Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Мюнхен битимини
(1938) имзолашга 
мажбур 
қилди. 
Ўша 
вақтда 
СССР 
Чехословакиянинг 
парчаланишига моне бўлишни истаса-да, АҚШ Мюнхен битимига 
эътироз билдирмади ва шу тариқа Германия қўшинлари 
Чехословакиянинг ярмини ишғол этди. Мюнхендан кейин 
Германияга қарши урушиши мумкин бўлган тўрт давлатдан 
(Англия, Франция, АҚШ ва СССР) бири – 
Англия 1938 йил 30 
сентябрда Гитлер билан “дўстлик ва ҳужум қилмаслик” 
тўғрисида махфий битим тузди.
Шу билан Англия, гарчи ўз 
манфаатларини ҳимоя қилган ва хавфли Германияни ўз 
рақибларига қарши йўллаш мақсадини кўзлаган бўлса-да,
Германиянинг Европада ишғол режаларини амалга ошириши учун 
“кўк чироқни ѐқди”. Англиянинг бу қадамлари 
Францияни ҳам 
1938 йил 6 декабрда Германия билан ана шундай битим 
тузиш
га ва таҳликани ўзидан узоқлаштиришга йўллади. Буларнинг 
ҳаммаси Гитлернинг оѐқ-қўлларини ечиб юборди. 
Франция ва Англия сепарат битим тузиш билан Гитлернинг 
Шарққа ҳужум қилишига, Германия ва Россия ўртасида уруш 
чиқаришга 
шароит 
яратамиз, 
деб 
ўйлаган 
эдилар. 
Бу 
мамлакатларнинг ҳар бири бу урушдан фойда олишни кўзлаѐтган 
эди. Улар рақибларининг иккови (Германия ва Россия) ҳам урушда 
заифлашади ва шу билан Европада янги геосиѐсий таҳдидларнинг 
олди олинади, деб ўйлаган эди. 
Гитлер Англия ва Франциянинг Германияни Шарққа (СССРга) 
йўналтириш ниятидан усталик билан фойдаланди. У СССР билан 
яширин музокаралар бошлади ва у билан 
1939 йил 23 августда 
“Риббентроп-Молотов пакти”ни
(Ғарбда уни нацист-совет пакти 
ҳам дейишади – 
А.Ҳ
.) тузди. Бу пактда 10 йил мобайнида ўзаро 
ҳужум қилмаслик тўғрисида келишиб олинган, шунингдек Қора 


360 
денгиздан Болтиқ денгизига қадар бўлган ҳудудни 1914 йилги 
чегаралар бўйлаб бўлиб олиш тўғрисида махфий битим тузилган 
эди. Пактга илова қилинган махфий баѐнномалар асосида Германия 
ва СССР орасидаги қўшни давлатлар ҳудудида оралиқ зона 
яратилиши керак эди. Польша ва Литванинг бир қисми 
Германияга, Финляндия, Эстония, Латвия, Ғарбий Украина ва 
Ғарбий Белоруссия – СССРга ўтиши келишиб олинган эди. 
Германия бутун Польша ҳудудини босиб олганидан кейин 1939 йил 
28 сентябрда Литва ҳудуди ҳам бир қисми пул, бир қисми бошқа 
ваъдалар воситасида СССРнинг таъсир доирасига ўтди. Шундай 
қилиб, Англия, Франция ва АҚШнинг Германияни СССРга ҳужум 
қилдиришга уринишлари чиппакка чиқди. Энди Ғарбий Европада 
на Франция, на Англия, на АҚШ ва Версаль сулҳини имзолаган 44 
давлат асосий ҳодисаларга аралашиш, Германия ва унинг 
иттифоқчиларининг ўз геосиѐсий манфаатларини таъминлаш учун 
К.Ҳаусҳофернинг “ҳаѐтий макон” концепциясини Европада амалга 
ошириш йўналишидаги ҳаракатларига тўсиқ бўлиш, Версаль-
Вашингтон 
системасининг 
тамойиллари 
ва 
шартлари 
бажарилишини назорат этишга қодир эди. 
СССР билан ўн йилгача ҳужум қилмаслик тўғрисида битим 
тузиш 
билан 
шарқий 
жабҳасини 
муваққат 
бўлса-да, 
хавфсизлантирган Германия 1939 йилда Франция ва Англия 
таъсири остида бўлган ҳудудларни босиб олишга киришди. Ўша 
йили Испанияда Германия-Италия ҳарбий бирлашмалари Англия, 
Франция ва СССР кучларини мағлубиятга учратиб, бу ерда генерал 
Франко режимини ўрнатди. Шу тариқа Биринчи жаҳон уруши 
тугаганидан йигирма йил ўтгач, инсоният ўз тарихида энг қонли ва 
фалокатли урушга юз тутди. 
1939 йил 1 сентябрда Германия Польшага, бироз кейинроқ 
СССР – Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссияга, сўнгра 
Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилди. АҚШ, 
Буюк Британия ва Франция СССРнинг бу ҳаракатига дарҳол 
реакция беришди ва уни Миллатлар Лигасидан чиқаришди, 
Германияга бўлса, уруш эълон қилишди. Шундай қилиб, 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish