Алгоритмлаш асослари.
Режа:
1. Алгоритм атамасининг келиб чиқиши, алгоритм тушунчаси.
2. Алгоритм хоссалари, ишлаш принсиплари ва уларни ёзиш (сўзли, псевдокод, график) усуллари.
3. Бирор амалий масала ечими учун блок-схема тузинг.
Алгоритм ва унинг хоссалари.
Компьютер маълум бир вазифани бажариши учун, аввало ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш зарур.
Алгоритм – бир типдаги масалаларни ечишда ишлатиладиган амаллар системасининг муайян тартибда бажарилишининг аниқ қоидасидир. Алгоритм ибораси буюк ўзбек олими математик Муҳаммад ал-Хоразмий номидан олинган бўлиб, у IX асрда ўнлик саноқ системаси бўйича тўрт арифметик амал бажарилиш қоидасини ўйлаб топган. Узоқ йиллар давомида “алгоритм” ибораси математиклар томонидан математик масалаларни ҳисоблаш қоидаларини ифода этишда ишлатилган.
Компьютернинг ишлаш жараёни худди ана шу қоида - алгоритм орқали амалга оширилади. Компьютер алгоритмларни бажарувчидир.
Компьютерга масала тайёрлаш жараёнини икки босқичга бўлиш мумкин:
1.алгоритм тузиш (киритиладиган маълумотлар ва натижаларга талаб, масаланинг қўйилиши, алоҳида ҳолатларни эътиборга олиб ечимни аниқ ифодалаш);
2.компьютер тушунадиган тилда алгоритмни ифода этиш, яъни масалани ечиш дастурини тузиш.
Алгоритмни турли кўринишда ифода этиш мумкин: сўзлар ёрдамида, математик формулалар, алгоритм блок-схемаси ёрдамида.
Алгоритмнинг хоссалар:
аниқлик – алгоритм қўйилган масалани буткул ифодалаши зарур.
дискретлик (тартиблилик) – алгоритмда компьютердаги барча амаллар аниқ тартибда жойлашган бўлиши зарур.
натижавийлик – алгоритм имкон қадар мужассамлашган бўлиши, яъни минимум дастурий қадамлардан фойдаланиб натижага эга бўлиш зарур.
оммавийлик – алгоритм имкон қадар универсал бўлиши, яъни турли хилдаги масалаларни ечиш учун мос келиши керак.
Дастур ва дастурлаштириш.
Алгоритмда кетма-кет бажариладиган операциялар мажмуаси дастур дейилади. Дастур буйруқлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бир буйруқ маълум бир тугалланган амални бажаради. Шунинг учун дастур компьютер тушунадиган тилда ёзилган алгоритмдир. Дастур тузиш жараёнини дастурлаштириш дейилади.
Дастурлаштириш тилида ёзилган операторлар кетма-кетлиги ҳам дастур дейилади. Компьютер ёзилган дастурни ўз тилига ўгириб олади. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни транслятор деб аталади. Трансляторлар икки хилда бўлиши мумкин:
Дастур – интерпретатор, дастурнинг ҳар бир қаторини таҳлил қилади ва бажаради. Инетрпертатор дастурларга Basic ва Perl тилларини киритиш мумкин.
Дастур – компилятор, ёзилган дастурни тўлиқ таҳлил қилади ва бажарилишга тайёр машина кодини шакллантиради. Компилятор дастурларга C, C++, Pascal, Java, Fortran тилларини киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |