Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

геосиѐсат предмети 
сирасига киритишади. 
Ҳозирги босқичда, шунингдек, а
хборот уруши, субъектлараро 
ахборот-психологик 
таъсир, 
жамоатчилик 
фикрини 
шакллантириш 
ва бошқа масалаларни ҳам геосиѐсат предмети 
қаторига киритиш лозим бўлади. 
Кўряпмизки, геосиѐсат предмети доимо ўзгараѐтган бўлса-да, 
унинг объекти муайян маънода барқарорлигича қолмоқда. 
Жаҳон сиѐсати глобал, кўп қутбли, кўп ўлчамли ва кўп 
даражали характер касб этгани муносабати билан бугунги кунда 
исталган бир давлатнинг “реал статуси” фақат унинг макони 
катталиги ва аҳолисининг кўплиги билан белгиланиши энди 
мумкин бўлмай қолди. Бу “статусни” аниқлаш учун геосиѐсат 
комплекс ва кўп даражали тадқиқот 
олиб бориши лозим. 
Ҳозирги геосиѐсат, 
шунингдек, давлатнинг узоқ муддатли 
миллий манфаатлари, унинг макон характеристикаси билан шу 
асосда ўтказадиган сиѐсатининг ўзаро боғлиқлигини тадқиқ 
этиши билан ҳам шуғулланиши керак.

Давлатнинг миллий манфаатлари ва шу асосда ўтказадиган 
сиѐсати тушунчаси умуман субъектив характерда бўлиб, одатда, 
давлатлар раҳнамоларининг характери, уларнинг дунѐқараши, 
атрофдаги оламга муносабати, ўз мамлакати манфаатлари ва 
имкониятларини қандай баҳолаши, қайси стратегик доктринага 
мойиллиги билан белгиланади. 
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб илмий-техника инқилоби 
натижасида 
техник-иқтисодий жараѐнлар
ни ҳам геосиѐсат 
предметининг янги элементлари қаторига қўшишди. Ўтган аср 
охирларида 
фан-техника тараққиѐти, табиий қазилмаларни қазиб 
олиш ва қайта ишлаш, чиқиндиларни йўқ қилиш, экология 
масалалари, меҳнатнинг ижтимоий тақсимоти, унинг меҳнат 


236 
бозорида сотилиши, иқтисодий жараѐнларнинг глобаллашуви
нинг 
жаҳонда шаклланаѐтган геосиѐсий вазиятга таъсири янада кучайди. 
Халқаро савдо, капитал ва инвестицияларнинг давлатларо 
ҳаракати, ишчи кучи ва валютанинг жойлаштирилиши, ахборот 
оқимининг фаоллашуви ва шунга ўхшаш бошқа жараѐнларда ҳам 
глобаллашув юз бераѐтгани яққол кўриниб турибди. 
Кўрсатилган жараѐнлар халқаро ҳаѐтнинг барча соҳаларига 
борган сари кўп ўзгаришлар киритмоқда. Бугуннинг ўзидаѐқ 
тахмин қилиб айтиш мумкинки, XXI асрда иқтисодий омиллар 
кишилар ҳаѐтига борган сари каттароқ таъсир кўрсатади, 
давлатлараро зиддиятлар орасида иқтисодий зиддиятлар биринчи 
ўринни мустаҳкам эгаллайди. Бунда кўрсатилган иқтисодий 
зиддиятларни ҳал этиш учун ҳарбий ва ҳарбий-сиѐсий кучдан 
фойдаланиш ҳеч ҳам истисно қилинмайди. Бу эса, ўз навбатида, 
мамлакат иқтисодиѐтига боғлиқ бўлади. 
Иқтисодий 
жараѐнлар, фан-техника тараққиѐти асрлар 
мобайнида шаклланган геосиѐсий ва геостратегик қадриятлар, 
тушунчалар ва мақсадларни ўзгартирибгина қолмай, балки айни 
чоғда атроф муҳитга, экологик вазият, инсоннинг ўзи ва умуман 
жамиятга (ижтимоий вазиятнинг ўзгариши, табиий ресурслар, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
жойлаштирилиши, 
ишчи 
кучидан 
фойдаланиш, янги шаҳарлар қурилиши ва ҳ.к.) борган сари 
каттароқ таъсир кўрсата бошлайди. Шунинг учун ҳам ҳозирги 
вақтда геосиѐсий тадқиқотлар ва амалий тавсиялар беришда 
геосиѐсий вазиятнинг иқтисодий омилларини ҳамиша ҳисобга 
олиш лозим. 
Геосиѐсатнинг миллий хавфсизлик сингари асос тушунчаси 
билан бирга иқтисодий манфаатлар барча даражадаги ва шаклдаги 
халқаро муносабатлар ўрнатишда биринчи қаторга чиқади. 
Сайѐрада юз бераѐтган глобал иқтисодий жараѐнларнинг юқори 
даражада 
ўзгарувчанлиги 
ҳозирги 
геосиѐсий 
вазиятнинг 
беқарорлигига сабабчи бўлади. 
Ҳозирги 
геосиѐсатда 
мамлакатларнинг 
географик 
ва 
геостратегик фаолияти ҳам муҳим ўрин эгаллайди. 
Бироқ ҳозирги жаҳоннинг геосиѐсий аҳволини, давлатлар ва 
халқлар ўртасидаги муносабатларни, жаҳон муносабатлари ва 
жаҳон сиѐсатида мамлакат ѐки мамлакатлар гуруҳининг ўрнини 
фақат санаб ўтилган омиллар билангина батафсил тавсифлаш, узил-
кесил белгилаш мумкин эмас. 


237 
Замонамиз геосиѐсатига катта таъсир кўрсатадиган ва унинг 
тадқиқ объекти бўлиб хизмат қиладиган бошқа бир қанча жиддий 
омиллар ҳам мавжуд. Буларни тадқиқотчилар қуйидаги гуруҳларга 
бўладилар: 
Жаҳон аҳолисининг маълумот ва маданият даражасининг тобора 
юксалиб бораѐтгани; янги технологияларни амалда оммавий 
қўлланиш, 
глобал 
иқтисодиѐт, 
фан, 
ҳарбий 
саноатнинг 
трансмиллийлашиб бораѐтгани ва ҳ.к.; 
Маданиятлар 
даражасининг 
жиддий 
юксалиши 
ва 
цивилизациялар тараққиѐтининг жаҳон динларининг аҳволига 
жиддий таъсир кўрсатаѐтгани, синфий ва “совуқ уруш” тугаганидан 
кейин жаҳон динларининг халқаро оламнинг геосиѐсий 
мувозанатига таъсири тобора ошаѐтгани; 
Давлат сиѐсий режимининг фаолияти самарали бўлишининг, 
фуқароларнинг тафаккур ва ҳукмрон табақа омилкорлик 
даражасининг, жамият томонидан қонунлар ва ижтимоий 
нормаларни ҳурмат қилиш анъанасининг геосиѐсий вазиятга 
таъсири кучайиши; 
Фан-техника тараққиѐти ривожи натижасида ўтган асрларда 
асосий бўлган айрим-айрим геостратегик ва географик мудофаа 
элементларининг: катта ҳудуд, чегарларни қўриқлашда океан, 
денгиз, тоғ, дарѐ, ўрмон ва тепаликларнинг роли масаласи ҳозирги 
даврда ўз долзарблигини йўқотгани; 
Электрон ва рақамли алоқа воситаларининг ривожи натижасида 
кўпгина анъанавий коммуникацияларнинг аҳамияти жиддий 
равишда пасайиши, бунинг ўрнига энергия заҳираларини ташишда 
қувурлар, кемачилик, танкерлар, темир ва ҳаво йўлларининг роли 
хийла ошгани; 
Халқаро майдонда эндиликда катта мамлакатлар эмас, балки 
жиддий илмий, ахборот ва инновация қудратига, ривожланган 
технология ва кенг молиявий воситаларга эга бўлган мамлакатлар 
муҳим роль ўйнаѐтгани; 
Геосиѐсий ва минтақавий масалаларни ҳал қилишда кейинги 
даврда ҳарбий кучни ишлатиш, “маҳаллий урушлар” сонининг 
кўпайиши, жаҳонда қуролланиш пойгасининг кучайиши, замонавий 
қуролли кучларга, уларнинг таълими, таъминоти ва бошқарувига 
талабнинг янада ошиши
1

1
Бу ерда гап Фаластин-Исроил зиддияти, Ироқ, Югославия, Чеченистон, Қорабоғ урушлари, Россия-Грузия, 
Абхазия, Жанубий Осетия ва бошқа зиддиятлар устида бормоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 


238 
Ядро 
қуролига эга бўлган давлатларнинг кўпаяѐтгани 
инсониятнинг ҳозирги вақтдаги асосий ташвишига айлангани; 
Борган сари халқаро ҳакам ролини ва ҳуқуқини ўзиники қилиб 
олаѐтган НАТОнинг аста-секин Шарққа томон кенгайиши ва 
бунинг натижасида Евроосиѐдаги айрим мамлакатлар (Россия, 
Хитой ва б.)нинг буни ўзларига таҳдид деб билиб, хавфсизликни 
таъминлашнинг янги чораларини кўраѐтганликлари; Жануби-
Шарқий Осиѐ мамлакатларидаги демографик вазиятнинг ўзгариши 
(аҳолининг тез суръатлар билан кўпайиши) натижасида бу 
минтақада иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий, экологик ва бошқа 
муаммоларнинг чуқурлашуви ва буларнинг “буюк кучлар”нинг 
жаҳондаги геосиѐсий мувозанатига жиддий таъсир кўрсатиши ва 
ҳоказо
2
.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish