Биринчиси
,
рус этносининг геосиѐсий бутунлиги, роман-
герман этномаданий платформасидан Шарқда, Европа ва Хитой
орасида жойлашуви.
Иккинчиси
,
Россиянинг катта ҳудудларга, Сибирь ва Узоқ
Шарқнинг ўзлаштирилмаган ҳудудларига эгалиги ва бу ерлар
воситасида Шарқдан келиши мумкин бўлган таҳдидлардан
сақланиш имконияти.
Учинчиси
,
Россия ҳудудининг роман-герман Европасидан буюк
халқлар ва ҳудудлар, Шарқий Европа славянлари билан
ажралганлиги.
Цимбургскийнинг айтишича, “Россия ороли” фақат геосиѐсий
ўзига хослиги билангина эмас, айни чоғда келажакдаги тараққиѐт
истиқболлари ва геосиѐсий статуси билан Ғарб мамлакатлари ва
бошқа қўшнилар билан муносабатларни белгилаш имконига эгадир.
Цимбургскийнинг фикрича, “орол геосиѐсий доктринаси” Россия
учун буюк империячиликдан тўла воз кечишни, барча куч-
ғайратларни “Россия ороли”нинг ичдан жадал ривожланишига
йўналтиришни, Урал ортидаги ҳудудларни ўзлаштириш ва бу
197
ерларга аҳолини ерлаштиришни ҳам билдиради. Унинг қайд
қилишича, Россия геосиѐсати улкан устувор вазифалар ўрнига
ички, минтақавий вазифаларни қўймоғи даркор. Олим большевик
давлатчилиги билан бирга Россия тарихининг 280 йиллик улуғ
империячилик босқичи ҳам барҳам топди, деб ҳисоблайди
1
.
Цимбургский
ўз тадқиқотлари соҳасини “цивилизацион
геосиѐсат” деб атайди. Бироқ мазкур назария америкалик
геосиѐсатчи Ҳантингтоннинг “цивилизацион ѐндашув”идан анча
фарқ қилади. Асосий фарқ шундаки, Ҳантингтондан фарқли
ўлароқ, Цимбургский доктринаси сайѐравий характерда эмас ва
асосан Россияга татбиқ этилгандир. Бундан ташқари, унинг
америка цивилизацион ѐндашувидан яна бир фарқи – Россия
геосиѐсатчиси янги цивилизация айни Евроосиѐ маконида
шаклланади, дейди. У Ғарбий Европанинг роман-герман, Яқин ва
Ўрта Шарқнинг араб-эрон ҳамда Россия, Хитой, Ҳинд
цивилизацияларини
ажратиб
кўрсатган.
Цимбургскийнинг
айтишича, СССР қулаганидан кейин бу цивилизациялар ўртасида
суверен ҳудудларнинг “оралиқ белбоғи” вужудга келган. Бу
“белбоғ” Евроосиѐ қитъасидан бошланиб, Польша, Болтиқбўйидан
Помир ва Тянь-Шангача узаниб, бутун Шарқий Европани,
Болқонни, Кавказ ва Марказий Осиѐни ўраб олган. Евроосиѐнинг
барча цивилизацияларини боғловчи роль ўйнайдиган бу “белбоғни”
Цимбургский “Буюк Лимитроф” деб атаган. Евроосиѐчилардан
фарқли ўлароқ, Цимбургский Россия Евроосиѐнинг бунѐдкори
эмас, балки вайрон этувчисидир, деган. Буюк Лимитроф – аввалги
Евроосиѐнинг омон қолган ягона цивилизация бирлашмасидир ва
келажакда жаҳон сиѐсатининг ва геосиѐсатининг иккинчи қутби
айни шу ерда яратилиши мумкин
2
.
Кўряпмизки, Цимбургский Россияни Европа Иттифоқи ва
Осиѐ-Тинч океани минтақаси ўртасида боғловчи “геосиѐсий ўқ” деб
ҳисоблаган, унинг келажакда бу буюк ҳудудлар ва маданиятларни
бирлаштириб, янги ҳарбий-сиѐсий ва геостратегик омилга айлана
олишини тахмин қилган.
Цимбургскийнинг геостратегик доктринаси муайян маънода
америкалик геосиѐсатчи З.Бжезинскийнинг Евроосиѐ геосиѐсий
доктринасининг альтернативасидир. Бжезинский ҳам келажакда
жаҳонга раҳбарлик қиладиган давлат ѐки куч биринчи навбатда
1
Цымбургский В.Л. Остров Россия. Перспективы российской геополитики. // Полис, 1993, « 5, с.3.
2
Цымбургский В.Л. Земля за великим Лимитрофом // Бизнес и политика. 1995, № 9.
198
Евроосиѐни
(Бжезинскийнинг
Евроосиѐ
харитаси
Цимбургскийнинг харитасига мос тушади) эгаллаши, унинг чиқиш
йўллари, нақлиѐт-коммуникация,энергетика ва бошқа стратегик
пунктларини, шунингдек Шарқ ва Ғарбни боғловчи йўлакларни
назорат этиши керак, деб ҳисоблайди.
Шундай қилиб, Россиянинг ҳозирги геосиѐсатида геосиѐсат
фанига маълум барча йўналишларни: ғарбчилар ва аксилғарбчилар,
евроосиѐчилар
ва
аксилевроосиѐчилар,
миллатчилар
ва
байналмилалчилар, динчилар ва миллатчи-социалистлар ва шу
кабиларни учратиш мумкин.
199
Do'stlaringiz bilan baham: |