Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

гармоник 
деб атаган. 
Улар фақат яшаш учун ишлайдилар ва бошқа эҳтиѐжлари йўқдир. 
Иккинчи типдаги кишилар “экстремал энергия” эгасидирлар. 
Уларга Гумилев пассионар (passio – латинча сўз бўлиб, “эҳтирос” 
деган маънони англатади) инсонлар дея ном берган. Бундай 
кишилар ўз идеали йўлида ҳар нарсага шай турадилар ва бутун 
умри бўйича пассионар шаклда яшайдилар. 
Учинчи тип кишилар талаб этилганидан кўра янада озроқ 
пассионарлик намойиш этадилар, улар асосан “ишламаслик учун” 
яшайдилар ва ўз эҳтиѐжларини бошқалар ҳисобига қондирадилар. 
Бундайларни муаллиф субпассионар, тушкун гуруҳга киритган. 


183 
Гумилевнинг фикрича, ҳар бир халқ ва этноснинг таркибида 
юқоридаги типларнинг нисбати вақт ўтиши билан ўзгариб боради. 
“Индивидларнинг 
пассионарлиги 
кенг 
ѐйилган 
халқларда 
пассионарлик турткиси майдонга келадики, бу унинг миллий 
ташаббускорлигини анча кучайтиради. Агар халқнинг кўпчилиги 
пассионар туртки эгаси бўлса ва табиий кўпайиш натижасида 
унинг сони тобора ортса, у ҳолда этноснинг хатти-ҳаракати 
ўзгаради, ташаббускорлиги ва фаоллиги кескин кучаяди. Кундан-
кунга ортган ошиқча пассионар энергия нимагадир сарфланиши 
лозим. Бу қувват қандайдир бунѐдкорлик мақсадларига ҳам, 
вайроналик мақсадларига ҳам сарфланиши мумкин”. 
Муаллифнинг айтишича, халқ биокимѐвий энергияни норма 
даражасида олса ва асосан насл давом эттириш мақсадида яшаса, бу 
этнос тажовузкор бўлмайди ва ўз ҳаѐтидан мамнун яшайди. Этнос 
нормадан ошиқча энергия олса ва пассионарлар сони кўп бўлса, 
этник фаоллик кучаяди ва кишилар ҳар нарсага тайѐр бўладилар. 
Бундай фаоллик гоҳо шунга олиб борадики, раҳнамо-
пассионарлар, кейин бўлса, уларнинг авлодлари (урушда, 
инквизиция гулханида, ўзаро қирғинларда) йўқ бўлиб кетади. 
Шундан кейин этноснинг бу гуруҳи яна биринчи гуруҳ ҳолига 
қайтади ва фақат “ўз ҳаѐтини давом эттиришга ҳаракат қиладиган 
ва ўз ҳаѐтидан мамнун халққа” айланади. 
Пассионар туртки лаҳзасидан (сокин кўпайиш даврида илк 
пассионарларнинг пайдо бўлишидан) янги мувозанат ҳолигача 
қайтишгача бўлган даврни Гумилев гомеостаз деб атайди. Бу давр 
тахминан 1200-1500 йил вақтни қамраб олади. Бу вақт ичида 
пассионарлик кескин ўсади ва кўтарилиш босқичи бошланади. 
Этник система тузилмаси доимий равишда мураккаблашиб боради 
ва тарқоқ субъектлардан (табақалардан) ягона янги этнос вужудга 
келади. Пассионарлик чўққисига етган вақтда айрим-айрим, хулқ-
атвори ва маданияти бир-бирига яқин этнослардан ташкил топган 
ягона этник дунѐ – улкан этнос вужудга келади. Кейинги этник 
тарихда тескари жараѐн юз беради – пассионарликнинг чўкиши 
натижасида вужудга келган улкан этнос емирилади. 
Этник пассионарликнинг чўкиши шу билан боғлиқки, авлоддан 
авлодга ўтган сари жўшқин пассионар кишилар тобора камайиб 
боради, улар томонидан барпо этилган ижтимоий система 
тараққиѐтдан орқада қолади, чунки унинг фаолияти табиий муҳитга 
қараганда янада сустлашади. Этнос борган сари ларзага тушади, 


184 
янада оғир шартларга мослашиш, доим ўзгариш мажбуриятига 
гирифтор бўлади ва бунга кўникади. Агар бу жараѐн яхшилик 
билан тугаса, этнос этногенезнинг кейинги – инерцион босқичигача 
яшаш имконига эга бўлади. Бу босқичда пассионарлик аста-секин 
сўнади ва кишилар фақат моддий ва маданий неъматлардан 
завқланиб яшайдилар холос. Лекин пассионарлик танг нуқтадан 
пастга тушадиган бўлса, инсонларнинг моддий неъматлардан ҳис 
қилаѐтган алдамчи беҳбудлиги ўз пассионарлари томонидан йўқ 
қилинади ва этнос воқелик сифатида йўқ бўлади, омон қолган баъзи 
кишилар бўлса, ѐ ассимиляцияга дучор бўлиб, янги этносга 
айланади, ѐки умрининг охирига қадар этник қолдиқ сифатида 
мавжуд бўлади. 
Гумиливнинг айтишича, этногенез босқичларининг алманишуви 
ѐки ўтиш босқичлари этнос ҳаѐтида энг оғир лаҳзалардир. Ўтиш 
босқичи – пассионарлик даражасининг ўзгариши, янги босқичга 
мослашиш учун хулқ-атвор ақидаларининг психологик жиҳатдан 
кескин ўзгариши билан боғлиқ бўҳрондир. 
Тадқиқотчилар Гумилев назариясининг айрим масалалари 
баҳсли характерда бўлса-да, умуман унинг великороссларнинг 
этногенези ва давлатчилиги шаклланиши масалаларига ѐндашуви 
мутлақо тўғри деб ҳисоблайдилар. Гумилевнинг фикрича, 
“великоросслар пассионарликнинг буюк турткиси остида турк-
славян бирлиги асосида майдонга келган алоҳида этносдир”. Бу 
тезиси билан у турк этнослари яшайдиган ерлар устидан рус 
назорати ўрнатишни ўзига хос тарзда амалда асослаб берди. 
Гумилев у ѐки бу ландшафт, табиий шарт-шароитнинг этнос 
шаклланишига таъсирини, этнослараро алоқаларнинг шакллари ва 
ўзига хос хусусиятларини ҳам изоҳлаб берди.У бундай 
алоқаларнинг учта асосий турини ажратиб кўрсатди: 
Симбиоз
– этносларнинг қўшилиши. Бунда ҳар бир этнос ўз 
экологик ҳудудини, ўз ландшафтини эгаллаб туриши билан бир 
чоғда миллий ўзига хослигини ҳам тўла сақлаб қолади. Симбиозда 
этнослар ўзаро алоқада бўлади ва бир-бирини бойитади. У 
халқларнинг ҳаѐтий имкониятларини кўпайтиради, мамлакатни 
қудратли қилади. 
Ксения
– мослашиш, уйғунлашиш. Бунда “меҳмон” этнос 
бошқасининг ҳудудида яшайди. “Меҳмон” ажратилган ҳолда 
яшайди, “хўжайин”нинг этник системасини бузмайди. Ксениянинг 
борлиги уни қабул қилган этнос учун бетаҳликадир. Аммо 


185 
“меҳмон” яккаланиш қобиғидан чиқадиган бўлса, у ҳолда у 
химерага айланади. 
Химера
– бирлаштириб бўлмайдиган нарсани бирлаштиришдан 
иборат. У улкан этносларга мансуб икки этнос ягона маконда 
аралашиб яшаган ва қадриятлари бир-бирига уйғун келмаган 
тақдирда майдонга чиқади. Бундай ҳолларда қон тўкилиши, 
вайронгарчилик, бу этнослардан бирининг ѐки иккаласининг ҳам 
ҳалокати муқаррардир. Этносларнинг бўлиниб кетиш жараѐни 150-
200 йил ва ундан кўроқ давом этиши мумкин
1


Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish