Иммануил Кант
(1724-
1804) IV – V асрлардаги диний-идеалистик ѐндашувдан фарқли
ўлароқ, халқаро муносабатлар ва геосиѐсий алоқаларга
идеалистик
илмий ѐндашув
ни таклиф қилди. У ўз асарларида реалистларни
ғайриинсонийликда
айблаб,
инсонлараро
ва
давлатлараро
муносабатларнинг
урушсиз,
ихтилофсиз,
ҳокимлик
ва
маҳкумликдан холи моделини ўртага қўйди. Унинг моделида дунѐ
қонли урушлар ва тўқнашувлардан узоқ, идеал жамият сифатида
тасвирланган
1
.
И.Кант 1795 йилда ўзининг “Абадий дунѐ” геосиѐсий
назариясини эълон қилди. У бу асарида халқлар ва давлатлар
ўртасида собит ва тинч муносабатлар ўрнатиш усулини таклиф
қилди, бошқарувнинг республика шаклининг ѐйилиши “абадий
дунѐ” асрининг бошланиши бўлади, деб тасдиқлади. Немис
халқининг манфаатлари ва орзу-умидларидан келиб чиққан ҳолда
И.Кант бутун урушларга, шу жумладан немис буржуазияси
истаѐтган урушларга жиддий нафрат билан қаради ҳамда реалистик
ѐндашув тарафдорларини қаттиқ танқид қилди.
Идеалистлар христиан Европа улкан соатни эслатади, деб
ҳисоблашарди. Алоҳида давлатлар ва улар орасидаги муносабатлар
бу соатнинг механизмларидир. Бу ерда ҳамма нарса сулҳ ва
биргаликдаги фаолият орқали ҳал этилиши лозим, зўравонлик,
таҳдидлар ва урушлар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Янги давр Европа геосиѐсий
назарияларининг сулҳ ва тинчликка интилиш тенденцияси ўша
замонда қитъада шаклланган реаллик билан бевосита боғлиқ эди.
Миллий давлатларнинг пайдо бўлиши ва мустамлакачиликнинг
кенгайиши қитъада ҳам, жаҳон мустамлакаларида ҳам Европа
давлатларининг ўзаро ихтилофлари тобора кучайишига олиб келди.
Давлатлар ва мустамлакаларнинг чегаралари деярли кун сайин
ўзгариши, бир гуруҳ мамлакатларнинг “синиши” ҳисобига
бошқаларининг кучайиши ва кенгайиши, ҳарбий кучнинг
давлатлараро муносабатларда ҳал қилувчи омилга айланиши,
миллий
давлатчилик
ҳаракатининг
кучайиши
геосиѐсий
муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлди.
1
Қаранг: Геополитика. Антология, с. 147.
38
Бундан ташқари дунѐни янгидан бўлиб олиш йўлида олиб
борилаѐтган курашнинг кенгайиши, мустамлакачилик урушлари,
саноат ва техника тараққиѐти натижасида жаҳон ҳудудлари устидан
геосиѐсий назорат ўрнатишнинг янги имкониятлари, давлатлар
орасидаги муносабатларнинг кундан-кунга кескинлашуви ва
ҳоказолар янги жаҳон уруши хавфини вужудга келтирди ва
инсониятга тобора жиддийроқ хавф сола бошлади. Бундай
шароитда, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ўша даврнинг
илғор
кишилари
давлатлараро
муносабатлар,
геосиѐсий,
геостратегик муаммолар, миллий зиддиятларнинг сабаблари ва
қонуниятлари, янги шароитда давлатлараро муносабатларнинг
нормалари, ихтилофли ҳолатларни ҳал этишнинг турли йўллари ва
шу сингарилар тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб боришга
киришдилар.
У даврнинг энг илғор илмий арбоблари - сиѐсатшунослар,
тарихчилар, файласуфлар, ҳуқуқшунослар ва бошқа соҳаларнинг
вакиллари илмий-назарий тадқиқотларни жадаллаштирдилар.
Натижада геосиѐсат аста-секин академик фанга айланди ва
давлатлараро муносабатларнинг энг долзарб масалаларига жавоб
излашга киришди.
39
Do'stlaringiz bilan baham: |