Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Биринчиси
– идеократия.У Евроосиѐда ҳар бир фуқаро ва 
давлат олий мақсадларга хизмат қилиши учун евроосиѐчиликни 
уларнинг мафкурасига ва олий маънавий миссиясига айлантириш 
керак, деб ҳисоблайди. 
Иккинчиси
– евроосиѐчилик ҳаракати Евроосиѐ танлови деб 
аталадиган ҳаракатни шакллантириши лозим. Бу Евроосиѐнинг 
алоҳида “ландшафт шароити”дан келиб чиқади ва коллектив 
масъулият, ўзаро беғараз ѐрдам, кучли ирода, аскетизм, сабр-чидам, 
бошлиқларга сўзсиз бўйсуниш сингари хислатларни ўз ичига 
олувчи алоҳида ахлоқни талаб қилади. 
 Учинчиси
– демотия. Бу евроосиѐчиликнинг ҳуқуқий
платформаси негизида турадиган тушунчадир. У қадимги юнон ва 
инглиз демократиясидан фарқли ўлароқ, тамоман янги демократик 
норма бўлиши керак. У либерал демократиядан нусха 
кўчирмаслиги ѐки Россиянинг ўтмишдаги деҳқонча ўз-ўзини 
бошқарув ва ер кенгашлари системасига ўхшамаслиги даркор. 
Демотия евроосиѐча ўзига хос авторитаризмга ва иерархик 
бошқарув системасига таяниши керак. 
Дугиннинг фикрича, Россия Шарқдан ҳам, Ғарбдан ҳам фарқ 
қиладиган ўзига хос маданият эгасидир. Бу маданият негизида 
Евроосиѐ Ғарби ва Евроосиѐ Осиѐсининг қадриятлари туриши 
лозим. Ўз миллатчилик геосиѐсий қарашларидан келиб чиққан 
Дугин Россияни “тарихнинг ўқи” деб эълон қилади, барча жаҳон 
цивилизациялари бу ўқ атрофида айланар эмиш. 
Шунинг учун, деб даъво қилади Дугин, евроосиѐчилар фақат 
мана шу мамлакат аҳолисига суянибгина қитъа устидан тўла 
назорат ўрнатишлари мумкин. 
Россиянинг янги геосиѐсий йўналишлари орасида Дугин 
қарашларидан фарқли ғояларни ўртага қўяѐтган оқимлар ҳам бор. 
Масалан, геосиѐсатчи 
Р.Ф.Туровский
классик геосиѐсатчиларнинг 
Қуруқлик ва Денгиз орасида абадий кураш бориши тўғрисидаги 
қарашлари эндиги шароитларга тўғри келмай қолди, чунки бугунги 
кунда давлатларнинг ижтимоий, сиѐсий, маданий ҳаѐтида, уларнинг 
тузилмасида иккита маданият элементлари бирлашиб кетган, 
шунинг учун бундай курашнинг давом этиши мумкин бўлмай 
қолди, деб қайд қилади. Тарих шуни кўрсатадики, бугунги кунда 
давлатларни қуруқлик ѐки денгиз мамлакати дея аниқ тавсифлаш 


193 
мумкин эмас, чунки қуруқлик давлатларининг денгизга чиқиш 
йўлига эга бўлиш ѐки денгиз давлатларининг қуруқликка эҳтиѐжи 
трансмиллий характерга эга бўлиб қолди
1
.
Россия коммунистларининг раҳнамоси 
Г.А.Зюганов 
янги 
евроосиѐчиларнинг ғояларига яқин қарашларни намоѐн этаѐтган 
геосиѐсатчилардан биридир. У советлардан кейинги маконда Катта 
Евроосиѐ давлати (бирлашмаси)ни барпо этиш билан Россия 
Болқон мамлкатлари, Араб дунѐси ва аксиламерика кайфиятидаги 
бошқа яқин ўлкаларни бирлаштириши ва бу билан реал ва 
жозибали геосиѐсий омилни барпо этиши мумкин, деб ҳисоблайди. 
“Мувозанатлашган дунѐ” тезисидан келиб чиққан ҳолда, Зюганов 
ўзини Катта Ҳудуд омили асосида “жаҳон куч марказлари”нинг 
геосиѐсий мувозанатини 
сақлаш 
ҳамда 
жаҳон 
халқлари
манфаатларини баравар таъминлаш йўлини топиш тарафдори 
сифатида кўрсатди. У Россия ўз давлатчилигини бўҳрондан 
чиқариш, янги тамойиллар ва технологиялар асосида олдинги 
маънавий чегараларини барпо этиш йўли билан АҚШга қарши янги 
геостратегик куч – қутб шакллантириши мумкин, деб ҳисоблайди. 
Бу жаҳонда сиѐсий ва ҳарбий мувозанатни сақлаш учун етарли 
бўлади
2

Қозоғистон президенти 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish