Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Жан
Батист Дюбо
(1670-1742), 
Ипполит Адольф Тэн
(1828-1893) ва 
социолог 
Эдмон Демолен
(1852-1907) ҳам маҳаллий шароит, 
иқлим ва табиий муҳитнинг кишилар, халқлар ва жамиятга таъсири 
масаласини ўрганган. Улар ҳам халқнинг маданий ривожида 
мамлакат иқлими асосий омилдир, деган фикрга асосланганлар. 
Бироқ, айни чоғда, улар ижтимоий тузилмада географик ва иқлим 
омиллари билан бир қаторда халқнинг ирқий мансублиги, тийнати 
ва урф-одатлари ҳам муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблаганлар. 
Мазкур даврда немис олимлари И.Кант, Г.Ф.Ҳегель, А.Ҳумбольд 
ва К.Риттерлар ҳам географик детерминизм назариясини қабул 
қилган. 
Георг Фридрих Ҳегель
(1770-1831) “Тарих фалсафаси” асарида 
географик детерминизм назариясига мурожаат қилган ва халқлар 
ҳаѐтида географик омилнинг роли борасида кенг маълумот берган. 
Унинг тарих фалсафаси ҳақидаги маърузалар курсида “Жаҳон 
тарихининг географик асослари” номли алоҳида бўлим бор. Бу 
бўлимда у мамлакатларнинг “жаҳон тарихий ҳаракатига оид 
бўлмаган” табиий хусусиятларини географик омиллар билан 
асослаган. Муаллифга кўра, иссиқ ѐки ҳаддан ташқари совуқ иқлим 
бундай ҳаракатнинг сабабидир
2

Қомусий билим эгаси бўлган Ҳегель географик детерминизмни 
биринчи бўлиб ирқчилик билан боғлаган. Унинг фикрича, фақат 
Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШ аҳолисигина тарихий 
тараққиѐт тарқатувчилардир. Бошқа минтақалар ва жаҳоннинг ўзга 
қисмларининг халқлари, шу жумладан русларни у европаликлардан 
қуйида туради, деб ҳисоблаган. Мексика ва Перунинг тубжой 
аҳолисининг испанлар томонидан асорат қилинишининг сабабини
Ҳегель ҳиндуларнинг “барча ҳолларда, ҳатто бўйи жиҳатидан ҳам 
европаликлардан қуйи даражада эканлиги” билан изоҳлаган. 
Ҳегель Ер куррасида мавжуд бўлган у ѐки бу ижтимоий 
тузумни учта “географик тафовут” комбинацияси билан боғлиқ деб 
билган. Унинг фикрича, Ер юзи: 
-
чўл ва текисликликлардан иборат қуруқ ясситоғликлардан; 
-
паст текисликлар, кечув ўлкалари, суғорма ерлардан; 
1
Монтескье Ш. Избранные произведения. М., 1995,с.350. 
2
Гегель. Лекции по философии и истории. СПб, 1993. 


34 
-
бевосита денгиз соҳилида жойлашган мамлакатлардан 
иборатдир. 
Ҳегел мана шунга асосланиб, чўл ва ясситоғлик жойларда 
яшовчилар 
чорвачилик, 
паст 
текисликларда 
яшовчилар 
деҳқончилик ва саноат, ниҳоят, учинчи гуруҳга мансуб халқлар 
савдо ва денгизчилик билан шуғулланадилар, деган хулоса
чиқаради. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан Ҳегель патриархал 
мустақилликни биринчи, мулкчилик ва ҳукмронликни иккинчи, 
фуқаролик эркинлигини учинчи гуруҳга мансуб деб билган. 
Ҳегелнинг бу фикрлари кейинги йилларда фақат немис эмас, 
балки Ғарбий Европанинг кўпгина классик олимлари томонидан 
ривожлантирилган. 
XVIII асрнинг охири - XIX асрнинг биринчи чорагида немис 
геосиѐсатчиси 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish