Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Макиндер
“Ҳартланд”нинг чегарасини Шимолий Атлантикага 
қадар “кенгайтирди”, ҳатто уларни “бирлаштирди”. Макиндер 


116 
Кариб денгизи ҳавзасидаги давлатлар билан иттифоқда “инглиз-
америка раҳнамолиги” ҳақидаги янги геостратегик моделни жидду 
жаҳд билан асослашга уринди. 
1945 
йилда 
АҚШ 
тадқиқотчиси 
С.Ҳантингтон
“Цивилизациянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари”
асарини 
чоп эттирди. 1944 йилда, сўнгра 1949 йилда 
“Жаҳон компаси”
ва 
“Жаҳоннинг янги компаси”
тўпламлари нашр қилинди. Бу 
тўпламларнинг етакчи муаллифлари келажакда АҚШ билан СССР 
ўртасида уруш чиқиши муқаррар эканини исботлашга уриндилар. 
Бу асарларда “Тажовузкорлик Россия, кейин Германия, Яқин ва 
Ўрта Шарқ халқларининг қонида бор”, улар “демократияни қабул 
қилишга 
ноқобил” 
ва ҳоказо 
ѐрлиқлар 
осилиб, 
“Ғарб 
цивилизациясининг Евроосиѐ ва бошқа қитъалар халқларидан 
устунлиги”ни исботлашга уринишлар кўзга яққол ташланди. Гўѐ 
Евроосиѐ давлатларининг географик вазияти уларни ишғолчилик 
сиѐсатини амалга оширишга йўллайди, босқинчилик руҳи Совет 
Иттифоқига Россия империясидан мерос қолган ва ҳоказолар, дея 
даъво қилинди.
АҚШ геосиѐсатчилари кейинчалик СССРни “зулм империяси” 
деб атай бошладилар, барча маданий мамлакатларни бу империяга 
қарши кураш учун ягона марказга бирлашишга чақирдилар. Бундан 
ташқари, уларнинг фикрича, бундай марказ сайѐранинг исталган 
минтақасида рўй берадиган барча жараѐнлар устидан самарали 
назоратни амалга оширишга имкон беради, бу “мувозанатга 
солувчи” ва “барқарорлаштирувчи” назорат АҚШнинг қўлида 
бўлиши даркор эмиш.
Шундай қилиб, ХХ асрнинг иккинчи ярмида геосиѐсат асосан 
инглиз-америка 
манфаатларини 
таъминлаш 
йўналишида 
ривожланди. 
Бундай 
назарияларни 
тайѐрлаш 
билан 
шуғулланадиган махсус марказлар ва мактабларга АҚШ алоҳида 
ҳомийлик қилди. 
Ҳаддан ташқари некбинлик ва фаоллик, ошкора прагматизм ва 
реалистик тафаккур 
инглиз-америка геосиѐсий марказлар
ига хос 
асосий хусусиятлардан эди. Бундан ташқари, бу мактабнинг 
назариялари ўз стратегик мақсадларининг аниқлиги, назарий ва 
амалий вазифаларнинг синтези, давлатнинг стратегик мақсадлари 
ва уларни рўѐбга чиқаришнинг мавжуд имкониятларининг аниқ-
равшанлиги билан ажралиб турарди. 


117 
Умуман, Буюк Британия ва АҚШда геосиѐсат фан сифатида 
шаклланаѐтган 
пайтдаѐқ 
уни 
татбиқий 
йўналишда 
ривожлантиришга 
жиддий 
эътибор 
берилган 
эди. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу мазкур мактабнинг асосчилари 
бўлган Мэҳэн, Макиндер, Спайкмен, Киссинжер, Бжезинский ва 
бошқаларнинг ҳам назариѐтчи, ҳам амалиѐтчи эканлиги билан 
боғлиқ эди. Улар фаолиятдаги сиѐсатчи ва стратег бўлганлари учун 
асосан кундалик геосиѐсий масалалар билан машғул бўлган, 
назарий ва амалий режаларни амалга оширган. Шунинг учун ҳам 
уларнинг асарлари илмий тадқиқотдан кўра кўпроқ геостратегик 
доктринага ўхшайди. 
Инглиз-америка геосиѐсий мактабларининг яна бир фарқли 
жиҳати уларнинг Атлантик (талассокатик) характерда эканлиги ва 
Континенталь (теллурократия) назарияларига қарши кураш олиб 
боришидадир. 
Кейинчалик атлантик геосиѐсий назариялар АҚШ халқаро 
сиѐсатининг расмий стратегиясига айланди. Бу стратегияда 
ҳодисалар ривожининг иккита асосий варианти кўриб чиқилган: 
-
Ғарбнинг Шарқ билан эҳтимол тутилган урушдаги 
имкониятлари; 
-
Ягона Жаҳон ҳукуматини бунѐд этиш (бу ерда бир-бирига зид 
икки мафкуравий қутбнинг уйғунлашуви, янги барпо 
этиладиган жаҳон ҳукуматининг бошқарилиши масаласи 
ҳақида фикр юритиларди). 
Уларнинг Европа геостратеглари билан асосий нифоқларининг 
моҳияти ҳам ҳодисалар ривожининг кейинги босқичи билан боғлиқ 
эди. Дунѐ ҳукуматининг идора этилиши масаласида АҚШ ва унинг 
Ғарбий Европадаги иттифоқчиларининг роли ва миллий 
манфаатларни аниқлаш жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. 
Иккита рақиб мактаб: америка атлантистлари (уларнинг доктринаси 
“мондиализм геосиѐсати”, СССР қулагандан сўнг эса “янги дунѐ 
тартиботи” номини олган эди) билан Европа “континенталчилари” 
(уларга “янги ўнглар” ҳам дейишарди) ва татбиқий геосиѐсат 
тарафдорлари орасида айни миллий манфаатларни аниқлаш ва 
уларни таъминлаш масаласида қаттиқ баҳслар бўлиб ўтди.
Геосиѐсат 
ва халқаро муносабатларга миллий манфаат 
тушунчасини тадқиқот мавзуи сифатида Америка назариѐтчиси 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish