Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

7.3.Геосиѐсатнинг категориялари 
Ҳар қандай илм соҳаси каби, геосиѐсатнинг мазмуни унинг 
илмий тушунчалари – категорияларида ўз аксини топади. 
Геосиѐсат сиѐсий институтлар, биринчи навбатда, давлатлар ва 
давлатлар иттифоқларининг макон устидан назорати асослари, 
имкониятлари, механизмлари ва шаклларини ўрганади. Бу фаннинг 
категориялари геосиѐсий макон характеристикасининг турли 
жиҳатларини, тузилмаси ва жўшқин ривожланишини акс эттириб, 
тадқиқотчилар учун мушкул ва жуда мураккаб геосиѐсий 
муаммоларни тушунишда ҳал қилувчи роль ўйнайди. 
Классик геосиѐсатда “категория” тушунчаси ҳеч қачон махсус 
тадқиқот объекти бўлган эмас. Шунинг учун ҳам геосиѐсатчилар 
географик омилларнинг жамиятнинг сиѐсий ва ижтимоий вазиятига 
таъсирини ўрганиш, сиѐсат ва макон, бошқа географик омиллар 
(табиий 
заҳиралар, 
аҳоли, 
ишлаб 
чиқарувчи 
кучларни 
жойлаштириш ва б.) орасидаги алоқаларни очиш учун 
геосиѐсатнинг ўз категориялари билан бирга, бошқа фанларнинг, 
масалан, география (геомакон ва унинг характеристикаси, 
географик муҳит, масофа ва б.), ҳарбий фанлар (кучлар мувозанати, 
таъсир доиралари, оралиқ зона, хавфсизлик минтақаси ва ҳ.к.), 
фалсафа (миллий манфаат, миллий ғоя, цивилизация ва б.) ва илмий 
зиддиятлар минтақасида ҳарбий куч борган сари тез-тез ишлатилмоқда. Бу шу билан боғлиқки, бутун 
сайѐрада замонамизнинг асосий қарама-қаршиликлари: хом ашѐ манбалари учун кураш, иқтисодий 
зиддиятлар, сотиш бозорлари учун кураш тобора кучайиб бормоқда. 
2
Маринченко А.И. Геополитика. М., 2009, с.7-8. 


239 
билимнинг 
бошқа 
соҳалари 
категорияларидан 
фаол 
фойдаланганлар. 
Кейинги 
дврларда 
классик 
геосиѐсат 
фан 
сифатида 
ривожлангани сари унинг категория ва тушунчалари ҳам тўхтовсиз 
кенгайиб, мазмунан бойиб борди. Масалан, баъзи классик 
геосиѐсатчилар мазкур фаннинг ҳарбий жиҳатларини белгилаш 
учун “геостратегия” атамасини ишлатишга ўтдилар. Бундан 
ташқари, анъанавий равишда “геостратегия”ники ҳисобланган 
“қуруқлик”, “денгиз”, “ҳаво макони”, “ҳаво кучолари” сингари 
атамалари геосиѐсат тилига киритилди. 
Қатор геосиѐсий тушунчаларнинг илмий истилоҳга киритилиши 
инглиз-саксон ва континентал европа классик геосиѐсат 
асосчиларининг ижоди билан боғлиқдир. Чунончи, Макиндер 
“Ҳартланд”, “жаҳон сиѐсатининг ўқи”, Спаймен “Римланд”, “соҳил 
минтақаси”, Шмитт “денгиз ва қитъа кучлари”, “талассократия ва 
теллурократия”, Мэҳен, Данилевский, Милютин ва бошқалар 
“атлантизм”, 
“евроосиѐчилик”, 
Ҳаусҳофер 
“қитъа 
блоки” 
атамаларини киритди ва ҳ.к. 
Геосиѐсий тафаккурнинг кейинги ўзгаришлари ва ҳозирги 
тараққиѐти фонида унинг намояндалари бу фан тушунчалари ва 
категорияларини кенгайтириш ва бойитишга алоҳида аҳамият 
беришмоқда. 
Ҳозирги 
жаҳон геосиѐсий тузилмасининг асослари ва 
характеристикасини, глобаллашаѐтган ва трансмиллийлашган 
дунѐда давлатлараро геосиѐсий муносабатларни бошқаришни, 
миллий ва давлат манфаатларининг мувозанати, тартибот ва 
динамизми, халқаро ва минтақавий интеграция жараѐнларининг 
йўналишларини фақат геосиѐсий тушунчалар ва категорияларни 
аниқ-равшан, атрофлича тушуниш ва тасниф қилиш йўли 
билангина амалга ошириш мумкин.
Тадқиқотчилар 
геосиѐсат фан сифатида шаклланган ва 
ривожланган барча босқичларда 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish