя қилиш. Ғарб бу учала тармоқни ҳам 
бошидан ўтказиб, бундан кейин ҳам ғарблик бўлмаганлардан ўз қарашларини 
ҳимоя қилиш учун курашишда давом этади. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish