32
III БОБ. ТАЛАБАЛАРНИНГ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ БЎЙИЧА ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТГА
КАСБИЙ-ПЕДАГОГИК ТАЙЁРГАРЛИГИНИ
МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
3.1. Анекталаштириш-жисмоний маданият факультети
талабаларининг педагогик амалиётга касбий тайёргарлигини тадқиқ
қилиш усули сифатида
Педагогик амалиёт бу жисмоний тарбия бўйича мутахассиларни касбий
тайёрлаш тизимининг таркибий қисмидир. У назарий ўқитиш ва мустақил
амалий фаолият ўртасидаги боғловчи халқа бўлиб, бўлажак мутахассислар
учун зарур тажрибани эгаллашга ёрдам беради. Биз жисмоний тарбия
олийгоҳи талабаларининг педагогик амалиётга тайёргарликлари даражасини
сўровнома ёрдамида аниқлашга уриниб кўрдик. Ушбу усул талабаларни
касбий фаолиятга тайёрлашдаги маълум бир муаммолар (камчиликлар)ни
аниқлашга ёрдам берди. Шундай, қилиб тадқиқотнинг мақсади 4-курс
талабаларининг педагогик амалиётдан ўтишга тайёргарлиги даражасининг
холатини анкета усули ёрдамида аниқлашдан иборат эди.
Сўровнома УрДУ Жисмоний маданият факультети битказувчи
амалиётчи-талабалари ўртасида ўтказилди. Анкета тузилаётганида анкета
тузишнинг илмий ишларда батафсил баён килинган услубий ва методологик
тамойилларидан фойдаланилди. У ўз ичига турли хил саволларни олган.
а) шакл бўйича (тўғридан-тўғри ва бевосита саволлар). Жавоблари
очик, ёпиқ, ярим ёпиқ саволлар, тузоқ саволлар:
б) вазифаси бўйича (назорат саволлари, филтрловчи-сараловчи
саволлар);
в) мазмуни бўйича (мотив–сабаблар ҳақидаги саволлар, фактлар
ҳакидаги саволлар, демографик саволлар ва ҳоказолар) дир.
33
Анкетага 24 та савол, шунингдек демографик қисм киритилган бўлиб,
олинган маълумотларни ҳар хил томондан таҳлил қилиш мумкин бўлиши
учун уни талаба- ёшларни, спорт турларини, спорт малакаларини кўрсатар
эдилар.
Қўйилган мақсадга эришиш учун энг қулай ва мақсадга мувофиқи
ижтимоий усул - анкеталаштириш бўлиб чиқди. Чунки у, масалаларнинг анча
кенг доирасини кўриб чиқиш, катта миқдордаги иштирокчиларни қамраб
олиш имконини беради. Қолган бошқа усуллар каби анкеталаштириш ҳам
айрим камчиликлардан холи эмас, аммо шунга қарамай биз педагогик
амалиёт соҳасида биз тадқиқ қилаётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам
берувчи зарур маълумотларни олишга муваффақ бўлдик.
Анкета сўрови натижалари шуни кўрсатадики, 100 фоиз талабалар
ўзлари педагогик амалиётда зарур бўлган билимлар, тажриба ва
кўникмаларга эга деб ҳисоблайдилар. “Сиз ўзингизни педагогик амалиётдан
ўтиш учун билим, маҳорат, малака ва кўникмаларингиз етарли деб
ҳисоблайсизми?”,-деган саволга сўровномада қатнашганларнинг сезиларли
қисми 95 % (фоизи) “Ҳа”, деб жавоб беришган. 5% (фоиз) талабалар эса
“Йўқ”, деб жавоб беришган.
Анкетанинг “Педагогик фаолиятнинг қайси томони сизни ўзига жалб
этади ?”,- деган саволга касбга муҳаббат 72% (фоиз), қулай кун тартиби 6 %
(фоиз), ижодий ҳар хиллик 16% (фоиз) ва 6% (фоизи) эса меъёрланган иш
куни, деб жавоб беришган.
“Сиз танлаган касбингизни севасизми”, деган- саволига олинган
жавобларни кўриб чиқайлик. Сўровда қатнашганларнинг 71% (фоизи) жуда
яхши кўраман, деб жавоб беришган, 29% (фоиз) респондентлар яхши
кўраман деб кўрсатдилар.
Кейин ушбу мавзуни аниқлаштириб савол берамиз: баъзи педагоглар
яхши мутахассис бўлиши учун назарий машғулотларни икки марта
қисқартириш ва амалий машғулотларни кўпайтириш лозим, деб
34
ҳисоблайдилар. Сиз қандай бўлиши керак, деб хисоблайсиз ?. Бу ерда
фикрлар ҳар хил бўлиб чиқди: 33% (фоиз) респондентлар – назарий, албатта
керак деб кўрсатдилар, 35% (фоиз) амалий, албатта, керак деб кўрсатдилар,
32% (фоиз) амалий тенг бориши керак деб ўз фикрларини ёзиб қўйишган.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси қандай бўлиши керак масаласида
қизиқиб кўрдик сўровда қатнашганлардан 32% (фоизи) яхши назарий
билимларга эга бўлиши, 29% (фоизи) спорт турлари бўйича мусобақалар
қоидаларини билиши керак, 22% (фоизи) режалаштириш ҳужжатларини
билиши керак, 19% (фоиз) комондонлик овозини яхши эгаллаган бўлиши
керак, деб жавоб қайтардилар. 20% (фоиз) респондентлар бошқа фикрга
эгадирлар, улар ўқитувчи юқорида санаб ўтилган бандлардан барча
хусусиятларга эга бўлишлари керак, деб хисоблайдилар (афсуски, улар
кўпчиликни ташкил этмайдилар).
Шунингдек, “Сизнингча жисмоний маданият ўқитувчиси машқларнинг
қайси турларини бажаришни ўзи билиши керак?” саволига 53 % УРМ, 18 %
жиҳозларда (снарядлар) бажариладиган машғулотларни, 29 % ҳамма
машқларни билиши керак деб жавоб беришган.
“Сиз амалиётда кўргазмали қуроллар, қўлланмалар, ўқитишнинг
техник воситалардан фойдаланасизми?”,- деган саволга жавоблар қуйидагича
бўлди. 100% талабалар ҳа фойдаланаман, деб жавоб беришди.
Ўз анкетамизда биз саволларнинг турли вариантини, шу жумладан,
тузоқ –саволларни ҳам ишлатдик. Респондентларнинг 40% (фоизи) мавжуд
бўлмаган илмий асар билан таниш эканликлари ҳақида маълуотлар тақдим
этиб, тузоққа тушдилар. Талабаларнинг 60% (фоизи) ушбу саволга объектив
жавоб қайтардилар.
Сиз таниқли педагог В.О Чаровниковнинг “Жисмоний тарбия олий
ўқув юртларида педагогик амалиёт” китоби билан танишганмисиз деган
саволга 40 % талабалар “ҳа” деб жавоб беришди 60 % талабалар “йўқ” деб
жавоб беришди.
35
Асосий саволлардан бири унинг монографиясини қайси бўлими сизни
кўпроқ даражада қизиқтиради?,- деган саволга 49 % респондентлар педагогик
амалиётнинг мақсадлари, вазифалари ва ўзига хос томонлари деб жавоб
кўрсатди. 14 % синфдан ташқари тадбирларни ўтказиш деб кўрсатди. 11 %
эса касбий фаолият таҳлили ва ўз-ўзини таҳлил қилиш 16 % спорт турлари
бўйича мусобақаларга ҳакамлик деб жавоб кўрсатдилар. Айтиш мумкинки,
стандарт анкеталаштириш натижалар фақат энг умумий мўлжалларни
беради, холос.
Сизнинг фикрингизча, талабага педагогик амалиёт даврида қайси
билимлар энг зарур?,- деган саволга 29 % дарснинг конспектининг ёзишни
билиши, 13 % УРМ ларни ўтказишни билиши, 7 % ўқувчилар билан
тарбиявий ишларни ўтказишни билиши, 12 % дарснинг хранаметраж
шкаласини билиши, 6 % пульсометрия (томир уриш, ўлчаш) ни ўтказишни
билишни, 18 % ўқувчилар билан тренировка машғулотларини ташкил
қилишни билиши керак, деб жавоб беришган. 15 % респондентлар мана шу
ёзилган жавобларни ҳаммасини билиши керак, деб ўз фикрларини ёзишган.
Анкета сўровлари натижаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, Ушбу
масаланинг ҳолатини ўрганиш амалиётда долзарб йуналишдир ва у бундан
кейин хам тадқиқотларнинг давом эттирилишини талаб қилади.
Қайси ёшдаги болалар билан ишлаш сизга осон? Нима учун? деган
саволга 5 % 6-10 ёшлилар билан, 29% 11-14 ёшлилар билан, 18 % 15-17
ёшлилар билан, 43% талабалар мен учун болалар ёшларининг фарқи йўқ, 5
% менга ҳар қандай болалар билан ишлаш қийин, деб жавоб бердилар.
Олинган жавобларни яхши десак ҳақиқатдан узоқ гап бўлади, чунки
талабаларнинг кўпчилиги ўз билимлари ўз имкониятларига мос эмаслигини
ундан сезиларли даражада пастлигини чин дилдан тан оладилар.
Айрим малакали педагоглар жисмоний тарбия буйича уйга вазифа
бериш керак эмас, деб ҳисоблайдилар. Сиз уларни фикрига қўшиласизми?
деган саволимизга талабалар 89 % “йўқ” деган жавобни кўрсатдилар. 11 %
36
“ҳа” деган жавобни кўрсатди. Талабаларнинг танланган касбларига
муносабатини уларнинг педагогик фаолиятини турли жиҳатларини уйга
вазифа беришларини шу позициядан кўриб чиқамиз ва кейинги
тадқиқотларни талаб қиладиган асосий муаммоларни аниқлашга ҳаракат
қиламиз.
Сизнинг фикрингизча, дарснинг қайси қисмида жисмоний машқларни
бажариш техникасига ўргатиш мақсадга мувофиқдир?,- деган саволимизга
13 % кириш қисмида
41 % тайёргарлик қисмида 44% эса асосий қисмида, деб жавоб
кўрсатдилар.
Сизнинг назарингизча, бошланғич синфларда дарс давомида ҳаракатли
ўйинларни ўтказишга қанча вақт ажратиш керак? бу қуйидаги саволимизга
36% респондентлар 10-15 дақиқа, 47% 15-25 дақиқа, 9% камида 30 дақиқа,
8% эса бу ёшлиларда ҳаракатли ўйинларни бутун дарс давомида ўтказиш
зарур, деб ҳисоблайдилар.
Сиз ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги даражасини назорат
қилишни биласизми?,- деган саволимизга 95 % талабалар “ҳа” деб жавоб
кўрсатдилар. 5 % эса “йўқ” деб жавоб кўрсатдилар. Шуни алоҳида қайд
қилиб ўтишимиз зарурки, юқоридаги саволлардан кўриниб турибдики,
жисмоний маданият йўналиши талабаларининг аксарият қисми педагогик
фаолият билан танишлиги ва уларни мунтазам дарсларда қўллашларини баён
қилишган.
Гимнастика атамалари билан танишмисиз?,- деган саволимизга 93 %
респондентлар “ха биламан” ва “ҳар доим ишлатаман”, деб жавоб
кўрсатдилар. 7 % “биламан”, аммо ишлатмайман, деб жавоб кўрсатди.
Талабаларнинг муносабатини уларнинг педагогик фаолиятини турли
жиҳатларини баҳолашларини шу позициядан кўриб чиқамиз.
Дарсни ўтказишнинг қайси усулини ишлатишни биласиз?, саволига 3
% фронтал, 90 % гуруҳий, 7 % якка тартибдаги, деб жавоб кўрсатдилар.
37
Сиз бўлажак дарсга вазифа қўйишни биласизми?,- деган саволимизга
81 % “ха буни осонгина уддалайман”, 17 % “мендан чиқади, лекин унча аниқ
эмас”, 2% эса “вазифа қўйиш энг муҳим иш эмас”, деб ҳисоблайдилар.
Талабаларнинг танланган касбларига муносабати ўқитиш жараёнининг
мазмуни ва мақсадларининг, шунингдек, усул ва шаклларининг танқидий
муаммоларининг тажриба тариқасида белгилаш мавжуд ҳолатини стандарт
анча чуқурроқ ва кенгрок ўрганишга муҳтождир.
Сиз хронометраж ўтказишни биласизми? деган саволга 66 % талаба
“ҳа дарснинг умумий ва услубий тайёргарлигини осонгина таҳлил киламан”,
20 % “баъзан қийналаман”, 6 % “менга фоизларини ҳисоблаш ва хулосалар
чиқариш жуда қийин”, 3 % “менга технология тушунарли эмас”, 5 % “йўқ”,
деб жавоб кўрсатдилар. Эркин шаклдаги қўшимча мулоҳазалар
респондентларга масалалар (саволлар) буйича фикрларни ва анкетага
киритилмаган муаммолар ўз фикрлари, мулоҳазалар ва таклифларини
билдириш имконини беради.
Пульсометрия (томир уришни ўлчашни) ўтказишни биласизми? Бу
саволга 90 % респондентлар “ҳа менга томир уришининг қийшик чизиғининг
ўзгаришини кузатиш жуда қизиқ” деб жавоб кўрсатдилар. 7 % “менда майда
қийинчиликлар пайдо бўлади”, 3 % эса “менга бу билан шуғулланиш унча
қизиқ эмас”, деб жавоб кўрсатдилар.
Кўмондонлик овозига эгамисиз? деган саволимизга 93 % талаба “ҳа”
деб жавоб кўрсатдилар, 7 % эса “йўқ” деб жавоб кўрсатди, фаразларнинг
кўп жиҳатдан асосан мос келиши аникланди ва бунга кўплаб мисоллар
келтирилган.
Қайси спорт турларига ҳакамлик қилишни биласиз? Деган саволга
қуйидагича жавоб беришдилар 52 % респондентлар “ҳаммасига” деб жавоб
кўрсатишди, 15 % “волейбол”, 33 % эса “кураш, футбол, волейбол” деб
жавоб кўрсатишди. Талабаларнинг ҳакамлик қилишга тайёргарлик жараёни
пайтидаги умумий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш имконини берди.
38
Сиз ҳаракатли ўйинларни ташкил қилишни ва ўтказишни биласизми?
Деган саволимизга 100 % респондентлар “ҳа, ўйинларни осонгина танлайман
ва ташкил қиламан”, деб жавоб кўрсатдилар.
Сиз эстафетани ўтказа оласизми? Бу саволимизга хам 100 % “ха
исталган ёшдаги болалар билан эстафеталарни осонгина ташкил қиламан ва
ўтказа оламан”, деб жавоб беришди.
Шуни алоҳида қайд қилиб ўтишимиз зарур, юкоридаги саволлардан
кўриниб турибдики, жисмоний маданият йўналиши талабаларининг аксарият
қисми ўзларини педагогик амалиёт бўйича етарли билим ва малакага эга, деб
ҳисоблайдилар.
Ўтказилган тадқиқот натижасида талабаларнинг аксарият қисми янги
педагигик
ва
инновацион
технологияларни
моҳиятини
унча
тушунмасликлари маълум бўлмоқда.
Ўқитиш жараёнининг мазмуни ва мақсадларининг, шунингдек, усул ва
шаклларининг танқидий муаммоларини тажриба тариқасида тадқиқ қилиш ва
белгилаш мавжуд ҳолатини стандарт анкета усули ёрдамида мумкин
бўлганига қараганда анча чуқурроқ ва кенгрок ўрганишга муҳтождир.
Айтиш мумкинки, стандарт анкеталаштириш натижалари фақат энг умумий
мўлжалларни беради, холос. Аммо анкета усулини мақсимал даражада
ишлатиш ва унинг самарадорлигини кўтариш учун ушбу усулда анкетанинг
ярим стандарт (эркин шаклдаги очик, саволлар ва қўшимча мулоҳазалар деб
аталувчи) вариантидан ҳам фойдаландик. Бундай ахборот ўз қийматига эга у
жавобларни «ёпиқ» саволларга анча эркинрок интерпритация қилиш ва
қиёсланувчи алоқаларни топиш имконини беради. Бундан ташқари шу тарзда
ёпиқ саволлар ишлатилган ҳолатлар хақида гап ҳам бўлиши мумкин
бўлмаган саволларни қўйиш имкони туғилди.
Мазкур ишда бизни бу ахборотни уни ҳамма икир-чикирлари билан
интерпритация қилиш каби тўлиқ қамраб олиш қизиқтирмайди.
39
Эркин шаклдаги қўшимча мулоҳазалар респондентларга масалалар
(саволлар) бўйича фикрларини ва анкетага киритилмаган муаммолар уз
фикрлари мулохазалари ва таклифларини билдириш имконини беради.
Тегишли ахборот олиш билан бирга ушбу услубият анкета усулининг
афзалликлари ва камчиликларини аниқлаш ва жисмоний маданият
талабаларининг дарс ўтишига тайёргарлик жараёни пайтидаги умумий
мақсадга мувофиқлигини бахолаш имконини берди, умумий афзалликлар ва
камчиликларни аниқлаш социология соҳасига киради. «Уни қўллашниннг
самарадорлиги кўп даражада» (жихатдан) тадқиқотнинг конкрент объектига
ва бундан келиб чиқадиган ўзига мосликларига боғлиқдир.
Анкетада айрим услубий камчиликлар бўлишига қарамасдан,
муаммони аниқлашда катта ёрдам берди. Биринчи навбатда анкетанинг
тажрибавий қоидаларини ва бундан келиб чиқадиган анкетанинг материали
буйича хулосали гипотезаларни бир бирига кўп жиҳатдан асосан мос келиши
аниқланди ва бунга кўплаб мисоллар келтирилган. Иккинчи умумий ва энг
эътиборли жиддий хулоса шуки, анкета маълумотлари туфайли ушбу усул
ёрдамида охиригача ҳал қилиб бўлмайдиган ҳар хил муаммолар аниқланди.
Бу муаммолар бундан буён тадқиқотнинг бошқа усулларини ишлатиш
зарурлиги равшан бўлиб колди.
Учинчидан, биз хулосаларнинг конкрет материалларининг маълум
миқдорини ўқув ишлари амалиётида ва ўқув жараёнини ташкил қилишда
тўғридан тўғри ва алоҳида қўшимча тадқиқот иши ўтказмай ишлатиш
мумкинлигини қайд этишимиз мумкин.
Анкетага талабаларнинг касбий тайёргарликларининг даражасини бу
тайёргарликнинг ўқув жараёни сифатини ошириш учун аҳамиятини аниқлаш
бўйича саволлар киритилган эди. Ўтказилган анкеталаштириш натижасида
ахамият қаратилиши керак бўлган қуйидаги жиҳатлар аниқланди:
40
-
ўқитиш
жараёнининг
касбий
йуналтирилганлигининг
такомиллаштириш зарур бўлмаган жисмоний тарбия талабаларнинг услубий
тайёргарлигига кўпроқ диққат ажратиш;
- олий ўқув юрти дастури бўйича ўрганиладиган режалаштириш
ҳужжатларини мактаб дастурига яқинлаштириш керак;
- педагогик амалиёт ўтиш учун ажратиладиган соатлардан амалиётни
модернизация қилиш орқали самарали фойдаланиш;
- ўқув жараёни ва педагогик амалиётни ўтиш дастури касбий
йўналиштиришни кучайтириш;
-кўпчилик талабалар мактабда машғулотларини олиб бориш учун
етарли педагогик тайёргарликка эга эмас.
Анкета сўровлари натижаларининг таҳлили шуни кўрсатдики, ушбу
масаланинг ҳолатини ўрганиш амалиётда долзарбдир ва у бундан кейин ҳам
тадқиқотларнинг давом эттирилишини талаб килади.
Анкетага талабаларнинг касбий тайёргарлигининг даражасини, бу
тайёргарликнинг ўқув жараёни сифатини ошириш учун аҳамиятини аниқлаш
бўйича саволлар киритилган эди (1-илова). Ўтказилган анкеталаштириш
натижасида аҳамият қаратилиши керак бўлган қуйидаги жиҳатлар
аниқланди:
-
ўқитиш
жараёнининг
касбий
йўналтирилганлигининг
такомиллаштириш зарур бўлмаган жисмоний тарбия ўқитувчиларининг
услубий тайёргарлигига кўпроқ диққат ажратиш;
- олий ўқув юрти дастури бўйича ўрганиладиган режалаштириш
ҳужжатларини мактаб дастурига яқинлаштириш керак;
- педагогик амалиёт ўтиш учун ажратиладиган соатлар миқдорини
кўпайтириш зарур;
- ўқув жараёни ва педагогик амалиётни ўтишга тйёргарлик дастури
касбий йўналтиришни кучайтириш маъносида кучайтиришга мухтождир;
- кўпчилик талабалар мактабда машғулотларни олиб бориш учун
41
етарли педагогик тайёргарликка эга эмас.
Анкета сўровлари натижаларининг тахлили шуни кўрсатдики, ушбу
масаланинг холатини ўрганиш амалиётда долзарб йўналишдир ва у бундан
кейин ҳам тадқиқотларнинг давом эттирилишини талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |