Ялта
да, ўша йилнинг июль-августида
Потсдам
да йиғилишга мажбур қилди.
Иккинчи Жаҳон урушининг тугаши фақат Европада ва
Америкадагина эмас, балки бутун жаҳонда хавфсизлик ва халқаро
муносабатларнинг янги геосиѐсий системасини барпо этишни
тақозо қилди.
Шундай қилиб, гарчи Япония билан уруш ниҳоясига етмаган
бўлса-да, СССР, Англия ва АҚШ янги жаҳон тартиботи ва
давлатлараро геосиѐсий муносабатлар системасини барпо этиш
масаласини муҳокама этишга киришдилар.
Гарчи халқаро муносабатларнинг янги системаси Вестфаль ва
Версаль-Вашингтон моделларининг баъзи тамойилларини сақлаб
қолган бўлса-да, жаҳон сиѐсатига икки қутбли (СССР ва АҚШнинг
бошқа давлатлардан устунлигига асосланган ва уларнинг улкан
давлат статусини тасдиқлайдиган) системани келтирди.
364
Бу системанинг барпо этилиши Иккинчи Жаҳон урушига
тортилган бошқа давлатларни икки лагердан бирини танлашга
мажбур қилди. Бир гуруҳ давлатлар ҳали уруш давомидаѐқ
социалистик тараққиѐт йўлини танлаб, СССР атрофида бирлаша
бошлади, бошқалари бўлса, СССР таҳдиди ва социалистик инқилоб
эҳтимолидан чўчиб, капиталистик тараққиѐт йўлининг асосий
ҳаракатлантирувчи кучи – АҚШ атрофида бирлашди.
Ҳар иккала лагерь – СССР ва АҚШ раҳнамолари ҳали Иккинчи
Жаҳон уруши давомидаѐқ жаҳоннинг келгуси сиѐсий харитасини
аниқлаш, ўз геостратегик хавфсизлигини таъминлаш, ўз раҳбарлиги
остидаги ҳарбий-сиѐсий блокларни кенгайтириш ташвишига
тушган эдилар. Шунинг учун ҳам блокларни расман ташкил этиш,
келажакдаги қарама-қаршилик ва “совуқ уруш”нинг чизгиларини,
мафкуравий,
ҳарбий-сиѐсий
курашнинг
йўналишлари
ва
соҳаларини баѐн этиш ўзини кўп куттирмади.
Урушдан кейин Европада пайдо бўлган янги куч марказлари
жаҳондаги кучлар нисбатини тамомила ўзгартирди ва таъсир
ҳудудларини аниқлаб берди.
СССР урушдан ҳарбий-стратегик ва геосиѐсий имконларига
кўра олдинги даврга нисбатан янада мутаҳкамланиб чиқди.
Моҳият эътибори билан, Потсдам конференцияси жаҳоннинг
империялараро кўп қутбли куч мувозанатига асосланган олдинги
геосиѐсий тузилмасини улкан давлатларнинг икки қутбли қарама-
қаршилигидан иборат янги системага алмаштирди.
Икки улкан давлат атрофида блоклашган мамлакатларнинг
синфий-мафкуравий ва ҳарбий қарама-қаршилиги, ҳар иккала
улкан давлатнинг фақат Европада ҳукмронликка эришишга
интилиш билан чекланиб қолмай, Европадан ташқарида, Осиѐ,
Африка ва Латин Америкасида ҳам фаолият олиб боришга ҳаракат
қилиши бу қутблашишнинг асосий характерли хусусияти эди.
Гарчи мамлакатларнинг лагерларга бўлиниши уруш вақтлари
бошланган бўлса-да, уларнинг узил-кесил тузилмаланиши ва
ташкилотланиши ўн йилга яқин давом этди.
Уруш тугашига бир неча кун қолганда 50 мамлакатнинг ташқи
ишлар вазирлари Американинг Сан-Франциско шаҳрида тўпланиб,
давлатлар
ва
халқларнинг
урушдан
кейинги
коллектив
хавфсизлиги, давлатлараро зиддиятлар ва ҳамкорлик, урушдан
кейинги чегаралар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни атрофлича
муҳокама қилишга киришдилар. Қизғин музокара ва баҳслардан
365
кейин конференция иштирокчилари 1945 йил 26 июнда
Do'stlaringiz bilan baham: |