геосиѐсий макон
ва шу асосда
илгари сурилган макон устидан
назорат имкониятлари
тўғрисидаги турли концепциялар геосиѐсатнинг асосий категорияси
сифатида қабул қилинган, деб ҳисоблайдилар.
Геосиѐсий макон:
давлат ѐки давлатлар иттифоқи томонидан
назорат этиладиган, лекин ташқи дунѐдан конкрет чегаралар билан
ажратилмаган географик, иқтисодий, сиѐсий, маъмурий-ҳуқуқий,
240
маданий, ахборот, хавфсизлик ва бошқа соҳалар мажмуини қамраб
оладиган ҳудудлардан иборат.
Ўз
статусига
кўра геосиѐсий макон турли гуруҳларга бўлинади.
Булар қуйидагилардан иборат:
1.
Давлатга қарашли табиий-физик ва географик ҳудудлар.
Булар ҳар бир давлатнинг суверенитети остидаги:
а) қуруқликдаги ҳудудлар (қуруқликдаги энг катта ҳудудлар
Россия (17), Канада (9,9), Хитой (9,6), АҚШ (9,4), Бразилия (8,5),
Автралия 97,7), Ҳиндистон (3,3), Аргентина (2,8), Қозоғистонга (2,7
млн.км.кв.), энг кичик ҳудудлар – Ватикан (44 гектар) ва Монакога
(1,96 км.кв.) қарашлидир) оиддир. Геосиѐсий омил сифатида
қуруқлик макони характеристикаси давлат ҳудуди ўлчамлари,
денгизларга чиқиш имкониятлари, иқлими, ер унумдорлиги,
фойдали қазилмаларга бойлиги, сув заҳиралари, энергиянинг
тикланадиган манбаларини яратиш имкониятлари ва ҳ.к.лар билан
ўлчанади;
б) сув маконлари; улар, ўз навбатида, қуйидагиларга бўлинади:
1) миллий (ички) сув ҳавзалари – соҳиллари давлатга тўла қарашли
бўлган ва ҳар бирининг кенглиги 24 денгиз милидан катта бўлмаган
бандаргоҳ, қўлтиқлар, кўрфазлар ва б.лар; 2) ҳудудий сув
маконлари – давлатнинг қирғоқ ҳудудига ѐки ички сув ҳавзаларига
бириккан, кенглиги 12 денгиз милидан кам бўлган сув маконлари.
Қирғоқдан 200 денгиз мили масофадаги сув юзаси ва туби
мамлакатнинг суверен ҳудудий сув макони ҳисобланади. Бу
ҳудудда ҳар бир соҳил давлатининг балиқ овлаш ҳуқуқи
устувордир. Гесосиѐсий омил сифатида сув ҳудуди мавжуд
қуруқлик билан коммуникация алоқаларининг, ороллар, қирғоқ, сув
заҳиралари ва сув ости бойликларининг, балиқчилик хўжалиги ва
озиқ-овқат
саноатининг бошқа
маҳсулотларининг
аҳволи,
кемачилик имкониятлари, денгиз саноати ва тижоратининг вазияти
билан ўлчанади ва ҳ.к.;
в) ҳаво макони (қуруқлик ва денгиз макони устидан космосга
томон 110 км баландликдаги ҳаво маконидан иборат. Албатта,
ҳозирги техник имкониятларни ҳисобга олганда, кўрсатилган
масофа шартли характерга эгадир. Бу шу билан боғлиқки, ҳатто энг
мукаммал ҳаво ҳужумидан мудофаа системаларига эга бўлган
давлатлар ҳам 40-50 км дан баланд ҳаво маконини назорат қила
олмайди). Шунинг учун баландлик бўйича ҳаво чегаралари бу
маконни реал назорат этиш имкониятлари доирасида бўлади.
241
Геосиѐсий ва геостратегик тушунча нуқтаи назаридан ҳаво
маконининг аҳамияти бу макондан ҳарбий ва тинчлик
мақсадларида фойдаланиш имкониятлари билан белгиланади.
Кейинги ўн йилликларда жаҳон технологик ва илмий ривожи
натижасида ҳарбий макондангина эмас, балки космик фазодан
инсоният эҳтиѐжлари йўлида фойдаланишда чинакам инқилобий
сакраш юз берди. Бугунги кунда космос геостратегик назорат
нуқтаи назаридан инсониятга энг самарали механизмларни барпо
этиш имкониятларини бермоқда.
2.
Арктика ҳудуди
(Шимолий Муз океанининг Норвегия,
Дания, Канада, АҚШ ва Россия чегараларига ѐндош ва улар
орасида бешта қутб секторига бўлиб олинган музлик ҳудуди кўзда
тутилади).
3.
Do'stlaringiz bilan baham: |