Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

В.П.Семенов 
Тянь-Шанский
нинг 
“Европа 
халқларининг 
мустамлака 
ҳаракатида Россиянинг роли” 
асарлари рус геосиѐсий мактабигина 
эмас, балки умуман жаҳон классик геосиѐсатининг шаклланишида 
асос ва муҳим манба бўлиб хизмат қилди. Улар геосиѐсатнинг 
марказий масалаларидан бири – давлатнинг ҳудудий ривожланиши 
назариясини ишлаб чиқдилар ва Россия мисолида унинг тавсифини 
бердилар. 
Вениамин Петрович Семенов Тянь-Шанский
(1870-1942) 
машҳур сайѐҳ, географ ва демограф Петр Петрович Семенов Тянь-
Шанскийнинг ўғли эди. Сиѐсий географияга оид ва 1915 йилда чоп 
этилган “Россияга татбиқан қудратли ҳудудий эгалик тўғрисида”
номли асарида муаллиф кўпгина географик ва геосиѐсий 
масалаларни тадқиқ қилди. Бу масалалар ХХ аср охирида бутун 
жаҳонда катта қизиқиш уйғотди. Унинг Россиянинг табиий 
чегаралари 
ҳақидаги 
мулоҳазалари 
ўша 
давр 
геосиѐсий 
манзарасининг муҳим жиҳатларини акс эттирди ва тавсифлаб 
берди. Бу ерда инсоннинг ўринлашиш ва яшаш шароитларининг 
торайиши, миграция, стихияли ўринлашиш ва фавқулодда 
кўчишлар, табиий чегаралар, Тинч океанидан ташқари майдонларда 
инсоният ривожининг асосий кўрсаткичлари ва бошқа масалалар 
баѐн этилган
1
.
Семенов Тянь-Шанский ўз асарида географий шарҳлар берар 
экан, кўп жиҳатдан немис геосиѐсатчиси Ратцелнинг “ҳаѐтий 
1
Семенов Тян-Шанский В.П. О могуўкственном территориальном владении применительно к России. Очерк 
по аолитической географии. СПб, 1915, с.32-33. 


162 
макон” наариясига асосланди. Лекин унинг “зарурий макон ва катта 
ҳудудларнинг шакли ҳақида” илгари сурган тушунчалари
олимнинг оригинал ва чуқур ўйланган, тамомила янги геосиѐсий 
категориялари бўлди.
Инсониятнинг 
ибтидоий макони шарт-шароити, инсон 
ривожида музлик даврининг аҳамияти муаммоларини, Ер юзидаги 
учта ўрта денгиз ва океанга кечув системаси, сиѐсий қудратнинг 
ҳудуд омили – ҳалқасимон, денгиздан денгизгача бўлган ва тўп-тўп 
шаклдаги ҳудудлар ва улардан фойдаланишнинг натижалари ва шу 
каби географик (геосиѐсий) тушунчаларни Семенов Тянь-Шанский 
жаҳонда илк ўлароқ шарҳлаб берди. 
У Ер юзасининг экватор ва шимолий кенгликнинг 45-даражаси 
орасидаги зонани (бу зонада учта улкан океан қўлтиғи жойлашган)
алоҳида ажратиб кўрсатди ва уларни тавсифлаб берди
1
. Географ 
олим бу ерда, учта ўрта денгиз атрофида ва улар орасидаги ярим 
ороллар (Ҳиндистон, Кичик Осиѐ ва Арабистон)да янада кучлироқ 
ва оригинал цивилизациялар ҳамда орий-семит, мўғул-малай, 
ацтек-инклар 
давлатчилиги 
шаклланди, 
деб 
ѐзган 
эди. 
Муаллифнинг фикрича, айни вақтда бошқа ҳудудларда яшаган заиф 
тоифалар ва ирқлар ҳали ҳануз неолит асрида қолган эдилар. 
Семенов Тянь-Шанский айни ўрта денгизлар минтақасида 
цивилизация ва диний тизим тезроқ шаклланган, деб ҳисоблади. У 
келгусида айни вақтда бу уччала денгизни назорат қила биладиган 
давлат жаҳонда ҳукмрон бўлади, деб қайд қилган. 
Семенов 
Тянь-Шанский, шунингдек, сайѐравий миқѐсда 
ҳудудларни геосиѐсий назорат этишнинг тарихан шаклланган учта 
системасини 
ажратиб 
кўрсатди. 
Унинг 
фикрича, 
булар 
қуйидагилардир: 
Биринчи система – ҳалқасимон – ўрта денгизларда вужудга 
келган ва қуруқликдаги давлатларни – метрополиялар таркибида 
бирлаштирган. Бу системада ҳукмрон давлатнинг қуруқликдаги 
ерлари ҳалқасимон шаклда бўлиб, ички денгиз маконини назорат 
қилиш имконига молик эди. У юнонлар, карфагенликлар, 
венецияликлар ва генуяликлар яшаган ҳудудларни денгиз ҳалқаси 
сирасига киритди. XVII асрда шведларнинг ва XIX асрда Наполеон 
I нинг бу ҳалқаларни эгаллашга уринганини муаллиф уларнинг 
1
Булар Ўртаер денгизи ва Қора денгиз, Жанубий Хитой , Шарқий Хитой денгизлари ва Япон, Сариқ денгиз, 
Кариб денгизи ва Мексика кўрфази орасидаги бўғозлар ва ҳудудлардир. 


163 
жаҳонда ҳукмронликни қўлга киритишга интилиши билан 
изоҳлайди. 
Иккинчи 
система – тўп-тўп шаклли ҳудудлар, улар
европаликлар томонидан Буюк географик кашфиѐтлар даврида 
барпо этилган. Бандаргоҳлар, аҳоли яшаш жойлари ва ҳарбий 
базалар барча денгизлар ва океанларда энг муҳим стратегик 
ерларда жойлашган ва жиддий муҳофаза этилган. Олдинига 
португаллар, испанлар, голландлар ва французлар фойдаланган бу 
системани XIX асрда инглизлар янада ривожлантирдилар. Тўп-тўп 
шаклдаги мудофаа системасини улар буфер давлатларнинг ҳарбий 
имконлари ва муҳим мудофаа элементлари билан тўлдирдилар. ХХ 
асрда иккита улкан давлат СССР ва АҚШ уни амалга оширишга 
ҳаракат қилди. 
Учинчи система – ҳудудлар устидан геосиѐсий назорат 
этишнинг континентал системасидир. Муаллифнинг айтишича, 
агар ҳукмрон давлатнинг ерлари “денгиздан денгизгача” узлуксиз 
давом этган бўлса, у ҳолда континентал система яратилиши 
мумкин. Бу системани яратишда руслар ва америкаликлар энг кўп 
муваффақиятга 
эришдилар. 
Семенов 
Тянь-Шанский 
рус 
континентал системасининг ижобий ва салбий жиҳатларини таҳлил 
этар экан, ҳудуднинг ҳаддан ташқари узунлиги, унинг яхши 
ривожланган 
марказга 
ва 
нисбатан 
қолоқ 
мустамлакага 
ажралганлиги мазкур системанинг асосий камчилигидир, деб 
ҳисоблаган. 
Олимнинг 
фикрича, минтақаларни иқтисодий жиҳатдан 
мамлакат марказиникидай ривожлантириш, аҳоли зичлигини ҳам 
ўшандай даражага кўтариш мамлакатни барқарор ва давомли 
ривожлантиришнинг ягона воситасидир. Бу ишни иккита усул: 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish