Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


халқаро  муносабатларнинг Версаль-Вашингтон системасига барҳам



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

халқаро 
муносабатларнинг Версаль-Вашингтон системасига барҳам 
берилди. 

Бу уруш бошланиши билан дипломатик йўл билан сақлаш 


мумкин бўлмагани учун бутун коллектив хавфсизлик системаси, 
Миллатлар Лигасининг фаолияти, шунингдек халқаро-ҳуқуқий 


361 
нормалар доирасида эришилган битимлар ва шартномалар ҳам ўз 
кучини йўқотди ва тўхтатилди. Уруш бошланди дегунча 
Германиянинг иттифоқчиси ҳисобланган Япония Хитойнинг 
каттагина қисмини ишғол этди ва Узоқ Шарқда СССРга қарши 
ҳарбий кураш бошлаб юборди. 
Шундай қилиб, 1922-1939 йилларда халқаро муносабатлар 
системасида етакчи давлатлар ўз манфаатларини кўзлаб юритган 
мунофиқона сиѐсат, уларнинг коллектив хавфсизлик талабларига, 
Версаль-Вашингтон системаси доирасида келишилган халқаро 
ҳуқуқ нормаларига ва биргаликда яшашнинг маданий қоидаларига 
иккиюзламачилик билан ѐндашуви Европа ва жаҳонда янги қонли ва 
фалокатли қарама-қаршиликка шароит яратди. Бир вақтлар 
Миллатлар Лигаси таркибида бирга фаолият юритган 44 давлат 
1939 йилда янгидан урушга жалб қилинди ҳамда улар яратган 
халқаро муносабатлар системаси ва геосиѐсий таъсир доираси 
бузилди ва ўрнини Иккинчи Жаҳон урушига бўшатиб берди. 
Миллатлар Лигаси расман жаҳон урушининг сўнгига қадар мавжуд 
бўлса ҳам амалда унинг фаолиятига 1939 йилда нуқта қўйилди. 
 
Потсдам даври: жаҳон системаси ва геосиѐсий қарама-
қаршиликнинг икки қутбли моделига ўтиш 
Иккинчи Жаҳон уруши бошлангандан кейин ўтган биринчи 20 
ой ичида Германия қўшинлари Европанинг шимоли-ғарбий 
қисмидаги кичик мамлакатларни ишғол этди, Болқон, Польша, 
Чехословакия, Бельгия, Голландия, Дания, Норвегия, Болгария, 
Албания, Югославияни босиб олди, Венгрия, Руминия ва 
Финляндияни ўз таъсир доираси остига олди, Францияни таслим 
бўлишга мажбур қилди. Германия ҳарбий машинаси бу 
мамлакатларнинг барчасининг иқтисодий, ҳудудий ва инсон 
заҳираларини қўлга киритди. 
1941 йилда Англия ва СССР ҳам Германия ҳужумини кутган 
эди. Гарчи Европадан узоқлиги, ўртада океан борлиги АҚШни 
Германиянинг бевосита таҳдидидан кафолатласа-да, у Гитлер тез 
эришган муваффақиятлардан анча хавотирланаѐтган эди. Гарчи 
Германия қўшинларининг 1941 йилда СССРга ҳужуми инглиз-
америка сиѐсий доираларига бироз енгил нафас олиш имконини 
берган бўлса-да, хотиржамликка берилиш учун умуман ҳеч қандай 
асос йўқ эди. 


362 
Бутун тараққийпарвар инсоният, жаҳон халқлари гитлерчилик 
билан юзма-юз тўқнашгандан кейин бирлашдилар ва ХХ асрнинг 
бу даҳшатли вабосидан қутулиш учун курашга отландилар. Улар 
фашизм устидан ғалаба қилишга қатъий бел боғлаб, тез орада барча 
синфий ва мафкуравий ихтилофларни бир четга улоқтириб, немис-
итальян-япон агрессиясига қарши биргаликда курашиш учун 
антифашист 
коалициясини 
туздилар. 
Гитлер 
ва 
унинг 
иттифоқчиларига қарши СССР, Англия ва АҚШ 1941-1942 
йилларда тузган ҳарбий-сиѐсий иттифоққа уруш мобайнида яна 50 
та катта ва кичик давлат қўшилди. 
Антифашист коалициянинг асосий вазифаси Европа ва жаҳонни 
немис босқинчилари ва унинг иттифоқчиларидан озод этишдан 
иборат бўлса-да, урушдан кейинги давлатлараро алоқалар ва 
муносабатлар, биргаликда яшашнинг маданий нормаларини тиклаш 
ва жаҳонда коллектив хавфсизлик системасини барпо этиш 
масалалари халқаро жамоатчилик муҳокама қиладиган асосий 
мавзуга айланди. Албатта, бу ерда ҳаммаси Германияга қарши 
курашнинг олдинги маррасида турган СССР, Англия ва АҚШнинг 
позициясига, улар орасидаги ўзаро муносабатларга боғлиқ эди. Уч 
йирик давлатнинг жаҳон ва халқаро муносабатларнинг урушдан 
кейинги тақдири билан боғлиқ биринчи маслаҳатлашуви 1943 
йилда ташқи ишлар вазирларининг Москва конференциясида бўлиб 
ўтди. Кейин бу масалалар давлат бошлиқларининг ўша йил 28 
ноябрь – 1 декабрда Теҳронда ўтказилган конференциясида кенг 
муҳокама этилди. Бу конференцияларда урушда ғалаба қозониш, 
урушдан сўнгги йилларда Европа ва жаҳоннинг геосиѐсий 
масалалари, давлатлараро муносабатларнинг барча жиҳатлари 
борасида кенг фикр алмашувлари бўлиб ўтди. 
Бу конференцияларда Англия ва АҚШ Германияни мағлуб 
этилганидан сўнг Версаль-Вашингтон системасига қайтаришни, 
давлатларнинг урушгача бўлган чегаралари ва ҳудудларини 
тиклашни, етакчи давлатлар томонидан улар устидан назорат 
ўрнатишни, давлатлараро алоқаларнинг янги тамойилларини 
таклиф қилдилар. СССР, ўз навбатида, Европа халқларига ўз 
мустақил давлатларини тиклашлари учун зарур шароитлар 
яратишни, ўз давлат тузуми, бошқарув тамойилларини белгилашда 
ҳамда раҳбарлари ва раҳнамоларини сайлашда уларга мустақиллик 
беришни талаб қилди. 


363 
1942-1944 йилларда ҳар уччала давлат Европа ва жаҳонда 
келгуси геосиѐсий ва давлатлараро муносабатлар билан боғлиқ 
масалалар 
юзасидан 
ўз, 
жумладан 
синфий-мафкуравий 
манфаатларига жавоб берадиган позицияларини намойиш 
қилдилар. СССР немис фашизмидан озод этилган ҳудудларда 
пролетар 
диктатурасини, 
социалистик 
ҳокимиятни 
шакллантиришга ва уларга ўз таъсирини ѐйишга интилди. Моҳият 
эътибори билан, бу уруш СССРга жаҳон инқилоби ғоясини амалга 
ошириш, социализмни ѐйиш ва ўзини яккаланишдан халос этиш 
учун қулай имконият яратиб берди. 
Уруш ниҳоясига етиб борган сари жаҳонда бўлғуси роллари ва 
таъсир доираларини тақсимлаб олиш учун СССР ва АҚШ 
ўртасидаги кураш кучая борди. Ҳар иккала давлат имкон борича 
кўпроқ мамлакатларни ўз томонига оғдириб, уларда ўзларига 
мақбул давлат режимини шакллантириш ва уларнинг келажакдаги 
сиѐсатига таъсир ўтказиш учун бор воситаларни ишга солди. 
Айтиш мумкинки, бутун Шарқий Европа СССР таъсири остида 
эди. СССР бу ҳудудларда содир бўлаѐтган миллий-озодлик 
ҳаракатларини ва вужудга келган режимларни назорат қиларди. 
АҚШ бўлса, Ғарбий Европага ўз таъсирини сақлаб қолган ҳолда, 
бу ерга СССРни киритмаслик учун имкони бўлган барча чораларни 
кўраѐтган эди. 
Бироқ, шунга қарамай, Иккинчи Жаҳон урушининг тугаши ва 
жаҳоннинг келгуси тақдирини аниқлаш зарурияти АҚШ, СССР ва 
Англияни 1945 йил февралда 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish