Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Нурсултон Назарбоев 
томонидан 
илгари сурилган собиқ СССРнинг республикалари ва Жануби-
Шарқий Осиѐнинг бир қанча давлатлари кириши мумкин бўлган 
“Евроосиѐ Иқтисодий Иттифоқи” ғояси янги евроосиѐчиликнинг 
яна бир оқими бўлди. Бу ғояни рўѐбга чиқариш геоиқтисодий 
нуқтаи назардан кўрсатилган давлатларнинг ўзаро иқтисодий
таъсирини 
янада 
кучайтириши, 
шунингдек 
ҳамкорликда 
трансмиллий иқтисодий, нақлиѐт, коммуникация ва бошқа 
лойиҳаларни 
амалга 
ошириш 
йўли 
билан 
“иқтисодий 
евроосиѐчилик”
сиѐсатини ўтказишга кўмаклашиши мумкин.
Янги евроосиѐчиларнинг бошқа бир гуруҳи кўпроқ 
“миллатчи 
евроосиѐчилик 
ғоялари” 
билан 
чиқиб, 
илк 
рус 
евроосиѐчиларининг меросини ўрганишга, уни Россиянинг ҳозирги 
ҳаѐтига татбиқ этишга чорламоқдалар, асосан буюртма шаклидаги 
миллатчи-шовинистик 
характердаги 
тезисларни 
ўртага 
ташламоқдалар, рус ва туркий халқларнинг, бу минтақада яшовчи 
барча аҳолининг этномиллий ҳис-туйғуларини қитиқламоқдалар. 
1
Туровский Р.Ф. Политическая география. М., 1999, с.36. 
2
Зюганов Г.А. Россия – Родина моя. М., 1998, с.158. 


194 
Россия 
либерал-демократик 
партиясининг 
раиси 
В.В.Жириновский 
бу оқимнинг раҳнамосидир. У “Жанубга сўнгги 
ҳужум” (Москва, 1994) ва бошқа кўпгина китоблари ҳамда 
мақолаларида Россиянинг ҳозирги геосиѐсий вазияти ва келажак 
режаларини ўзига хос тарзда изоҳламоқда
1
.
АҚШ, Япония ва Хитой каби буюк давлатлар билан Россияни 
қиѐслар экан, Жириновский Россия бу давлатлардан жуда кучли ва 
улардан олдинда турибди, дея даъво қилади. Ўз миллатчилик 
қарашларидан келиб чиққан ҳолда у ҳозирги босқичда Россиянинг 
асосий геосиѐсий вазифаси унга хавф солаѐтган миллий-диний, 
маданий-тарихий ва бошқа хатарли тенденцияларни йўқ қилишдир, 
деган хулосага келади. Унинг фикрича, гўѐ СССР қулагандан кейин 
бу таҳдидлар янада кучайган, натижада Туркия ва Эрон 
советлардан кейинги маконга кўпроқ аралашадиган бўлиб қолган 
ва Ўрта Осиѐ ва Кавказортининг мусулмон аҳолиси орасида 
аксилроссия фаоллиги ошган эмиш. 
Жириновский Россияга СССР вақтида барпо этилган барча 
нақлиѐт коммуникациялари ва ташқи дунѐга ўтиш йўлларини 
зўрлик йўли билан ўз назорати остига қайтаришни, Болтиқ денгизи 
ва 
Қора 
денгиз 
йўналишидаги 
ўз 
ташқи 
сиѐсатини 
фаоллаштиришни таклиф қилади. 
Жириновскийнинг 
рус 
сиѐсатига 
ѐндашуви 
“буюк 
давлатчилик”, 
великорус 
миллатчи-шовинистик 
ғояларга 
асосланади. У шу ғоялар асосида МДҲ мамлакатлари, Афғонистон, 
Покистон, Ҳиндистон ва Ҳинди-Хитой океани ҳудудларини ишғол 
этиш таклифини илгари суради.
Россия 
геосиѐсатида 
евроосиѐ-миллатчилик 
геосиѐсат 
оқимининг Жириновскийдан бошқа намояндалари ҳам бор.Улардан 
айримлари 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish