Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Евроосиѐ маданияти ва цивилизацияси



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Евроосиѐ маданияти ва цивилизацияси: 
П.Н.Савицкийнинг 
“тараққиѐт ери” назариясида Евроосиѐ-Россиянинг маданий ва 
цивилизация асослари, унинг маданий тараққиѐтининг асосий 
характеристикаси оригинал шаклда баѐн этиб берилган эди. Бунда 
айрим тадқиқотчилар П.Н.Савицкий ва И.С.Трубецкойнинг 
Евроосиѐ ѐндашувига Н.Я.Данилевский алоҳида таъсир кўрсатгани 
яққол 
кўриниб 
туради, 
дейишади. 
Евроосиѐчиликнинг 
шаклланишига Данилевский ғояларининг таъсири, айниқса, 
Н.С.Трубецкойнинг “Европа ва инсоният” асарида кўзга яққол 
ташланади. 
Н.Я.Данилевский
нинг “маданий-тарихий типлар” назарияси 
Европанинг универсал тарихий концепцияларига тубдан зиддир. 
Гап шундаки, Данилевскийга қадар Европа тарихида Россиянинг 
ўзининг ва Евроосиѐдаги мустамлакалари, қўшниларининг тарихи, 
генезиси, маданиятига алоҳида ўрин ажратилмасди ва бутун 
Евроосиѐ минтақасининг тарихи “Шарқ халқлари” номи остида 
Европа тарихига илова тарзида ўрганилар эди. 
Данилевский 
томонидан 
тақдим 
этилган ва 
алоҳида 
цивилизациялар эгаси – “маданий-тарихий типлар”ни ўндан кўпроқ 
турга ажратишга асосланган маданият типларининг полицентризми 
(кўп марказлилиги) жаҳон тараққиѐти тарихининг бутун ранг-
баранглиги ва вариантларининг турли-туманлигини кўриш 
имконини берди
1

Тадқиқотчиларнинг фикрича, рус маданияти ва жаҳонда 
цивилизациялар ривожи масаласига қарашларида Данилевский 
билан евроосиѐчилар ўртасида жиддий тафовутлар бор эди. 
Чунончи, Данилевский Россия, Евроосиѐ, барча руслар ва 
славянларни ягона славян маданий-тарихий типига оид деб билган. 
Евроосиѐчилар бўлса, Россия ва русларни алоҳида ижтимоий-
маданий дунѐга оид, турли маданиятлар ва тамаддунларнинг 
уйғунлашиб кетиши натижасида майдонга келган ўзига хос ва 
бетакрор Евроосиѐ маданиятининг соҳиблари деб ҳисоблаганлар. 
Бундан ташқари, Данилевский Россия ва Европанинг сиѐсий, 
иқтисодий, ҳарбий манфаатлари, худди уларнинг маънавий 
қадриятлари сингари, бир-бирига тубдан зид, деган хулосага 
келган. У Россиянинг манфаатлари Европа манфаатларидан 
бошқача бўлибгина қолмай, балки тамоман бир-бирига зиддир, 
бинобарин, сиѐсий маънода Россия Европа бўлмайгина қолмай, 
1
Данилевский Н.Я. Россия и Европа. М., 1991 // Геополитика.Антология. М., 2006, с.710-711. 


173 
айни вақтда аксилевропадир, деган. Унинг бу аксилевропа 
тушунчасини евроосиѐчилар қисман маъқулласалар-да, аксилтурк 
қарашларини қатъиян рад қилганлар
2

Масалан, 
“Чўл ва ўтроқ ҳаѐт”
мақоласида рус маданиятига 
“турончилик” нуқтаи назаридан қараган П.Н.Савицкий мўғул-
татарларнинг 
Евроосиѐ 
маданияти, 
давлатчилиги 
ва 
геостратегиясини ривожлантиришдаги ролини, умуман, ижобий 
баҳолаган, бу эса Данилевский давомчиларининг ва барча рус 
миллатчиларининг қаттиқ танқидига дуч келган. Бу ўз-ўзидан 
тушунарли, албатта. Савицкий мўғул-татарлар туфайли Россия ўз 
геосиѐсий мустақиллигига эришди ва агрессив роман-герман 
дунѐсидан маънавий мустақиллигини сақлаб қолди, деб ѐзган эди. 
Савицкий ўзининг “татарлар бўлмаса, Россия ҳам бўлмас эди” 
деган асосий тезисини геосиѐсий ва геостратегик маънода мўғуллар 
Евроосиѐнинг Европа қисми ўрмон минтақасида яшайдиган 
кўпдан-кўп халқлар ва жамиятларни, Евроосиѐнинг саҳро ва 
чўллардан иборат Осиѐ ҳудудларини яхлит қилиб бирлаштирди ва 
шакллантирди, деган фикр билан асослайди. Бундан ташқари, 
маконни қитъа ўлароқ ҳис этишни Ғарбий Европанининг денгизни 
ҳис 
этишга 
қарама-қарши 
қўйган 
мўғуллар 
минтақада 
бирлаштирувчи миссияни амалга оширдилар. Кейинчалик бу 
миссия бутунлай русларнинг қўлига ўтди. Россияни Буюк татар 
хонларнинг меросхўри деб атаган Савицкий Евроосиѐ ўрмонлари 
ва чўлларини бирлаштириш ҳаракатини Чингизхон ва Темур 
бошлади, бу ишни руслар ниҳоясига етказдилар, деб ѐзган эди
1

Кўриняптики, 
Евроосиѐ маданияти масаласига қарашда 
Савицкий ғояларининг Трубецкой ва Данилевский ѐндашувидан 
асосий фарқи – уларнинг бу маданиятни айрим халқлар 
маданиятининг синтези сифатида тушунишларида эди. Унинг 
фикрича, панславчилардан фақат Леонтьев рус маданиятининг 
панславизм ботқоғига чўкиб кетишига қарши чиқиш учун ўзида куч 
топа олди. Бироқ унинг сўзларига ҳам, рус маданиятини Европа ѐки 
славян маданияти билан қориштирмайдиган, Москвани Ҳиндистон 
ва Хитойдан фарқли “Осиѐ” деб ҳисоблайдиган ажнабийларнинг 
холис кузатувларига ҳам ҳеч ким эътибор бермади. Эронликлар 
бўлса, русларни Туроннинг ворислари деб билишади. Аммо рус 
маданиятини фақат Турон маданияти билан айни деб билиш, худди 
2
Нартов Н.А. Ўша асар, 128-129-бетлар. 
1
Савицкий П.Н. Степь и оседлость // Континент Евразия. М., 1997, с.232. 


174 
уни славянпараст оқими билан айни деб билиш каби, бир 
ѐқламадир. “Турон элементи” славян, эрон ва ҳатто европа 
элементи 
сингари 
рус 
маданиятининг, 
Евроосиѐ 
цивилизациясининг асосий таркибий қисмидир... Россия маданияти 
Европа маданияти ҳам эмас, Осиѐ маданияти ҳам ѐки уларнинг 
элементларининг механик қоришмаси ҳам эмас. У – мутлақо ўзига 
хос алоҳида маданият бўлиб, жаҳон тарихида Европа ва Осиѐ 
маданиятлариникидан кам бўлмаган қиймат ва аҳамиятга 
моликдир. Уни Ўрта Евроосиѐ маданияти сифатида Европа ва Осиѐ 
маданиятларига қарши қўйиш даркор”
1

Буюк 
мутафиккир 
маданиятлар 
айри-айри 
маданий 
элементларнинг тасодифий бирлашувидан ташкил топади, деб 
қаровчиларга қарши чиқиб, маданиятни узвий ва ўзига хос бирлик, 
жонли организм деб билди. 
Рус-европа 
маданиятининг 
географик 
бутунлиги 
ва 
муайянлигини, “Евроосиѐ” сўзининг маҳдуд ва аниқ маъноларини 
қайд этган Савицкий Евроосиѐни Россия бошчилиги остидаги 
хусусий маданий дунѐ деб ҳисоблади. Евроосиѐ маданияти, 
албатта, кўпгина маданиятларга боғлиқ, лекин унга энг яқини ва 
жондош бўлгани – Осиѐ маданиятидир. Савийкий бундай деб ѐзган 
эди: “Осиѐ унинг ўз уйидир. Келажак учун Петр I бошлаган ишни 
давом эттирмоқ ва ниҳоясига етказмоқ, Европага юз тутишнинг 
орқасидан Осиѐга юз тутиш ишини узвий равишда амалга оширмоқ 
даркор”
2


Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish